2. Дафн маросими хизмати.
3. Тиш даволаш.
4. Тижорат банклари.
5. Меҳмонхона хизмати.
Бугунги кунда тижорат банклари, электрон техникаси ишлаб
чиқарадиган корхоналар, компьютерлар, идора анжомлари, идиш-
товоқлар ва ҳар хил турдаги қоғоз буюмлари ишлаб чиқараётган
корхоналар юқори суръатлар билан ривожланмокда.
Кўпчилик тадбиркорлар бизнесда асосий кучини юқори
фойда олишга қаратади. Шуни унутмаслик керакки юқорида
келтирилган корхоналар тез рақобат тазийқига дуч келади.
Шунинг учун юқори фойдадан кўра, кафолатни ўйлаш маъқул.
Шу мақсадда чет эллик тадбиркорлар қуйидаги қоидаларга ри-
оя қилишни маслаҳат берадилар.
1. Қандайдир маҳсулот (хизмат) бўйича монопол ҳукмропликка
эга бўлишга ҳаракат қилиш.
2. Иложи борича бизнесни ривожлантиришда иқгисодий
жиҳатдан мустақил бўлиш.
3. Фирма доимий равишда буюртма ва юқори фойда нормасига
интилиши, маҳсулотга қайта буюртма тушишини кузатиб бориш. Бу
фирма мавқеини ортишини кўрсатади.
4. Ўз маҳсулоти учун доимий равишда янги бозор ташкил
этиш, эски бозорни (вазиятни) бор куч билан ушлаб қолишга
ҳаракат қилмаслик.
Тадбиркорликни бошлашнинг идеал шакли, бу янги соҳани
танлаш ҳисобланади. Фирма ишни бошлар экан б/юртмачини
ўзига жалб этиш имконига эга бўлади. Товарлар ассортименти-
ни аниқпайди, баҳо тузулишини ўзгартиради.
Бизнесни традицион соҳасида, бозорда ўз ўрнига эга бўлиш
корхона муваффақиятининг асосий омилидир.
Бозорга чиқиш учун фирма:
- горизонтал алоқалар ўрнатишда маълум бир эркинликка
эга бўлиши;
- етарли даражада манба билан таъминланган бўлиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |