Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


,75G авлод мобил алоқа тизимлари



Download 9,38 Mb.
bet22/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

2.3.4. 2,75G авлод мобил алоқа тизимлари



GSM тизимларининг маълумотларни пакетлаб узатишда тезликни ошириш йўналишидаги кейинги ривожланиши EDGE технологиясининг яратилишига олиб келди. Ушбу технология илк бор 2003 йилда АҚШда ишга туширилди. Технология айнан Шимолий Америка GSM-операторлари томонидан қўллаб-қувватланди, чунки у ерда кучли рақобатчи - CDMA-2000 стандарти пайдо бўлган эди. Ўша йиллари кўплаб GSM-операторлар (асосан Европа операторлари) навбатдаги йўналиш сифатида UMTS технологиясини ривожлантиришни кўзда тутган эдилар, шунинг учун дастлаб ЕDGE нинг жорий этилишини ўтказиб юборишни ёки фақат UMTS тармоқлари қамрай олмаган ҳудудлардагина ишлатишни маъқул кўришди. Бироқ UMTS технологиясини жорий этишнинг иқтисодий жиҳатдан мураккаблиги ҳамда ишлар ҳажмининг катталиги (амалда тасдиқланганидек) баъзи ғарбий европалик операторларни ЕDGEга нисбатан ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди ва ЕDGE ёрдамида босқичма-босқич ривожланиш мақсадга мувофиқлиги тан олинди.
ЕDGE (ингл. Enhanced Data rates for GSM Evolution) - 2G ва 2,5G тармоқларига устқурилма, яъни такомиллаштирилган вариант сифатида ишлаб чиқилган мобил алоқа рақамли технологиясидир. Ушбу технология GSM ва TDMA стандартлари асосида ишлайди ва уни жорий қилиш учун маълум бир модификациялар ва такомиллаштиришлар талаб қилинади. EDGE технологиясида GSM/GPRSларда ишлатилган GMSK (ингл. Gaussion Minimum-Shift Keying) бинар манипуляция усули кўп позицияли 8PSK (ингл. 8 Phase Shift Keying) усули билан алмаштирилиши ҳисобига GPRS технологиясига нисбатан маълумот узатиш тезлиги 3 мартага ошади (элтувчи фазасининг ҳар бир ўзгаришида GPRS даги 1бит ўрнига, 3 битли кетма-кетлик узатилади). Бу эса GSM/EDGE тармоғида тақдим этиладиган умумий тезликни сезиларли даражада ошириш имконини берди. Хусусан, ЕDGE технологияси 473,6kbit/sek гача тезликда (ҳар бири 59,2kbit/sek дан 8та тайм-слот жалб этилганда) маълумот узатиш тезлигини таъминлайди. Бу эса ҲТИ томонидан 3G тармоқларига қўйилган талабларга мос келди. Шу боис EDGE технологияси ҲТИ томонидан IMT-2000 Дастурининг бир қисми сифатида қабул қилинди ва у асосида қурилган тармоқлар ҳам 2G, ҳам 3G авлодига кириши мумкин (ташкил қилинган тармоқнинг ўтказиш қобилиятидан келиб чиқиб) деб тан олинди18.
ЕDGE технологиясининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири ҳалақитбардошли кодлашда “кўпаювчан ортиқчалик” (ингл. Ineremental Redundansy) усулини ишлатишдир. Бу усулда бузилган, яъни хатолик мавжуд пакетларни такрорий жўнатиш ўрнига қўшимча ортиқча маълумот (қўшимча “бит”) юборилади. Ушбу қўшимча маълумот қабул қилгичда йиғилиб туради ва бузилган пакетларни тўғри декодлаш имкониятини оширади. Шунингдек, GPRSдаги каби ЕDGE технологиясида маълумот узатиш тезлиги ва сифатига таъсир қилувчи, радиоканал ҳолатига мослаштирилган модуляция ва кодлаш схемасини адаптив созловчи MCS (ингл. Modulation and Coding Scheme) алгоритмидан фойдаланилган.
EDGE асосида қуйидаги технологиялар ишлаши мумкин:

Шунга ўхшаш, оралиқ технологияларни ишлаб чиқиш иккинчи авлоднинг бошқа стандартлари учун ҳам пайдо бўлди. Хусусан, cdmaOne (IS-95) тармоқларида маълумот узатиш тезлигини ошириш учун модуляциянинг такомиллаштирилган усулларидан фойдаланиш таклиф этилди ва бунинг ҳисобига трафикнинг асосий 64та каналига ортогонал бўлган 64та қўшимча канал ҳосил қилинди.
Шимолий Америкадаги кўпчилик GSM-операторлар бошқа регионлардаги операторлар каби 3G авлод оиласига яқин бўлган EDGE технологиясидан фойдаландилар. Американинг AT&T Wireless компанияси ушбу технология хизматларини ўз абонентларига 2003 йилда, T-Mobile USA 2005 йил октябр ойида, Канаданинг Rogers Wireless компанияси эса 2003 йил охирларида тақдим этди. EDGE технологиясининг қулайлик жиҳатлари унинг GSM стандарти ишлайдиган частоталарда ишлай олиши,мобил терминаллар ишлаб чиқарувчилар учун уни тадбиқ қилиш осонлиги, фойдаланишнинг қулайлиги, GSM технологиясида ишловчилар учун бу стандартга ўтишнинг осонлиги ва ҳоказолардир.

Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish