Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet68/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Баҳор... типидаги бир составли гапни Баҳор бўлди гапига тенг . .деб тушунилмайди. Баҳор... типидаги гапнинг интонацияси, урғуси ва маъноси бўлди боғламаси (ёки ўтган замон аниқ феъли) ни та- лаб этмайди. Номинатив гаплардан нутқ сўзланиб турган пайтда мавжуд бўлган предмет ёки ҳодисалар номланади, қайд этиб ўти- •лади, улар ўтган ёки келаси замонда тасаввур этилмайди.
Номинатив гапларни бош келишикдаги от ёки от маъносидаги ■сўз бошқаради. Аммо маълум предмет, ҳодисалар кўрсатилганда, бошқарувчи сўз тушум келишиги қўшимчасини олиши ҳам мум­кин: Китобни! Афтини! Кўзини! Вой бунинг ёлғон айтишини-эй (М. Горький) Бу хил гапларда интонациянинг роли катта.
Номинатив гаплар, айниқса, рус адабиёти ва маданияти билан яқинлашиш кучайган даврда, рус адабиёти ўзбек тилига кўплаб таржима қилиниши билан тилимизда кенгроқ қўллана бошлади. Шу билан бирга ўзбек адабиёти тарихи ёзма ёдгорликларида ҳам номинатив гаплар учрайди: ёз фасли, ёр васли, дўстларнинг суҳ- бати, шеър бахси, ишц дарди, боданинг кайфияти(Б о бир).
Номинатив гапларнинг ифодаланиши, тузилиши, грамматик белгилари қуйидагилардан иборат:

  1. Нисбий олмошлар ёрдами билан: Кандай кўкракдор майдон! Ксшдай гўзал! (Р. Файзий). Яхши... Нақадар яхши... (А. Мух­тор) . Бу қандай бедодлик, бу қандай зулм! (Яшин) Ортщ, қара, цандай гўзал манзара! (Б. К ер б о б о е в) Бу цандай. Тинчликни қаранг, қандай жимжит! (Б. К е р б о б о е в).

Нисбий олмошлар ёрдами билан тузилган бир составли номи­натив гаплардан эга, кесим мавжуд бўлган икки составли ундов гапларни фарқламоқ керак: Офтоб цизиғида оёцларини осилтириб ўтириш нақадар лаззатли эди унга! (А. Т о л с т о й)

  1. Ана, мана сўзлари ёрдами билан: Ана совуқ, мана қор! Мана УсарЖоннинг даласи...(Ойбек). Мана Барат супургичи! Бозор- дан супургисини чақа қилолмай, яна орқалаб қайтаётир (О й- бек). — Мана бедам!қўлини белига тираб, кўзи билан узоща ишорат қилиб,деди Ёрмат (Ойбек).

Куринадики, нисбий олмошлар ёки ана, мана сўзлари ёрдами билан тузилган номинатив гапларнинг ҳоким сўзлари от ёки от маъносидаги сўзлар орқали ифодаланади. Бундай ҳоким сўзлар ёлғиз келиши ёки ўз аниқловчилари билан кенгайиб келиши мум­кин. Бу хил гап ўзига хос интонация билан талаффуз этилади. Ай- ниқса, нисбий олмошларда бундай интонация бўлмаса, номинатив гаплар эмас, сўроқ гаплар ҳосил бўлади.

  1. Номинатив гапларни ҳосил қилишда интонация асосий роль ўйнайди. Интонация ёрдами билан айрим сўз ва сўз бирикмалари номинатив гапга айланади. Бу хил номинатив гаплар от ёки от маъносидаги сўзлардан ёки сўз бирикмаларидан таркиб топиши мумкин:

а) ёлғиз отлардан: Профессор Москаленконинг уйи. Катта зал. Балкон. Июль ойи. Тун(Яшин). Чанг. Кучли иссщдан нафас бўғилади (Ойбек). О на с и! Брянскийнинг онаси борлигини кўп жангчилар шу дамгача хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар (О. Гончар). Дунай! Д у на й! Дунай дегани шу экан-да! (О. Гончар). Ч е р ниш. Қаерликсиз? (О. Г.) Синовлар!Си- но в л ар!... Мен фақат шу тўғрида ўйлайман (Казакевич). Антонич миномёт трубасини энди оламиз деб турганда, ўқ еди. Труб а... минг-минг труба Антоничнинг бир тукига ҳам арзимас! ;(0. Гончар) С у в... Ойциз сойлардан шилдираб чициб, бе- поён ерларга ощётган зилол сувларни кўз олдига келтирди (Ш. Р а- ш и д о в). — Сонечка!.. (В. Осеева);
б) от ундов сўз билан бирга келади: Эсиз бола\ (Ҳ. Ҳаким- зода) Оҳ болам, жон болам, бечора болам! (Яшин) Э шўрлик, нотавон, меҳрибон онам... (Яшин). Оҳ, ота-оналарей,— деб кўнг- лидан ўткарарди Митя (В. Осеева);
в) отнинг сифат билан бирикувидан: Ғира-шира тонг (Ҳ. П ў- лат). Май... Ажойиб сўлим бир баҳор! (С. Назаров).Кузги ойдин... Салқин (А. Ҳ.). Ғуборсиз кенг осмон(Яшин). Влага Прага... Ҳеч қачон бу шаҳар бунчалик олтиндай ярқирамаган эди (О. Гончар). Аблаҳ золимлар! (Б. Кербобоев) Бирдан кўз- ларини пирпиратиб қичцириб юборди: Мелиқуш... Менинг отим... (Б. Кербобоев). Бечора циз!— деди Оганесян (Казакевич);
г) отнинг сон ёки миқдор маъносидаги сўзлар билан бирикиб келиши билан: Йигирматача одам. Ун саккиз градус. Уч чегарачи.
Беш соат. Бир неча дақица жимлик. Куп одам. 23—24 декабрь чор~ шанба, пайшанба, 1942 йил сентябрь ойлари. Шимолий Кавказ (Яшин).Плоцкарта вагон. Енма-ён икки купе (У й ғ у н).
Номинатив гаплар йиғиқ ёки ёйиқ бўлиши мумкин. Агар номина­тив гап фақат бош бўлакнинг ўзидангина таркиб топса, йиғиқ номи­натив гап дейилади; агар номинатив гапнинг бош бўлаги ўз аник- ловчиси, ўзига оид бўлак билан бирикиб келса, ёйик; номинатив гап дейилади (бу аниқловчилар қаратқич ёки сифатловчи бўлиши, бир сўздан ёки ўз состави билан кенгайиб келиши мумкин): Ана у кў- риниб турган баландликнинг қатор-цатор жилғалари, у ернинг белга урадиган ўтлари, цўй яйрайдиган яйловлариҳаммаси Абайга шу цадар щдрдон, шу қадар кўзига иссиц, кўринадиган ер- лар (М. Авезов). Табиати оғир, меҳрибон ва ҳар ишда, ҳатто майда-чуйда ишларда ҳам одил Юрась (О. Гончар).
Номинатив гаплар сўз ёки сўз бирикмаларидан ва тўлиқсиз гаплардан фарқ қилади. Гапга мазмунан ва оҳангда киришиб кет- ган сўз ва сўз бирикмалари номинатив гап бўла олмайди: Ковун... у бир пишган ош (Б. К е р б о б о е в). Антонов... у сомон ҳам эмас, похол ҳам (Б. Кербобоев).Рус характери!чуқур маъноли бу сарлавҳа кичик ҳикоя учун ҳийлагина катталик қилмасмикан (А. Т о л с т о й).
Шунингдек, ҳукм маъноси ифодаланиб, эгани тиклаш мумкин бўлса, тўлиқсиз гап саналади: Шу ҳалиги Исҳоқ кўп уддабуро-даI Эпчил, пишщ, жуда зийрак бола!деди...Ҳа, дарҳақиқат, жу­да зийрак!деб Бойсол ҳам тасдиқлади (М. Авезов).
Номинатив гапдан тўлиқсиз гапнинг яна бир фарқи шундаки, тўлиқсиз гапларда бош келишикдаги етакчи от ва от маъносидаги сўзлардан олдин восита келишигидаги ёки кўмакчили сўз, ёки ра- виш бўлиши мумкин: Эшик олдида шкаф, рўпарада ойнак каби. Номинатив гап таркибида етакчи отга бу хил шакллар боғлан- майди.
Номинатив гаплар қўшма гап таркибида келиши мумкин. Бунда қўшма гап таркибидаги бошқа гап (ёки гаплар) номинатив гапни умумий равишда изоҳлаб келади: Мана, қатор-қатор ихота дарахт- лари, қалин-цалин дарахтзорларбулар намни сақлайди, гармсел ва кўчма қумлар йўлини абадий тўсади (Ш. Рашидов). Мана, янгидан бино қилинган кўллар, сув омборлари,булар миллион- миллион гектар дашт ерларини суғоради (Ш. Рашидов). Мана Беҳзод ва Музаффар, Султонали ва Зайниддин, Султонмурод ва Мир Мумтоз, устод Қулмуҳаммад ва Шайх Нойи ва ҳоказоларбулар замонанинг ажойиб устодлари эдилар (Ойбек).
Номинатив гаплар маълум бир предмет, ҳодиса, воқеанинг мав- жудлигини кўрсатади. Бу ҳолатда қуйидаги маънолар юзага чи- қади:

  1. Пайт: Баҳорнинг гуллаган чоғи...(Ойбек). Кечки куз фасли (Ойбек). Булутли ц.иш кунининг юракка зихлик берувчи бир тонги. Гулнор онаси билан бирга уйда танчада нонушта қи- лар эди (Ойбек). Сокин, ғариб қиш оқшоми (Ойбек). Ажойиб сўлим бир баҳор (С. Ж ў р а). Узун кун. Иссиқ (О й б е к). Салқин. Тураман танҳо (А. У м а р и й). Қаҳратон циш (Ойбек). Юракни қиздирувчи ҳазин бир палла, ноябрь эшикни қоқадир, ана яна ба- ҳор... Қуёш кундан-кунга кучлироц. қиздиради(Ойбек).

  2. Урин: Каттакон бозор. Минг хил мева, минг хил одам (О й- б е к). Гўзал бог. Унда қуёш ва енгил шамолнинг, гуллар ва майса- ларнинг қувноқ ўйини кун бўйи давом этади(Ойбек).

  3. Воқеа-ҳодисаДаггш^ бўрон. Қор. Қатқалоқ. Шом. Изғирин (О й б е к) .Жимжитлик... фақат қорнинг ғарчиллагани эшитилади (В. Осеева).Крронғилик. Йўлчи жимжит кўчада танҳо айланиб юриб, бойникига цайтди (О й б е к).

  4. Маълум нарса, предметларнинг мавжудлиги кўрсатилади. Мана сув! Азим тоғлар сирли цўйнидан, сирли йўллар билан у сил- жиб бирикар (О й б е к). Тиниц баҳор осмони(Космодемьяа- ская).

  5. Эмоция, инсоннинг турли ҳис-туйғулари ифодаланади: Яна ғазал! Яна муаммо. Оҳ, Ҳирот, Ҳирот! Қаён боцсанг, шоирни кўра- сан, ҳар ерда ғазал жанжали! (О й б е к). Эвоҳ, эссиз умр, эссиз қи- зим!(Ойбек). Украина\ (В. Осеева). О, руслар, руслар! (А. Толсто й). О, Будапешт!деб инграб юборди Ференц (О. Гончар). Йиртқич хотин, раҳм-шафқатсиз хўжайин! (О. Гончар). Ясногорская! Шовкин бу хабарни бутун ротага Ьақириб айтцрди, аммо нечундир кўзи Чернишда эди (О. Гон­чар).Подонга сўзлаган эсиз сўзим, ўликка йиғлаган эсиз кўзим (Мацол). Янгилик!—деб шовқин солди Одинцов остонадан ўта ту,~ риб (В. О с е е в а). Гулхан! Митя (В. О с е е в а). Эҳ, Семен, Семен... Албатта бирон миноносда Каспий денгизини кезиб юргандир (А. Т о л с т о й).

Баъзан номинатив гап қайтарилиб келади. Бу ҳолда кўплик, да- вомлилик маънолари англашилади: — Уртоцлар, трактор келаё- тибди! — Трактор, Трактор!деб югурди Мелиполвон (П. Тур- сун). Холмурод тоқат қилолмади, ғайрат билан тугунини қўлига олар экан, қувончига тўлиб, ўз-ўзича шовцин солди:Тошкент, Тошкент, (П. Турсун). У ичкарига кирди ва... қотиб қолди! Лиза... йўқ! Акулина, севимли, қорача юз Акулина! Сарафанда эмас, эрталаб киядиган оқ кўйлагида, дераза ёнида ўтирар ва унинг хатини ўцир эди (Павленко).
Махсус интонация билан талаффуз қилинадиган, аммо бирор ҳукм ёки мавжудлик ифодаланмаган сўз ва сўз бирикмалари номи­натив гап бўла олмайди: Қисмат, тақдир, фалак!... Кечирасиз, оғайин сартиб, лекин бунақанги сўзлар сиз каби тушунадиган ўқимишли одамга ярашмайди (М. Ибрагимов).Брянский! Урушдан кейин Самиев сени академияга юбориш орзусида эди-я... (О. Г о н ч а р).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish