Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил



Download 9,38 Mb.
bet70/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

3.4.3.1. LTE тизимининг радиоинтерфейсини ташкил этилиши

LTE тизимлари функционаллигига қўйилган талабларни хамда абонентлар харажатларини камайтириш ва уларга мўлжалланган хизматлар таркибини ва сифатини яхшилаш, шунингдек операторларнинг эксплуатацион сарфларини камайтириш бўйича талабларни ҳисобга олган холда LTE тизими радиоинтерфейсини ташкил этишни асосий принциплари қуйидагилардан иборат:



  • 1 бит ахборотни узатишга тақсимланган тармоқ эксплуатацияси қийматини тушириш;

  • абонентлар талаб қилган хизматлар сонини кўпайтириш;

  • мавжуд ва янги частота диапазонларидан фойдаланишни мослашувчанлигини ошириш;

  • тармоқ архитектурасини соддалаштириш, тармоқ интерфейсларини унификациялаш ва ортиқча функцияларни қисқартириш;

  • абонент ускуналари томондан батарея қувватини тежамлироқ ишлатиш.

Бу принципларни ишлатиш учун LTE тизим интерфейсида қатор истиқболли ечимлар, айнан OFDM ва MIMO технологияларининг ишлатилиши, шунингдек, FDD ва TDD дуплекслаш режимларидан фойдаланиш қўлланилган.
Юқорироқ операцион мослашувчанликни таъминлаш учун, уровня E-UTRA физик даражасининг спецификациялари ўтказиш полосаларига мустахкам бириктирилмаган ва 20MGs ли максимал полосада ишлашга мўлжалланган.
LTE тизими радиоинтерфейсининг ташкил этилишини батафсилроқ кўриб чиқамиз.
eNB - таянч станция (ТС) ва абонент ускунаси (АУ) орасида алмашув жараёни даврий равишда такрорланадиган кадрлар (LTE терминологиясида “радиокадрлар”) асосида амалга ошади [32]. Радиокадрларнинг узунлиги 10мс ни ташкил этади. Ўз навбатида, радиокадрлар 0,5ms узунликдаги вақт кесимчалари – слот (ингл. time slot - вақт орлиғи, қисқартирилганда - слот) лардан ташкил топган. LTE спецификациясидаги барча вақт параметрлари Тs = 1/(2048*Δf) = 0,32552mks минимал вақт бирлигига боғланган бўлиб, у Фуръе тезкор ўзгартириш усули учун максимал мумкин бўлган нимэлтувчилар сонига (20MGs ли полосада 2048 та бўлади) ва LTE стандартида 15kGs қилиб ўрнатилган нимэлтувчи частоталар кенглиги (Δf) га боғлиқ бўлади. Радиокадрнинг узунлиги 307200Тs ни ташкил этишини ҳисоблаш қийин эмас. Тs - вақт бирлиги эса, ўз навбатида, 3G тизимларидаги (W-CDMA тизимларининг 5MGs ли каналарида) стандарт 3,84MGs такт частотасига каррали бўлган 30,72MGs такт частотасига мос келади (8*3,84MGs = 30,72MGs). Айнан шу такт частоталарининг карралилиги LTE тармоқларининг UMTS ва GSM тармоқлари билан ўзаро “юмшоқ” ишлаш имконини беради.
LTE стандартида частотавий (FDD) ва вақтли (TDD) дуплекслаш учун радиокадрларнинг ҳар хил турлари кўзда тутилган.
FDD учун радиокадр ҳам тўлиқ дуплекс, ҳам ярим дуплекс режимлари учун ишлатилиши мумкин. Бундай кадр 0 дан 19 гача рақамланган 20 та слотдан иборат. Иккита ёнма-ён турган слотлар субкадрни ташкил этади (3.31-расм).

3.31-расм. LTE радиокадрининг FDD режими учун тузилиши

Тўлиқ дуплексли режимда радиокадрлар “пастга” ва “юқорига” каналларда параллел равишда, лекин стандартда кўрсатилган вақт сурилиши билан узатилади. Бу режим трафик катта бўлган холларда қулайроқ ва самаралироқдир, аммо АУ да юқори сифатли (яъни, қиммат) дуплекс фильтрлари бўлишини талаб қилади. Амалиётда АУ хар доим хам катта трафик билан ишламайди ва шунинг учун LTE стандартида ярим дуплексли режим ишлатилиши хам кўзда тутилган. Бундай режимда АУ бир вақтни ўзида ё узатади, ёки қабул қилади. Шу билан АУ нинг қурилмаси соддалашади (яъни, арзонлашади) ва тармоқнинг канал ресурслари самаралироқ ишлатилади.


TDD режими учун радиокадр 5ms ли иккита яримкадрдан иборат бўлиб, улардан ҳар бири 1ms ли 5 та субкадрларни ўз ичига олади. LTE cтандарти вақтли дуплекслашнинг 5 ва 10 ms ли икки циклидан фойдаланишни кўзда тутади.
Биринчи ҳолда 1-чи ва 6-чи субкадрлар бир хил бўлиб, “пастга” ва ”юқорига” йўналишларда каналларнинг хизмат майдонлари (мос равишда DwPTS ва UpPTS) дан хамда ”пастка” йўналишдан “юқорига” йўналишга ўтишда каналлараро интерференцияни олдини олиш учун ишлатиладиган ҳимоя интервали - GP (ингл. Guard Period) дан иборат. Қолган субкадрлар трафикни узатиш учун ишлатилади. (3.32-расм).
TDD режимининг 10ms ли циклида радиокадрнинг тузилиши олдингисидан бир оз фарқ қилади. Бу ерда 0-чи ва 5-чи субкадрлар DwPTS майдони билан бирга доим “юқорига” каналга, 2-чи субкадр ва UpPTS майдони эса доим “пастга” каналга тегишли. Олтинчи субкадр “юқорига” каналда трафикни узатиш учун хизмат қилади. Қолган субкадрларни тақсимланиши 3.5-жадвалда келтирилган. DwPTS, UpPTS ва GP майдонларининг узунликларини бир неча вариантлари бўлиши мумкин, лекин уларнинг умумий йиғиндиси хар доим 1мс ли субкадрга тенг бўлади.



3.32-расм. LTE радиокадрининг TDD режими учун тузилиши


3.5-жадвал


TDD учун радиокадрда субкадрларнинг тақсимланиши






Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish