ЎҚув-услубий мажмуа



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

Маъруза № 7 
БЎЙИН СОҲАСИНИНГ ЖАРРОҲЛИК
АНАТОМИЯСИ ВА БЎЙИНДАГИ 
 АЪЗОЛАРНИ ОЧИШ
Бўйин соҳасидаги кичиккина бўшлиқда анатомик жиҳатдан муҳим тузилмаларнинг 
анчагинаси: бош мияни таъминловчи қон томирлар, нафас олиш йўллари ва ҳазм тизимининг 
бошланиш қисми, сайёр нервлар ва симпатик нерв поялари жамланган. Бундан ташқари 
бўйинда, олд томонда қалқонсимон без, ён учбурчакларида елка чигили ҳамда қўлга борувчи 
қон томирлар жойлашган. Буларнинг барчаси жарроҳларга муайян қийинчиликларни 
туғдириши билан бирга бўйин соҳасида операцияларни бажаришда каттагина масъулият ҳам 
юклайди. 
Бўйин аъзоларининг топографик анатомиясини тушуниб олишни енгиллаштирувчи 
схема сифатида шу соҳадаги барча аъзоларини ўровчи фасция варақларининг ўзаро 
муносабатларини олиш мумкин. Жарроҳнинг мазкур фасция варақларининг жойлашувини 
яхши билиши кам шикастли рационал операцияларни қўллашига имкон беради.
Бизда, топографик анатомияда, В.Н.Шевкуненко таснифидан фойдаланилади. Унга 
кўра 5 та фасция: юза, хусусий фасциянинг юза ва чуқур варақлари, бўйин ички ва умуртқа 
олди фасциялари тафовут этилади. 
Юза фасция бўйинга умумий апоневроз ҳосил қилиб, m.plastysma-ни ҳам ўрайди; 
ҳусусий фасция – мускуллар, томирлар ва ички аъзоларни қамраб олади; умуртқа олди 
фасцияси эса бўйин умуртқаларининг олд юзаларини қоплаб, бўйиннинг олдинги бўлимини 
орқадагисидек ажратиб туради. 
Амалий тиббиётда бўйиндаги фасциялараро клетчатка бўшлиқлари катта аҳамиятга 
эга, улар бўйлаб томирлар жароҳатланганида гематома ва инфекция тушганда – флегмоналар 
тарқалиши мумкин. 
Жағ ости қопчасида кўпинча йирингли жараёнлар (лимфаденитлар) ривожланади, 
бироқ унинг фасция варақлари воситасида яҳши чегараланганлиги жараённинг қўшни 
соҳаларга тарқалишига имкон бермайди ва жағ ости флегмонасида ўз вақтида ўтказилган 
кесим унинг тезда тузалиб кетиши билан якун топади. 
Spatium interaponeuroticum suprasternale-да йиринг ривожлангандаги анатомик 
шароитлар ҳам шунга ўхшасада, бу ерда жараённинг тарқалиб кетиши кўпроқ кузатилади. 
Йирингли жараён натижасида тўқималардаги босим кўтарилганда инфильтрат 
m.sternocleidomastoideus-нинг остидаги ёпиқ (кўр) халтачаларга, уларни ёриб ўтиб бўйиннинг 
ён бўлимларига тарқалиши мумкин. Мазкур соҳадаги ёт жисмларни олиш ёки йирингли 
ўчоқни кесиш, унда жойлашган arcus venosus yuguli-ни жароҳатлаб қўйиш хавфи мавжуд. Бу 
ҳаво эмболиясига сабаб бўлиши мумкин. Бўшлиқнинг орқа деворини янглишиб кесиб 
юбориш оқибатида йиринг олдинги кўкс оралиғига оқиб тушади.


418 
Висцерал 
фасция 
варақлари 
ораларидаги 
клетчатка 
бўшлиқлари 
берк 
бўлмаганлигидан 
қизилўнгач 
ва 
трахеянинг 
орқа 
девори 
шикастланишидаги 
флегмоналарнинг тарқалиб кетиш хавфи бор. Зеро, фасциянинг висцерал варақлари йирик 
қон томирлар, трахея ва қизилўнгач бўйлаб бўйиндан кўкс оралиғи соғасига ўтади, ва 
шунинг билан, гематома ҳамда флегмоналарнинг бу ерга тарқалишини таъминлайди. Бунинг 
олдини олиш учун зарарланган клетчатка бўшлиғини рационал равишда, унинг 
топографиясини яхши билган ҳолда дренажлаш керак. 
Бўйин соҳасидаги ташқи мўлжалларга келсак, унда 6 та учбурчак ажратилади: 2 та 
жағ ости, 2 та уйқу ва 2 та ён учбурчаклар. Уларнинг амалий аҳамияти шундаки, асосий 
анатомик тузилмаларнинг топографиясида у ёки бу даражада ориентир олишга имкон 
беради. Масалан, жағ ости учбурчакларида жағ ости сўлак безлари, юз артерияси, 
чуққуроқда ва орқа томонда – ташқи уйқу артерияси жойлашган; уйқу учбурчакларида 
бошга борувчи умумий уйқу артерияси ва унинг бифуркацияси аксланади; ташқи 
учбурчаклар соҳаларида эса қўлни таъминловчи ўмров ости томирлари ва елка чигали 
нервлари ўтади. 
Тўш-ўмров-сўрғичсимон мускулининг олдинги қирғоғи бўйиннинг асосий томир-нерв 
тутамини очишда асосий мўлжал вазифасини ўтайди. Уйқу артериясини яна пастки жағнинг 
бурчагидан тўш-ўмров бўғимига ўтказилган тасвир чизиғи бўйлаб ҳам очиш мумкин. 
Тўқималарни қаватма-қават кесгач, жароҳатга медиал томонда умумий уйқу артерияси, 
юзароқ ва ташқарида ички бўйинтуруқ венаси, уларнинг оралиғида, чуқурда адашган нерв 
аниқланади. Умумий уйқу артериясининг бифуркациясини кўпинча қалқонсимон тоғайнинг 
юқориги қирғоғи 2-3 см ташқарироқда топилади. 
Қизилўнгачнинг бўйиндаги қисмига оператив очиб киришунинг ҳамма томонлардан 
бошқа аъзолар билан ўраб олинганлиги туфайли ҳам анча қийин. Унга қандай қириб бориш 
мумкин? Қизилўнгач траҳея билан умуртқа поғонасининг орасида, ўрта чизиқ бўйлаб чап 
томонга бироз оғган ҳолатда жойлашган. Унга қайси томондан кириб борилмасин, томир 
тутамини четлаб ўтиб бўлмайди. Тўш-ўмров-сўрғичсимон мускулининг орқа қирғоғи бўйлаб 
кесиладиган бўлса, томир-нерв тутамининг орқа томонидан ўтишда, уни кўрмасдан 
жароҳатлаб қўйиш ҳавфи бўлади. Шу туфайли қизилўнгачни томир тутами билан траҳея 
орасидан кесиб очиш анатомик жиҳатдан асосли ҳисобланади. Бунда чап томондаги 
мускулнинг олдинги қирғоғи бўйлаб кесиб томир ғилофининг олдинги деворини очилади, 
томирларни ташқари томонга суриб, трахеянинг орқасидаги қизилўнгачни топилади. 
Операциядан олдин беморнинг бошини қарама-қарши томонга буриб қўйиш мақсадга 
мувофиқ бўлади, чунки бунда томир тутами мускулнинг, қизилўнгач эса траҳеянинг тагидан 
чиқиб кўриниб туради. 
Бўйиннинг ташқи учбурчакларида жойлашган ўмров ости артерияси, елка чигали, 
пастки бўйин симпатик тугунини очишни кўриб чиқамиз. 

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish