Ўзбекистондаги энг йирик гидроэлектр станциялари
Номи
|
Қуввати
МW
|
Турбиналар
сони
|
Қурилган
йиллар
|
Сув
манбайи
|
Чорвоқ ГЕС
|
620,5
|
4
|
1970—1972
|
Чирчиқ
|
Хўжакент ГЕС
|
165
|
3
|
1976
|
Чирчиқ
|
Ғазалкент ГЕС
|
120
|
3
|
1980—1981
|
Чирчиқ
|
Фарҳод ГЕС
|
126
|
4
|
1948—1949
|
Сирдарё
|
2- жадвал
Ўзбекистондаги энг йирик иссиқлик электр станциялари
Номи
|
Қуввати
МW
|
Агрегатлар
сони
|
Қурилган
йиллар
|
Жойлашган
шаҳар
|
Сирдарё ИЭС
|
3000
|
10
|
1972—1981
|
Ширин
|
Янги Ангрен ИЭС
|
1800
|
6
|
1985-йилда
бошланган
|
Нуробод
|
Тошкент ИЭС
|
1860
|
12
|
1963—1971
|
Тошкент
|
Навоий ИЭС
|
1250
|
11
|
1963—1981
|
Навоий
|
Ангрен ИЭС
|
484
|
8
|
1957—1963
|
Ангрен
|
Тахиатош ИЭС
|
730
|
5
|
1961—1990
|
Тахиатош
|
Таллимаржон ИЭС
|
—
|
—
|
1984- йилда
бошланган
|
Нуристон
|
3- жадвал
Йирик иссиқлик электр марказлари
Номи
|
Қуввати МW
|
Қурилган йиллар
|
Жойлашган шаҳар
|
Фарғона ИЭМ
|
330
|
1956—1979
|
Қиргули
|
Муборак ИЭМ
|
60
|
1985—1988
|
Муборак
|
Тошкент ИЭМ
|
30
|
1939—1954
|
Тошкент
|
Изоҳ. Рақамлар 1995- йилдаги ҳолат учун олинган.
III. Амалий вазиятни босқичма-босқич таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича ўқувчиларга методик кўрсатмалар
Иш босқичлари
|
Маслаҳатлар ва тавсияномалар.
|
1. Кейс-стади ва
унинг ахборот
таъминоти билан
танишиш
|
Аввало кейс-стади билан танишинг. “Энергетика муаммолари, келиб чикиш сабаблари ва уларнинг ечими” ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун бор бўлган бутун ахборотни диққат билан ўқиб чиқиш лозим. Ўқиш пайтида вазиятни таҳлил қилишга шошилманг.
|
2. Берилган вазия
билан танишиш
|
Маълумотларни яна бир маротаба диққат билан ўқиб чиқинг. Сиз учун муҳим бўлган сатрларни белгиланг. Бир абзацдан иккинчи абзацга ўтишдан олдин, уни икки уч маротаба ўқиб мазмунига кириб борамиз. Кейс-стадидаги муҳим фикрларни қалам ёрдамида остини чизиб қўйинг. Вазият тавсифида берилган асосий тушунча ва ибораларга диққатингизни жалб қилинг. Электр энергияси, уни ишлаб чиқиш, электр станциялар ва энергияни истеъмолчиларга узатишда трансформаторларнинг роли ва ўрни санаб ўтинг.
|
3. Муаммоли
вазиятни таҳлил
қилиш
|
Асосий ва кичик муаммоларга диққатингизни жалб қилинг.
Асосий муаммо: Инсоният келажагига ҳавф солаётган энергетика муаммоси ва унинг ечими.
|
4. Муаммоли
вазиятни ечиш
усул ва
воситаларини
танлаш ҳамда
асослаш
|
Ушбу муаммони олдинни олиш ҳаракатлари излаб топиш мақсадида қуйида тақдим этилган “Муаммоли вазият” жадвалини тўлдиришга киришинг. Муаммони ечиш учун барча вазиятларни кўриб чиқинг, муқобил вазиятни
яратинг. Муаммонинг ечимини аниқ вариантлардан танлаб олинг, муаммонинг аниқ ечимини топинг. Жадвални тўлдиринг. Кейс-стади билан ишлаш натижаларини ёзма шаклда илова этинг
|
Гуруҳларда кейс-стадини ечиш бўйича йўриқнома
1. Индивидуал ечилган кейс-стади вазиятлар билан танишиб чиқинг.
2. Гуруҳ сардорини танланг.
3. Ватман қоғозларда қуйидаги жадвални чизинг
“Муаммоли вазият” жадвалини тўлдиринг
Муаммолар
|
Муаммоли
вазиятнинг келиб
чиқиш сабаблари
|
Вазиятдан чиқиб
кетиш ҳаракатлари
|
1. Электр ва иссиқлик энергияси асосий манбаи табиий газ ҳисобидан, иссиқлик электр станциялари орқали олинади.
2. 42 та энергоблок мавжуд бўлиб, уларнинг деярли 50% маънан ва жисмонан эскирган.
3. қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш учун кенг шароит бўлса-да етарли даражада фойдаланилмайди
|
|
|
IV. Ўқитувчи томонидан кейс-стадини ечиш ва таҳлил қилиш
варианти
Маммо:
Мамлакатимизда электр энергияси билан боғлиқ бир қанча муаммолар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: электр ва иссиқлик энергияси асосий манбаи табиий газ ҳисобидан, иссиқлик электр станциялари орқали олинади; 42 та энергоблок мавжуд бўлиб, уларнинг деярли – 50 фоизи маънан ва жисмонан эскирган; электр энергияни етказиб беришдаги йўқотиш ва узилишлар; айрим чекка қишлоқларда электр энергияси йўқлиги ёки маълум вақтдан сўнг узилиб қолиши; қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш учун кенг шароит бўлса-да етарли даражада фойдаланилмайди; қайта тикланувчи энергия технологиялари бўйича мутахассислар етарли эмаслиги ва бошқалар.
Вазифалар:
• берилган вазият бўйича ўқув адабиёти, слайд ва видео роликлар билан
танишиб чиқиш;
• берилган муаммоли вазият билан танишиб чиқиш ва таҳлил қилиш;
• вазиятдаги муаммоларни аниқлаш;
• муаммоли вазиятдаги тушунча ва таянч иборалар устидан ишлаш;
• муаммоли вазият жадвалини тўлдириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
• муаммоли вазият бўйича хулосани шакллантириш;
Муаммоли вазиятни ечиш йўллари
Мамлакатимизда аҳоли сонининг ўсиб бориши, янги иншоат, ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайиши натижасида электр энергияга бўлган талаб ортиб бормоқда. Ишлаб чиқарилаётган электр энергия манбалари асосан иссиқлик электр станцияларидан олинмоқда. Иссиқлик электр стацияларининг аксарияти эскиргани, электр энергияни етказиб беришдаги йўқотишларни олдини олиш ҳамда аҳолини табиий тоза электр энергия билан таъминлашда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш зарур.
Мамлакатда электр энергиясига талабни қондириш мақсадида ҳозирги ишлаб чиқарилаётган электр энергия улушини камайтирмай, унга қўшимча тарзда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириб бориш зарур. Табиий ва тоза электр энергияси ишлаб чиқариш натижасида, келажак авлодга ер ости қазилма бойликларининг тежалиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, чекка қишлоқларга электр энергияси етиб боришига, вақти-вақти билан электр энергияси ўчиб қолмаслиги, техника ва технологияларга зарар етказмаслик, аҳолининг турмуш тарзи яхшиланиши, атроф муҳитнинг ифлосланиши ҳамда иқлим сабабли турли офатларнинг олди олинишига эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |