Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил



Download 9,38 Mb.
bet76/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

3.5.2.1. 700 MGs диапазони

700MGs диапазони деганда анча кенг 470MGs...862MGs частоталар полосаси тушинилади. Бу ном мантиқли кўринмаса-да, лекин у узоқ вақт телевидение ва радиоэшиттириш учун ишлатилганлиги сабабли шундай қабул қилиниб қолган.


Телевидение ва радиоэшиттириш эҳтиёжлари учун спектрни тақсимлашга бағишланган биринчи конференция 1961 йилда Стокгольм (Швеция) шаҳрида ўтказилган. Унда, бир томондан, аҳоли учун сифатли телевидение ва радио сигналларини тақдим этадиган, иккинчи томондан, алоҳида давлатлар ва минтақаларда ушбу хизматларини қулай ва самарали ташкил этишга ҳалақит бермайдиган узаткич қувватлари ва частоталар аниқлаб берилди. Стокгольм битими (ундан кейингилари каби) иштирокчи давлатларга спектрдан ўз хоҳишларига кўра фойдаланиш имконини (қўшни давлатларга ҳалақит бермаган ҳолда) тақдим этди. У пайт телевидение барча давлатларнинг қизиқиш марказида эди. Шундай қилиб, Стокгольмда миллий телеузатиш хизматлари учун ДМТ (UHF) диапазони, жумладан, 470MGs ...862MGs частоталар полосаси танланди.
Ушбу диапазон кўплаб афзалликларга эга. Биринчидан, бу частотадаги радиотўлқинлар тўсиқларни бир оз оғиши мумкин (дифракция хисобига) ва, натижада, бинолар ичида ҳам тарқалади. Бунда сигнални қабул қилиш учун узаткич тўғри кўринишда (ингл. Line of Sight - LoS) бўлиши шарт эмас. Иккинчидан, бу частоталар фазода яхши тарқалади ва шунинг учун сигнал кенг ҳудудда қабул қилинади. Шунга мувофиқ ҳолда узаткичлар миқдорининг кам бўлиши капитал ҳаражатларни тежашга олиб келади. Шунингдек, қабул қилиш антенналарининг жуда ихчам (дециметр ўлчамларда) бўлиши уларни уй шароитларида ишлатиш мумкинлигини ҳам таъминлайди.
Ҳозирги вақтда Европада, шунингдек дунёнинг қолган катта қисмида мазкур диапазонда аналог телевидиниядан рақамли телевидениега ўтиш ҳисобига “рақамли дивиденд” номини олган РЧС нинг қисми бўшатилишига катта умид билдиришмоқда. Бу, мутахассисларнинг фикрича, ДМТ диапазонида симсиз кенг полосали тармоқларни ривожлантириш учун талай радиочастота ресурсини (назарий жихатдан 300MGs гача) олиш имконини беради. Бунда ушбу диапазонда частоталарни тақсимлаш “глобал роуминг” хизматларини асосларини яратиш мақсадида ва РЧС ни жаҳон миқёсида (имкон қадар максимал ҳолатда) гармонизациялаш талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган.
“Рақамли дивиденднинг” маъноси шундаки, ўтган асрнинг 90-йилларида ОFDM технологиясининг ўзлаштирилиши ва унинг асосида рақамли телевидениенинг янги DVB стандартларининг ишлаб чиқилиши билан ўша маълум бир телесигнални камроқ қувватли узаткичлар ва кичик частоталар полосасини қўллаш воситасида узатиш мумкин бўлиб қолди. ОFDM технологияси сигнални самарали кодлашни, шунингдек, шаҳар шароитида оддий телеузатиш учун қайта аксланиш шароитларида сигнални сифатлироқ узатилишини таъминлади. Натижада, агар 1990-йилларда бир аналог телеканал ўрнига тўртта рақамли телеканаллар ҳақида гапирилган (яъни, бир ажратилган частота полосасида 4 мультиплекс) бўлса, у ҳолда ҳозир энди битта мультиплексда тўртта HDTV каналлари ҳақида гапирилмоқда. Шундай қилиб, ҳар бир телеканал рақамли узатишга ўтганида энг ками аввал ажратилган частоталарнинг 3/4 полосаси бўшайди ва умумий миқдорда ДМТ дапазони халқаро тақсимлашда 294MGs гачани ташкил этиши мумкин. Бу, албатта, жуда юқори баҳога эга бўлган улкан частота диапазони ҳисобланади36.
Албатта, бу ўринда бўшатилган частоталарни қай тарзда тўғри тақсимлаш масаласи ўртага қўйилади. Бу масала оддий эмас, чунки бу полосаларга даъвогарлар кўп: биринчидан, янги телеканалларни, HDTV ни ишга тушириш ва портатив ускуналарда қабул қилиш учун мобил ТВ ни тақдим этиш мумкин бўлган телеузатиш хизматлари, иккинчидан, кам аҳолилик ҳудудларни кенг қамраб олиш учун улар ишлатиши мумкин бўлган, масалан, 3G, 4G каби мобил тармоқлар ва бошқа симсиз кенг уланишли алоқа учун бу частоталарнинг жуда истиқболли эканлиги ва, ниҳоят, мазкур частоталар оператив радиоалоқани ташкиллаштиришда давлат хизматлари учун ҳам манфаатлидир.
Частотани қайта тақсимлаш масаласи 2006 йилда Женева (Швецария) шаҳрида Минтақавий радиоалоқа конференциясида ҳал этилди. Конференцияда телевидениени “рақамлаштириш” натижасида бўшатилган частоталар, аввало, телевидение учун ишлатилиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилинди ва ҳар бир давлат бу частота тўлқинларини қўшни давлатларга ҳалал бермасдан эркин ишлатиши кераклиги таъкидланди. Амалда шундай бўлдики, қарор қабул қилинган бўлса-да, унинг амалда қўлланиши 2015 йилгача, яъни кўпчилик Европа давлатлари рақамли телевидениега тўлиқ ўтгунга қадар қолдирилди.
Бошқа хизматлар томонидан бўшатилган телевизион спектрдан фойдаланишнинг техник деталларини ишлаб чиқиш масалалари 2007 йилда навбатдаги Бутунжахон радиоалоқа конференцияси (БРК) да муҳокама этилган. 4-авлод мобил алоқа хизматлари ҳам ДМТ диапазонига фаол даъвогарлик қилган. Аввал таъкидлаб ўтилганидек, бу хизматлар IMT-2000 ва IMT Advanced дастурларини ўз ичига олган IMT дастурига киритилган. Бундай тармоқлар учун частоталар диапазонини ҲТИ га мувофиқ ҳолда бутун дунё бўйича тақсимлаш ёки ҳеч бўлмаганда ҳудулар даражасида гармонизациялаш тавсия этилган. Жонли баҳслар натижасида БРК-07 да IMT рўйхатига кирадиган мобил телекоммуникацион иловалар учун Европада ва Африкада спектрнинг 790....862MGs қисмини бериш мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилинган [33].
Шундай қилиб, “рақамли дивиденд” нинг ўзлаштириш масаласи глобал даражадаги стратегик масалалар тоифасига кирди ва ҳозирги вақтда кун тартибидаги анча ўткир масала бўлиб турибди. Хусусан, бу масала БРК-11 конференциясида фаол муҳокама этилди ва ҳозирда кўпчилик давлатларда бу муаммони ечиш бўйича ишланмалар мавжуд.
Масалан, АҚШ да 2005 йилнинг ўзидаёқ рақамли телевидениени ривожлантириш дастури қабул қилинган ва унга мувофиқ барча Америка телекомпаниялари 2009 йилнинг 17 февралигача аналог узатишдан рақамли узатишга ўтишни якунлаши керак деб таянланган. Бу эса бошқа радиостанциялар хизматлари учун 700MGs диапазонининг бўшатилишини кўзда тутар эди. Ушбу тижорат диапазонига рухсатномалар 2008 йилнинг апрелида аукционда сотилган. Сотувга 5 блокка бўлинган 62MGs лик полоса қўйилган, жумладан: А пастки (12MGs), В пастки (12MGs), Е пастки (жуфт бўлмаган 6MGs); С юқоридаги (22MGs) ва D юқоридаги (10MGs). Бу полосаларда ажратилган ресурсдан самарали фойдаланишга эришиш мумкин, чунки паст частотали сигналлар зич иншоотлар бўлмаган ва юқори узатиш тезликлари талаб қилинмаган жойларда ўз афзалликларга эга. Юқоридаги С блок га нисбатан “умумий уланиш” қоидаси ўрантилган. Бу қоида шуни билдирадики, алоқа операторининг уларга ажратилган частоталар полосасини “тўлиқ эгаллаш” ёки “блоклаш” га ҳақи йўқ. Шундай қилиб, лицензия эгаси бўлган операторлар ҳар қандай мослашган ва тармоқнинг ишига зарар етказмайдиган ускунага (яьни, полосани “тўлиқ эгаллашсиз”), хамда контентлар, иловалар, ёки тармоқ хизматларини узатишга чеклашлар қўймаган ҳолда (яъни, полосани “блокламасдан”) тармоққа уланишни тақдим этиши керак.


3.5.2.2. 900MGs диапазонининг кайта тақсимланиши


900MGs диапазони деганда глобал даражада GSM тармоқларини ишлатиш учун ажратилган частота полосаларини, яъни 880-915MGs ва 925-960MGs полосаларни тушуниш керак. Бугунги кунга келиб ушбу диапазон мобил алоқа тизимлари учун дунё миқёсида рухсат этилган частоталар диапазонлари орасида энг кенг тарқалган ва гармонизацияланган диапазон ҳисобланади. У, шунингдек алоқанинг узоқлиги ва тармоқларни қуриш харажатларини барқарор қисқартириш каби радиочастота диапазонларини стратегик жиҳатдан муҳим қиладиган бир қатор афзалликларга эга. Бундан ташқари, 900MGs диапазони бинолар ичига кириш бўйича яхши кўрсаткичларга эга ва, айниқса, аҳолиси зич бўлмаган олис ҳудудларда кенг полосали алоқани ташкил этишга мос келади.
Дунёнинг 150 дан ортиқ давлатларида давом этаётган фойдаланувчиларнинг 2G (GSM) тармоқларидан 3G (UMTS) тармоқларига “миграция” (аста секин ўтиш) жараёни босқичма-босқич GSM-900 тармоқларида юкламани камайтириб, бу диапазондаги спектрни бўшата бошлайди. Натижада, кўплаб операторлар бу частоталар полосасида UMTS (хусусан, НSРА/НSРА+) тармоқларининг истиқболи ҳақида ўйламоқдалар. Бироқ амалда шундай ҳолат юз бермоқдаки, бугунги кунга келиб мазкур диапазонда LTE тармоқларини қуриш афзалроқ ва истиқболлироқ бўлиши мумкин. НSРА/НSРА+ тармоқларига қараганда LTE тизими, кутилаётгандек, абонент терминали унумдорлилигини ва секторлар сиғимини сезиларли даражада оширади, абонент сатҳида абонент жавоби вақтини қисқартиради ва бу билан фойдаланувчи интерфейсини анча яхшиланган шаклини тақдим этади. Бундан ташқари, UMTS тизимлари 5MGs дан кам бўлмаган полосаларда ишласа, LTE тармоқларини илк ташкил этиш учун 1,4MGs лик полоса бўлиши етарлидир. Яна шуни ҳам эслаб кетиш керакки, 900MGs диапазонида ишлай оладиган UMTS абонент ускуналари фақатгина 2010 йилдан пайдо бўла бошлади ва ҳозиргача бозорда етарли даражада тарқалган эмас. Ушбу барча омилларни ҳисобга олиб, кўплаб операторлар LTE тармоқларини қуриш учун 900MGs диапазонидаги полосаларни заҳиралаш вариантини жиддий ўйлаб кўрмоқдалар.
Ҳақиқатан ҳам, LTE тизимларининг ҳар ҳил частота полосаларида мослашувчанлик билан ишлаш қобилияти GSM тармоқларидан бўшаятган полосаларни эгаллашга ажойиб имкониятлар яратади ва қўшимча частота полосалари бўшатилишига қараб тармоқ кўламини кенгайтиришга имкон яратади. LTE тизимларининг яхшиланган спектрал самарадорлиги туфайли уларнинг 900MGs диапазонида ташкил этилиши тармоқларнинг энг юқори сиғимини таъминлайди. Шунингдек, операторларга катта ҳудудларда юқори сифатли кенг полосали хизматларни тақдим этиш туфайли юқорироқ частоталардаги сарфларга нисбатан сезиларли равишда камроқ сарфлар билан LTE тармоқларини яратиш имконини беради.
Ниҳоят, LTE тармоқларининг 900MGs диапазонида ташкил этилиши орқали харажатлар ва логистика бўйича қўшимча ютуқлар келтириши кутилади, бинобарин, LTE таянч станцияларини мавжуд GSM сайтларига жойлаштириш мумкин, чунки мазкур диапазонда GSM ва LTE тармоқларининг радиоқамров ҳудудлари тахминан бир хил бўлади. Лекин бунда шу кўзда тутиладики, Европа сотали алоқа операторлари яқин ораларда GSM тармоқлари ишини тўхтатмайдилар, чунки улар (GSM тармоқлар) ҳали ҳам мобил товуш алоқаси ва “глобал роуминг” хизматларини асосини ташкил этадилар. Аслида эса EDGE (ёки унинг янгиланган Е-EDGE) технологияси қўлланиладиган GSM тармоқлари яна анча вақт хизматда қолиши ва LTE тармоқларига аста-секин ўтишни таъминлаши мумкин. Шунга кўра ривожланиш эҳтимолининг катта сценарийси шундай кўринадики, LTE тармоқларининг GSM тармоқлари билан 900MGs диапазонида биргаликда ишлаши яна 5-10 йил давом этади ва фақат шундан кейингина GSM тизимларининг ишлатилиши тўлиқ тўхтатилиши мумкин. 900MGs диапазонининг кейинги тақсимланиши кўп жиҳатдан Европа Иттифоқи даражасида ўтказиладиган музокаралар ва қабул қилинадиган қарорларга боғлиқ.


3.5.2.3. AWS - илғор симсиз хизматлар


AWS (ингл. Advanced Wireless Services) – илғор симсиз хизматлар АҚШ да ишлатилади ва улар учун «юқорига» йўналишда 1710-1755MGs ва «пастга» йўналишда 2110-2555MGs полосалари ажратилган. Умумий 90MGs лик частота полосаси A дан F гача олтита частота блокларига бўлинган бўлиб А, В ва F блоклари 20MGs лик полосаларга, С, D ва Е блоклари эса 10MGs лик полосаларга эга.
2006 йилнинг сентябрида АҚШ Федерал алоқа комиссияси (FСС) томонидан AWS хизматлари лицензияларига аукцион ўтказилди ва унда ютган қатнашчилар умуман олганда 1087 та лицензиялар ютди. Америка хукуматининг эркин бозор сиёсати руҳида FСС маълум частота диапазонига маълум технологияни қатъиян бириктирмади. Шуни асосида AWS лицензиялари эгалари исталган технологияларни, шу жумладан, 2G, 3G ва LTE тизимларини қуриш учун ажратилган ресурсни ишлатишлари мумкин.
FСС 2100MGs диапазонида AWS хизматлари учун частота полосаларини аниқлашда уларни Европада UMTS тизимлари билан максимал гармонизациялаштириш устида ҳам иш олиб борди. Бироқ, UMTS учун ажратилган 2100MGs диапазонининг пастки қисми “америкалик” РСS (GSM-1900) тизимларининг полосалари устига тўлиқ тушиб қолди ва шу билан тўлиқ гармонизация имконини йўқ қилди. Шунга қарамай, FСС, бу чекловни ҳисобга олган ҳолда, дунёнинг бошқа ҳудудларида AWS хизматлари учун спектрни гармонизациялашга уринди. Натижада, энди AWS полосасининг юқори қисми Европадаги UMTS тизимининг асосий полосасига, пастки қисми эса, 1800MGs диапазонидаги GSM тизимларининг пастки қисмига мос келадиган бўлди.


3.5.2.4. IMT кенгайтирилган диапазони


2001 йилда Радиоалоқа бўйича умумжахон конференцияси 2500-2690MGs диапазонида IMT-2000 ер сирти радиоалоқа хизматларини ривожлантириш учун учта қўшимча частота полосаларини аниқлаган эди. Унга мувофиқ 2008 йилдан бошлаб Европада босқичма-босқич FDD дуплексли IMT-2000 (ҳозирги кунда IMT-Advanced ҳам) тизимлари учун 140MGs лик умумий полоса ажратилмоқда. Бунда «юқорига» йўналишда 2500-2570MGs, «пастга» йўналишда эса 2620-2690MGs полосалари эгалланмоқда. ТDD дуплекси асосида жуфт бўлмаган каналлар яратиш учун 50MGs лик қўшимча полоса ажратилган (2570-2620MGs). Дунёнинг барча ҳудудлари учун бу частота полосаларининг тақсимланишини гармонизациялаш туфайли ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва шуни ҳисобига тежамкорликка эришиш ва “глобал роуминг” ни таъминлаш кўзда тутилади. Тахмин қилинишича, LTE тармоқлари, биринчи навбатда, FDD жуфт полосаларидан фойдаланиб, айнан шу полосаларда қурилади (ҳозирча бу LTE тижорат тармоқларини 2009-2011 йилларда тадбиқ этилиши билан тасдиқланиб келмоқда). Бундан ташқари, айнан шу диапазон 20MGs кенгликдаги каналларни таъминлаш ҳисобига LTE тармоқларини “тўла қонли” ишлатишга имкон берадиган камъёб диапазонлар сарасига киради. Шу муносабат билан, мобил алоқа операторлари кенг полосали ва юқори тезликли алоқа хизматларини тақдим этиш учун, аввало 20MGs лик каналларни синаши ва заҳиралаши табиийдир.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish