Мобил алоқа авлодлари
|
1G
|
2G
|
2,5G
|
3G
|
3,5G
|
4G
|
Ишлар
бошланиши йили
|
1970
|
1980
|
1985
|
1990
|
<2000
|
2000
|
Ишга тушириш йиллари
|
1984
|
1991
|
1999
|
2002
|
2006-2007
|
2009-2012
|
Кўрсатилаётган хизматлар
|
Аналог стандартлар
|
Рақамли стандарт, SMS, 9,6kbit/sek маълумот узатиш тезлиги
|
Тармоқнинг катта ҳажми, маълумот-ларни пакетли узатиш
|
Тармоқнинг янада катта ҳажми, 2 Mbit/sek гача тезлик
|
3G тармоқларидаги тезликларни ошириш
|
Катта ҳажмли, IP-асосидаги тармоқ, мультимедиа, юзлаб Mbit/sek тезлик
|
2.4. 3G - учинчи авлод сотали алоқа тизимлари
3G атамаси билан (ингл. third generation – «учинчи авлод») маълумот узатиш ва Интернет тармоқларига юқори тезликда мобил уланиш билан бирга, маълумот узатиш каналини яратувчи радиотехнология ёрдамида фойдаланувчиларга бир қатор хизматлар тўпламини тақдим этувчи сотали алоқа тизимлари номланади.
3G тизимлари мобил алоқанинг турли хизматлари, «глобал роуминг» ҳамда мультимедиянинг кенг имкониятларини, жумладан: видеотелефония ва видеоконференция хизматлари; Интернет ва интранетга (яъни, ички тармоқларга) юқори тезликда уланиш; турли хилдаги бизнес, кўнгилочар ва илмий хизматларга алоқадор маълумотларни узатиш кабиларни тақдим этади. Ушбу тизимлар абонентларнинг ҳаракатланиш тезлиги чекланмаган ҳолатида - 64kbit/sek, ҳаракатланиш тезлиги чекланган ҳолатда (пиёда юргандаги тезлик) - 384kbit/sek, абонент ҳаракатланмаган ҳолатида эса 2Mbit/sek гача бўлган тезликларда маълумот узатиш иимконини беради. 3G тизимларининг иккинчи авлод (2G) тармоқларидан асосий фарқи хам катта ҳажмдаги маълумотларни юқори тезликда узатиш имкониятидадир. Бу эса ўз навбатида мобил алоқани сифат жиҳатдан янги даражага кўтаради: бир томондан абонент Интернетга тўлақонли уланиш, видеоалоқа хизматлари, юқори тезликда маълумот узатиш имкониятларига эга бўлса, иккинчи томондан - операторлар анъанавий алоқа хизматларидан даромад олиш билан бирга, турли хилдаги қўшимча хизматларини кўрсатиш ҳисобига янги даромад манбаларига эга бўладилар. 3G тизимлари - видеотелефон алоқасини ташкил этиш, мобил телефон ёрдамида фильмлар ҳамда турли теледастурларни томоша қилиш имконинихам беради.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, дунёда 3G стандартларининг асосий икки оиласи: W-CDMA (UMTS, FOMA) ҳамда CDMA-2000 технологиялари асосидаги тизимлари мавжуд. UMTS стандарти асосан Европада, FOMA - Японияда, CDMA-2000 эса Америка ва Осиё қитъаларида тарқалган. Шунингдек, асосан Хитойда тарқалган TD-SCDMA стандарти ҳам 3G технологиялари оиласига киради.
Мобил алоқа қурилмаларини таъминловчиларнинг глобал уюшмаси - GSA (ингл. Global Assocuation of Mobile Suppliers) нинг маълумотларига кўра, 2011 йилнинг май ойида бутун дунёдаги 3G ва 3,5G тармоқлари сони 710тани ташкил этган, бу эса дунёдаги барча сотали алоқа тармоқларининг 25% ни ташкил этган [20]. Бунда 400та тармоқ W-CDMA технологияси асосида қурилган бўлиб, ушбу тармоқлардаги абонентлар сони 684млн. ташкил этган. Шу билан бирга 323тадан ошиқ тармоқлар CDMA - 2000 стандартлар оиласи асосида қурилган ва уларда абонетлар сони 561млн. ташкил этган. Шу жумладан 245та тармоқ EV-DO (Rel.0, Rev. A, B) стандарти асосида қурилган [22].
3G тизимларининг имкониятлари яккахон мижозлар учун ҳам, жамоа бўлиб фойдаланувчи (корпоратив) мижозлар учун ҳам мобил алоқадан фойдаланишнинг янги қирраларини очади. Юқорида таъкидлаб ўтилган Интернетга уланиш ҳамда видеоалоқа хизматларидан ташқари, 3G абонентлари корпоратив тармоқларга масофадан туриб уланишлари хам мумкин. Ва бу билан мобил алоқанинг учинчи авлоди офисда ишлашнинг анъанавий тарзини тубдан ўзгартиради.
2000>
Do'stlaringiz bilan baham: |