ММИБДЎ: И.Р.Ахмадалиев
21-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларни “Сен тинч, қўшнинг тинч”, “Ўз уйингни ўзинг асра” мавзуларида МФЙ, Профилактика инспектори, ота-оналар ва мактаб ўқувчилари билан ўтказилган йиғилиш тўғрисида
МАЪЛУМОТ
2014 йил 26 ноябрь куни мактабимизда “Сен тинч, қўшнинг тинч”, “Ўз уйингни ўзинг асра” мавзуларида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда мактаб маъмурияти, 23 пед.ходимлар, МФЙ раиси, профилактика инспектори, 87 нафар ота-оналар ва мактабнинг 7-9 синф ўқувчилари қатнашдилар.
Ушбу йиғилишда мактаб директори Г.Халилова ўқувчилар орасида Диний экстремистик ғоялар таъсири остига тушиб қолишини олдини олиш юзасидан уларниннг диний билимларини оширишга қаратилган дарслар, маърузалар ва хуқуқ тарғибод ходимлари, олимлар ва дин арбоблари, уруш ва мехнат фахрийлар билан шу каби учрашувлар тез тез ўтказилиб туриши мақсадга мувоқ эканлиги хақида тўхталиб ўтди. Шу бирлан бир қаторда мактабда ўқувчиларнинг диний экстремистик ғоялар таъсири остига тушиб қолишини олдини олиш юзасидан уларниннг диний билимларини ошириш, таълим муассасаларидаги давоматни доимий назоратга олиш, ўқишга келмаётган ўқувчиларнинг оиласидаги мухитни ўрганиш ва уларга жамоат ташкилотлари билан хамкорликда таъсир чораларин кўриш, кўр-кўрона хижобга ўранган қизлар ва динга мойил бўлган болаларни аниқлаш ва улар билан профилактик сухбатлар ўтказиш кераклиги хаыида айтилди.
Ўтказилган йиғилишларда таклиф этилган профилактика инспектори Р.Рахмоналие, махаллалардаги ибратли оила бошлиқлари, махалла фуқаролар йиғини раиси томонидан ўқувчи – ёшларга ўқувчи-ёшларни миллий урф-одатларимиз, маънавиятимизга зид бўлган турли “Оммавий маданият” иллатлардан химоя қилиш, уларда миллий-маънавий иммунитетни янада кучайтириш ва самарадорлигини янада ошириш, диний ақидапарстлик, миссионерлик, гиёхвандлик, терроризм хамда одам савдосининг зарарли оқибатлари, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, хуқуқий онгини ва маданиятини юксалтириш, дунёвий, илмий ва ахлоқий савиясини ошириш, сохта диний ғоялар ва ақидапарастликка қарши мустахкам тафаккурни шаклантириш, ёшларни динлар тарихи, таълимоти ва мохияти билан таништириб борувчи фанлар бўйича яратилган дарсликлар, хусусан ўқувчилар орасида халқаро терроризм ва экстремизм ғоялари тарқалишининг олдини олиш, ўқувчиларини “Дунё динлари тарихи”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” хамда “Одобнома” дарслари чуқур ўраганиш каби фикрлар айтилди.
Ота-оналар томонидан сўзга Жўраева чиқди ва хотин-қизларнинг диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, учрашувлар, семинарлар, бахс мунозаралар ўтказишни ташкил этиб, уларга бу ғояларнинг асл мақсадида тушунтириб, диний дунёқарашлари ва билимларини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш кераклиги хусусида айтиб ўтди.
Мактаб ўқувчиларига диний экстремизм ва терроризмнинг зарарли оқибатларини акс эттирилган слайдлар намойиш этилди.
Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
ММИБДЎ: И.Ахмадалиев
Do'stlaringiz bilan baham: |