Қувасой шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик
таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 64/3 – сонли
БУЙРУҒИ
2013 йил 6 сентябр Қувасой шаҳри
Вояга етмаганлар ўртасида жиноячилик,
ақидапарастлик, диний экстримизм ва
одам савдоси холатларини олдини олишга
қаратилган чора-тадбирлар тўғрсида
Вояга етмаганлар ўртасида жиноячилик, ақидапарастлик, диний экстримизм ва одам савдоси холатларини олидини олиш, ўқувчиларни онгида пайдо бўлиши мумкин бўлган ғоявий бўшлиқни тўлдириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, мактабнинг махалла, оила билан хамкорлик ишларини кучайтириш мақсадида
БУЮРАМАН:
Ёшларни жиноячилик, ақидапарастлик, диний экстримизм ва одам савдоси холатларини олидини олиш, ўқувчиларни онгида пайдо бўлиши мумкин бўлган ғоявий бўшлиқни тўлдириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, мактабнинг махалла, оила билан хамкорлик ишларини кучайтириш мақсадидаги шаҳар халқ таълими бўлимининг чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Барча таълим муассаса рахбарларига:
Вояга етмаганлар ўртасида жиноячилик, ақидапарастлик, диний экстримизм ва одам савдоси холатларини олидини олиш, ўқувчиларни онгида пайдо бўлиши мумкин бўлган ғоявий бўшлиқни тўлдириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, мактабнинг махалла, оила билан хамкорлик ишларини кучайтириш хамда амалда бажариш учун шаҳар ички ишлар ходимлари, оила-махалла, мактаб хамкорлигини янада ривожлантириш;
юқорида кўрсатиб ўтилган ишларга таълим муассасаси жойлашган худудда истиқомат қилувчи хурматли, обрўли ва таниқли мехнат фахрийларини жалб қилган холда умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш;
таълим муассасаларида жиноячилик, ақидапарастлик ва диний экстримизмга қарши курашиш бўйича давра сухбатлари, тренингларни ташкил этиш ва давра сухбатларига шаҳар ички ишлар ходимлари, махалла оқсоқоллари, ота-оналар, диний муассаса ходимлари (отинча), хамда “Камолот” ЁИХ ходимларини таклиф этиш;
таълим муассасаларида жиноячилик, ақидапарастлик ва диний экстримизмга қарши курашиш самарадорлигини ошириш юзасидан, умумтаълим мактабларида жамоатчилик усулида фаолият кўрсатаётган “Васийлик”, “Фахрийлар”, “Маънавият ва маърифат” кенгашлари, ота-онлари қўмитаси билан хамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин;
олиб бориладиган ишлар давомида техника воситаларидан, видиофильмлардан ва матбуот нашрларидан кенг фойдаланиш;
бажарилган ишлар тўғрисида жорий йил хар ойининг 20 санаси, шаҳар халқ таълими бўлимига ёзма ахборот бериш вазифалари юклатилсин.
Шаҳар ХТМФМТТЭБнинг таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси рахбари К.Тешабоева ва шўъба мутахссиси М.Хасановаларга:
таълим муассасаларида жиноячилик, ақидапарастлик, диний экстримизм ва одам савдоси холатларини олдини олиш бўйича амалда бажарилган ишларни умумлаштириш, мониторингини ташкиллаш;
хар ойда жойлардан олинган мониторинг натижаларига асосан юқори ва мутасадди ташкилотларга ёзма маълумот кўндириш юклатилсин.
Ушбу буйруқнинг ижросининг назорати ўз зиммамдав қолдираман.
Қувасой шаҳар халқ таълими
муассасалари фаолиятини методик
таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири: Ф.Мирзаева
“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Do'stlaringiz bilan baham: |