чигаллари ва симпатик чегара поясининг топографияси. Қоринпарда орти
бўшлиғининг лимфа тугунлари гуруҳи. Кўкрак лимфа йўли, тоқ ва ярим тоқ
веналарнинг шаклланиши.
Оператив жарроҳлик
Қорин деворидаги операциялар. Қорин бўшлиғи ва қоринпарда орти
бўшлиғи аъзоларига оператив очиб кириш йўллари,
уларнинг топографик
анатомик қиёсий тавсифи.
Қорин чурраларида операциялар. Чурра канали пластикаси
тамойиллари: фасциал, мускулли, мускул-фасциал (комбинацияланган). Чов
каналини қийшиқ чов чуррасида Бобров, Жирар, Мартинов, Спассокукоцкий
бўйича; тўғри чов чуррасида Бассини бўйича ҳамда сон чуррасида Бассини ва
Руджи усулида пластика қилиш. Чурра каналини Кукуджанов ва Постемпский
усулида пластика тамойиллари. Киндик ва оқ чизиқ чурраларида операциялар.
Туғма, сирпанувчи ва қисилган чурраларда
чурра кесиш операциялари
хусусиятлари. Болаларда чурра кесиш хусусиятлари. Қорин олд девори
ривожланиш нуқсонлари: киндик тизимчаси чурраси ва киндик оқмаларида
операциялар.
Қорин бўшлиғи аъзоларида операциялар. Қорин бўшлиғи
пункцияси. Қорин бўшлиғини кесиб очиш (лапаротомия). Қорин бўшлиғини
тафтиш қилиш. Паренхиматоз аъзолар ва ичак шикастланиши билан кечувчи
қорин ўтувчи жароҳатларида қорин бўшлиғини тафтиш қилишнинг
хусусиятлари. Перитонитларда қорин бўшлиғини дренажлаш усуллари.
Қорин бўшлиғи аъзоларида жарроҳлик аралашувларининг асосий
қоидалари. Лапароскопик жарроҳлик ҳақида тушунча. Лапароскопик
жарроҳликда ишлатилувчи жарроҳлик асбоб-усукуналари.
Ичак чоки. Ламбер сероз-сероз чоки, Аьберт, Шмиден, Пирогов-Черни
ичак чокларининг назарий асослари ва техникаси. Механик чок. Бир қаторли ва
икки қаторли ичак чоклари. Ичаклараро анастомозларнинг турлари: охирга-
охир, ёнга-ён, охирини-ёнга, ёнини-охирига.
Ингичка ва йўғон ичакда операциялар. Ичак жароҳатини
тикиш
техникаси. Ингичка ичак резекцияси. Йўғон ичак резекцияси хусусиятлари.
Нажас оқмаси (колостомия) ва ғайритабиий орқа чиқарув тешиги операцияси.
Меккел дивертикулини олиб ташлаш. Ингичка ичак ўткир тутилиши, туғма
торайиши, атрезияларини оператив даволаш. Мегаколон ва Гиршпрунг
касаллигида операциялар.
Аппендэктомия. Чувалчангсимон ўсимтага очиб киришлар, уларни
қиёсий баҳолаш. Чувалчангсимон ўсимтани олиб ташлаш босқичлари.
Чувалчангсимон ўсимта чўлтоғига ишлов бериш усуллари.
Ошқозонда операциялар. Ошқозон
тешилган ярасини тикиш
техникаси. Ошқозонга Витцель, Топровер, Кадер бўйича туташ тешик қўйиш
(гастростомия). Ошқозон-ичак туташмаси (гастроэнтеростомия), унинг
турлари. Ноқис айлана ва унинг ҳосил бўлиш сабаблари. Ноқис айлананинг
олдини олиш тадбирлари. Ошқозонни Бильрот-I, Бильрот-II нинг Гофмейстер-
Финстерер, Полиа-Райхель модификация усуллари бўйича резекция қилиш.
Ошқозонда пластик операциялар.
Жигар ва ўт йўлларида операциялар. Оператив очиб киришлар. Жигар
шикастланганда қон тўхтатиш – жигар чоки. Порто-кавал анастомоз
операциялари, жигар резекцияси ҳақида тушунча. Холецистотомия.
Холедехотомия. Холецистэктомия. Холецистоеюностомия. Ўт йўлларида
пластик операциялар ҳақида тушунча.
Талоқда операциялар. Спленэктомия.
Буйрак ва сийдик йўлларида операциялар.
Федоров ва Бергман-Израэл
бўйича оператив очиб киришлар, уларнинг қиёсий тавсифи. Пиелотомия.
Буйрак резекцияси. Нефрэктомия. Буйрак трансплантацияси ва сийдик
йўлларида пластик операциялар ҳақида тушунча. Буйрак ва сийдик
йўлларининг туғма нуқсонларида операциялар. Паранефрал новокаинли
блокада (А.В.Вишневский, А.Ғ.Мирзамухамедов бўйича), кўрсатмалар,
асоратлари.
Do'stlaringiz bilan baham: