О Ғ Р И Қ С И 3 Л А Н Т И Р И Ш
Махалий анестезияни шок белгилар намоён бўлганда қўллаган маъқул,аммо анаэроб
инфекцияда маҳаллий анестезия умуман тавсия этилмайди.
Шундай шароитда инкубацион наркозни қўллаш қулай ҳисобланади. Ҳозирги кунда
юмшоқ тўқималарни кесиш шаклларига кўра, ампутациянииг қуйидаги турлари фарқланади:
1. Циркуляр (айланма) усул, бунда кесма чизиғи оёқ ёки қўл ўқига нисбатан кўндаланг
жойлашади.
2. Лахтак /парчали/ усул, бунда юмшок тўқималар 1-2 та бшлак лахтак шаклида
кесилади.
3. Овал ёки Эллипс шаклдаги усул, бунда теридаги кесма оёқ ёки қўл ўқига нисбатан
қийшиқ ўтказилади. Бу усул лахтакли усулга жуда ўхшашдир. Айлана ампутация вақтида
юмшоқ тўқималарининг бир ёки икки-уч ҳаракатида кесилишига биноан, бир лахзали ва
икки лахзали усуллар тафовут қилинади. Бундан ташқари, яна Гильотина усули мавжуд
бўлиб, бунда барча юмшоқ тўқималар ва суякни бир вақтнинг ўзида ва бир сатхда кесиш
қабул қилинган. Бундай операция натижасида тери ва мускулларнинг қисқарувчанлиги
оқибатида қисқа ва конуссимон чўлтоқ юзага келиб, бунда суяк юмшоқ туқималардан
узунроқ бўлиб чиқиб туради. Бундай чўлтоқни реампутация (такрорий ампутация) қилишга
тўғри келади.
МУСКУЛЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ.
Оёқ ва қўл ампутациясида мускулларнинг ўз
функциясини сақлаб қолиши учун ҳаракат қилиши керак, яъни улар чўлтоқ ҳаракатини
таъминлаш зарур. Бунга иккита усул билан эришиш мумкин: мускулларни арралаган суяк
сатҳидан бир оз пастроқда кесиш ва мускулларни суякнинг арраланган қисми устида тикиш.
СУЯК ВА СУЯК УСТИ ПАРДАСИГА ИШЛОВ БЕРИШ.
Апериостал /суяк усти пардаси/ усул шундан иборатки, бунда суяк усти пардаси
айланма қилиб, суякнинг арраланиши керак бўлган сатхидан 3-4 мм юқорида кесилади ва у
шу жойда дистал суяк арраланади. Суяк чўлтоғининг ўткир қирғоқлари Листон
тишлагичлари долото ва рашпил билан силлиқланади.
Бу усулнинг камчилиги шундаки, бу қирғок некрозигага олиб келиши мумкин. Жуда
кам қўлланилади.
Субпериостал (суяк усти пардаси ости) усул. Бунда суяк усти пардаси суяк
арраланишидан олдин, (уни юқорига силжитиш туфайли) ортиқчаси билан қирқиб олинади.
Суяк арраланганидан сўнг, хосил бўлган суяк усти пардаси манжеткаси билан суякнинг
арраланган жойи қопланади. Усул асосан болаларда қўлланилади.
ГИЛЬОТИНА УСУЛИ
бўйича суяк усти лардаси суяк арраланган сатхда кесилади.
Ҳозирги вақтда суяк усти пардаси бўлажак арраланиш чизиғи бўйлаб, айланасига кесилади
ва уни арра билан шикастлантирмаслик учун бир озгина силжитилади. Суяк кўмиги ҳам
сиқиб чиқарилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |