Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


UMTS стандарти радиоинтерфейси технологияси20



Download 9,38 Mb.
bet31/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

UMTS стандарти радиоинтерфейси технологияси20

UMTS тизими GSM тармоғининг «ядроси» (таянч тармоғи) га W-CDMA, TD-CDMA21 ёки TD-SСDMA22 радиоинтерфейс технологияларидан бирини тадбиқ этиш асосида қурилиши мумкин. Лекин, сўнги вақтда UMTS (ёки ўхшаш - FOMA) тармоқларини ишлатаётган кўплаб операторлар радиоинтерфейс технологияси сифатида айнан W-CDMA вариантини танлашмоқда.


W-CDMA (ингл. Wideband Code Division Multiple Access – “каналларни кодли бўлиш асосида кўп сонли кенг полосали уланиш”) - 3G хизматларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг полосали радиоуланишни таъминлаш учун кўплаб сотали алоқа операторлари томонидан танлаган радиоинтерфейс технологиясидир. W-CDMA технологияси фойдаланувчиларга юқори тезликдаги мультимедиа хизматларини тақдим этиш учун оптималлаштирилган ва 2Mbit/sek гача тезликда маълумот узатишни таъминлай олади. Маълумки, бундай тезликлар кенг частоталар полосасини талаб қилади, шунинг учун W-CDMAда полоса кенглиги 5MGsни ташкил этади. W-CDMA технологиясини мавжуд GSM ва PDC - иккинчи авлод тармоқларига қўшимча ўзгартиришлар киритиш йўли билан қуриш мумкинлиги уни тармоқ ресурсларидан фойдаланиш ва глобал мослаштириш нуқтаи назардан истиқболли эканлигидан дарак беради. W-CDMA дастлаб GSM тармоқларини алмаштирилиб, аста - секин 3G тармоқларига ўтиш технологияси деб қабул қилинган. Шунинг учун унинг тармоқ инфратузилмаси MAP/GSM23 архитектураси билан мос келади, ва европадаги W-CDMA тармоқлари учун яратилган абонент терминаллар GSM тармоқларидаҳам ишлай олади. Бу эса операторларга, аввалига, аҳолиси зич жойларда W-CDMA «оролчаларини» яратиш (2G/2,5G тармоқлари билан ўзаро хизматда), кейин эса, босқичма-босқич уларни йирик тармоқларга айлантириш имкониятини беради. Бундан ташқари, W-CDMA технологияси пакетли коммутация протоколларини (IP, X.25) қўллаб-қувватлашга мўлжаллангани туфайли, бу уни умумий фойдаланишдаги бошқа тармоқлар билан ўзаро ишлашини соддалаштиради.
W-CDMA технологияси хар бир каналда 5MGsлик полосада спектрни тўғри кетма-кетликда кенгайтириш - DSSS (ингл. Direct-Sequence Spread Spectrum) услубига асосланган. Дастлаб белгиланган чиплар оқимининг тезлиги (4,096 Mchip/sek) кейинчалик бошқа технологиялар билан мослашиш мақсадида бир оз камайтирилди (3,84 Mchip/sek гача). W-CDMA технологияси чекланган харакатдаги абонентлар учун талаб қилинган 2 Mbit/sek гача ва юқори харакатдаги абонентлар учун 384Mbit/sek гача маълумот узатиш тезликларини қўллаб-қувватлаши мумкин.
Ишлаб чиқувчилар томонидан W-CDMA технологиясининг икки варианти таклиф этилган: частота ва вақт бўйича дуплекслаш асосидаги жуфтлик (ингл. муносиб равишда FDD W-CDMA ва TDD W-CDMA). Улар учун 2110-2170MGs ва 1920-1980MGs полосаларида пойлик частоталар хамда 1900-1920MGs ва 2020-2025MGs полосаларида 25MGs гача пойсиз частоталар ажратиш таклиф этилган. FDD W-CDMA технологиясини ташкил этиш принциплари кўп жиҳатдан cdmaOne технологиясиникига ўхшасада, лекин, табиийки, W-CDMA технологияси анча мураккаброқ. Принципиал фарқларидан бири - FDD W-CDMA асосидаги тармоқлар ҳам синхрон, ҳам асинхрон режимларда ишлаши мумкинлиги ҳисобланади. Жуфт каналларга 5MGs частотани ажратиш имконияти бўлмаган ҳоллар учун TDD W-CDMA версияси қўл келиши мумкин. Вақтли дуплекслаш принципи оддий бўлиб, бутун вақт диапазони тенг канал интерваллари (оралиқлари) кетма-кетликларига бўлинади. Ҳар бир канал интервали давомида ҳар бир мантиқий каналда (кодли тақсимлаш асосида) фақат бир йўналишда, ё «пастга» йўналишда, ёки “юқорига” йўналишда узатиш амалга оширилади. Шу асно, маълум вақт оралиқларида барча каналлар ёки чиқувчи, ёки кирувчи бўлади. Кирувчи/чиқувчи каналларнинг оралиқ интерваллари орасидаги муносабат ва кетма-кетлик икки томонга узатилаётган трафикнинг интенсивлигига (фаоллигига) боғлиқ равишда мослашувчан тарзда ўзгариши мумкин. Бу эса ассимметрик маълумот узатувчи кўплаб иловалар (масалан, Интернетга уланиш) учун ўта муҳим.
FDDдан фарқли равишда TDD режими W-CDMA тармоғидан синхронликни талаб қилади, қолган ҳолларда эса уларнинг параметрлари деярли бир бирига мос тушади.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish