ёрдам кўрсатиш, кичик бизнес фаолиятига раҳбарлик қилиш
тўғрисидаги ҳужжатларни киритиш мумкин.
Кичик ва ўрта бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
кўлами ҳар бир мамлакат иқгисодий ижтимоий ва сиёсий аҳволи
ҳолатидан келиб чиқади. Шунинг учун бу борада аниқ йўл ва
кўрсатмалар мавжуд бўлмасада, мавжуд тажрибасига таяниб
қуйидаги йўналишларни тавсия этишимиз мумкин:
- давлат бюджета маблағлари эвазига қўллаб-қувватлаш;
- ҳар хил фондлар ва уюшмалар маблағлари қисобига;
- молия ва кредит тизимида турли имтиёзлар бериш орқали;
- ахборотлар билан доимий равишда таъминлаб бориш ва ҳрказо.
4-чизма. Францияда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш
йўналишлари.
Бу борада мамлакатимизда ҳам бир қатор ижобий ишлар
амалга оширилди. Жумладан, кичик ва ўрта бизнесни ривож-
ланишига бевосита кўмак берувчи, уни қўллаб-қувватловчи
махсус қўмиталар ва кенгашлар мавжуд. Уларга:
- Ўзбекисгон Республикаси Президента ҳузуридаги ислоҳотлар
ва инвесгициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш;
- Олий Мажлиснинг иқгисодий ислоҳотлар ва тадбиркорлик
бўйича қўмитаси;
- Вазирлар Маҳкамасининг реструктуризация хусусийлашти-
риш қўмитаси;
- Давлат мулкни бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш қўмитаси каби махсус идоралар ташкил этилди.
Мамлакат миқиёсида кичик ва ўрта бизнесни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни дастури ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш бу идораларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Маҳаллий органлар, ҳокимликлар ҳудудий хусусиятлардан
келиб чиққан ҳолда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |