ЎҚув методика маркази



Download 4,59 Mb.
bet76/91
Sana26.02.2022
Hajmi4,59 Mb.
#472159
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   91
Bog'liq
Нутқ устириш (катта гурух)(1)

Кутилаётган натижалар:
Расмлар асосида гап тузишга ўрганадилар.
Грамматик жиҳатдан тўғри сўзлашга интилади
Керакли жиҳозлар:
Турли мавзуларда расмлар
Машғулотнинг бориши. Тарбиячи: Бугун болалар, сиз билан “Ch” товуши иштирок этган расмларни кўрамиз, улар ҳақида гап тузамиз.
-Бу нима? (чана)
-Мен чана ҳақида гап туздим. “Мен укамни чанада учирдим.”
-Сиз чана ҳақида қандай гап тузган бўлар эдингиз?
(Болалар жавоблари: менда катта чана бор; чана учдик; чана расмини чиздим.)
-Баракалла, болалар, ҳозир мен сизга расмлар тарқатаман. Сиз расмга қараб гап тузасиз. Тузган гапингизда “Ch” товуши кўпроқ учрашига ҳаракат қилинг.
Тарбиячи: - Зуҳриддин, сенда қандай расм бор, номла.
Зуҳриддин:-менда чойнак расми бор.
Тарбиячи: чойнак сўзида “Ch” товуши сўзнинг қаерида келяпти?
Зуҳриддин : чойнак сўзида Ch” товуши сўзнинг бошида келяпти.
Тарбиячи: чойнак сўзини бўғинга бўл.
Зуҳриддин: чой-нак
Тарбиячи:- чой-нак сўзи неча бўғин экан?
Зуҳриддин: чой-нак сўзи икки бўғин экан
Тарбиячи:- чойнак ҳақида қандай гап туздинг?
Зуҳриддин: - чойнакда чой бор.
Тарбиячи: тузган гапингда нечта сўз бор?
Зуҳриддин: - учта
Тарбиячи: -қандай сўзлар?
Зуҳриддин: - “чойнакда”, “чой”, “бор”
Тарбиячи: -тўғри, Зуҳриддин уч сўздан иборат гап тузди. Чойнакда чой бор. Гапда “Чойнак” биринчи сўз, “чой” иккинчи сўз, “бор” учинчи сўз.
Тарбиячи шу тариқа болалардан “Ch” товуши иштирок этган сўзлардан гап тузишларини сўрайди. Болаларнинг сўздаги товушларни тўғри талаффуз қилишларига, тузилган гапда сўзларнинг боғланишига эътибор беради. Машғулот давомида албатта жисмоний дақиқа ўтилиши лозим.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар
- Болалар, бугун қайси товуш иштирок этган расмларни номладик ва улар ҳақида гап туздик?
-Нечта сўздан иборат гаплар туздик?
-Қайси сўзда “Ch” товуши сўзнинг бошида келди?
-Қайси сўзда “Ch” товуши сўзнинг ўртасида келди?
-Қайси сўзда “Ch” товуши сўзнинг охирида келди?

Download 4,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish