CDMA-2000 1Х (IS-2000) (1xRTT ва 1х сифатида маълум бўлиб, ингл. One Time Radio Transmission Technology) - CDMA технологиясига асосланган маълумотларни юқори тезликда узатишга мўлжалланган мобил алоқа стандартидир. Стандарт пакетларни коммутациялаш ёрдамида узатиш принципи асосида ишлайди. Унинг назарий жиҳатдан максимал маълумот узатиш тезлиги 153kbit/sek, лекин амалдаги реал тезлиги 60-100kbit/sek ни ташкил этади. 1хRTT тизими 1,25MGs кенгликдаги ўтказиш полосасида ишлайди. Бу технология ҳам ҲТИ томонидан IMT-2000 Дастурининг бир қисми сифатида тасдиқланган.
2.3.5. 3G – учинчи авлод стандартлари
Шундай қилиб, ўтган асрнинг охирида иккинчи авлод мобил алоқа тизимларининг асосий камчилиги уларнинг паст 9,6-14,4kbit/sek. тезликда малумот узатиши бўлди. Шу сабабли, юқорида кўрсатилганидек, IMT-2000 доирасида 3G тармоқларида кам ҳаракатланадиган абонентлар учун 2Mbit/sekгача ва мобил абонентлар учун 384kbit/sek гача маълумот оқими тезликларига эришиш бўйича ишлар олиб борилди. Маълумки, жаҳонда 3GРР ва 3GРР-2 номлари билан машҳур бўлган учинчи авлод стандартларини шакллантирувчи иккита глобал ҳамкорлик бирлашмалари мавжуд. 3GРР қатнашчилари частота (FDD) ва вақт (TDD) асосида дуплекслашдан фойдаланадиган кенг полосали W-CDMA (ингл. Wideband-CDMA) технологиялари учун хос ҳусусиятларни мувофиқлаштиришга эришдилар ва ҲТИга тегишлича, IMT-DC ва IMT-TC лойиҳаларини тақдим этдилар. Радиоинтерфейсни ташкил этиш бўйича асос сифатида Европа таклифлари - UTRA (ингл. UMTS Terrestrial Radio Access - UMTS тизимига ер усти уланиш радиоинтерфейси) асосида UTRA FDD ва UTRA TDD вариантлари қўйилди. 3GPP-2 бирлашма аъзолари D-AMPS технологиясини UWC-136 технологиясигача ва cdmaOne технологиясини CDMA-2000 технологиясигача ривожлантириш бўйича эволюцион йўлларни таклиф этишди. Бу таклифлар ҲТИга, тегишлича, IMT-SC ва IMT-MC лойиҳалари сифатида тақдим этилди (2.3-жадвалга қаранг).
Шундай қилиб, IMT-2000 Дастури доирасида 3G даражасида стандартларни бирлаштиришга уринишларга қарамасдан, жаҳонда W-CDMA (UMTS, FOMA) ва CDMA-2000 технологиялари асосидаги ўзаро мослашмайдиган иккита стандартлар оиласи вужудга келди (2.4-жадвалга қаранг). Учинчи авлод мобил алоқа тизимлари ҳақида кейинги параграфларда атрофлича маълумот берилади, шу боис бу ўринда фақат уларнинг ривожланиш жараёнини ёритиш билан чекланамиз.
2.3-жадвал
IMT-2000 радиоинтерфейслари
Do'stlaringiz bilan baham: |