Wi-Fi технологиясининг асосий афзалликлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
замонавий тармоқларнинг тезлиги анча юқори (300Mbit/sek ва унданхам юқори) бўлиб, бу жуда кенг масалаларда улардан фойдаланиш имкониятини беради.
Wi-Fi стандартларининг очиқлиги турли ишлаб чиқарувчилар жиҳозларининг ўзаро мослашувини таъминлайди, натижада жиҳозларни нархини камайтиришга олиб келади.
Wi-Fi технологияси кабел ўрнатиш самарали бўлмаган ёки хатто мумкин бўлмаган жойларда алоқа ўрнатиш имкониятини беради;
тармоқларни кабел ўтказмай яратиш имконияти уларни қуриш ва кенгайтиришга сарфланадиган ҳаражатларни камайтиришга олиб келади.
тармоқларни тезкор равишда ташкил қилиш имконияти масофали конференциялар ўтказишда ёки офисдан ташқарида ишлашда жуда қўл келади;
Wi-Fi тизимлари чекланган ишлаш радиусига эга. (оддий уй Wi-Fi маршрутизатори 802.11b ёки 802.11g стандартида бинони ичида 45 m гача ва бино ташқарисида 90 m гача ишлаш радиусига эга).
реал вақт масштабида ишлайдиган иловалар учун кам яроқлилиги (масалан, IP-телефонида қўлланиладиган RTP протоколи учун). Медиа оқимнинг сифатини олдиндан айтиб бўлмайди чунки фойдаланувчига боғлиқ бўлмаган қатор омиллар сабабли (атмосфера ҳалақитлари, ландшафт ва фойдаланилган частоталар) маълумот узатишда кўп йўқотишлар бўлиши мумкин.
ҳатто бехато конфигурацияда ҳам WEP шифрлаш алгоритми бузилиши нисбатан осон (шифрлаш калитининг кучсизлиги туфайли). Янги абонент ускуналари такомиллаштирилган WPA-2 шифрлаш протоколини қўллаб-қувватласада, кўплаб эски УН лар уни “тан олмайди” ва WEP га алмаштирилишини талаб қилади.
частота диапазонлари ва ишлаш бўйича чеклашлар турли давлатларда бир хил эмас (масалан, Европадаги бир қанча ажратилган частотавий каналлар АҚШ да таъқиқланган. Италияда ва кўплаб Европа ҳамда МДҲ давлатларида бино ташқарисида ишлайдиган барча Wi-Fi тармоқларни ёки бевосита Wi-Fi операторларни қайд қилиш талаб қилинади).
турли ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналари орасида тўлиқ мослашув йўқлиги ёки уларни стандартга тўлиқ мувофиқ эмаслиги туфайли уланиш имкониятлари чекланиши ёки алоқа тезлиги камайиши мумкин.
бир ҳил каналда ёки қўшни каналларда ишлаганда ёпиқ ёки шифрлашни ишлатадиган УН ва очиқ УН сигналларининг устма-уст тушиши очиқ УН га ҳалақит килиши мумкин (бу муаммо УН ларнинг катта зичлигида, масалан, катта кўп хонадонли уйларда вужудга келиши мумкин).
бошқа стандартларга қараганда кўпроқ энергия истеъмол қилиниши батареяларнинг ишлаш вақтини камайтиради ва ускунанинг хароратини оширади.