Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг боғланган нутқи ривожланади.
Болаларнинг асарни қайта ҳикоя қилиш малакаси ошади.
Керакли жиҳозлар:
Асарни саҳналаштириш учун жиҳозлар
Машғулотнинг бориши
Болалар кунлардан бир кун Хўроз, Чигиртка, Чивин, суҳбатлашиб қолишибди. Улар нима ҳақида суҳбатлашганларини ҳозир мен сизга ўқиб бераман. (Тарбиячи ҳикояни ифодали қилиб ўқиб беради).
Ҳикоя бўйича саволлар:
1. Хўроз нима деб мақтанибди?
2. Чигиртка нима деб мақтанибди?
3. Чивин-чи?
4. Нима учун асалари ҳеч нарса демабди?
5. “Сен ўзингни мақтама, сени бировлар мақтасин”, деган мақолни қандай тушунасиз?
Тарбиячи ҳикояни яна бир марта ўқиб беради. Сўнгра 5-6 бола ҳикоя қилади. Ҳикояни ролларга бўлиб ҳикоя қилдириш мумкин.
Тарбиячи шеърни ўқиб туради. Болалар ҳаракатни бажарадилар.
Бармоқлар машқи
Асалари
Асалари қўниб гулга,
Шарбат йиғар тугунига.
Ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғи олдинга чиқарилган ва у доира шаклида айлантириб ҳаракатлантирилади, сўнгра худди шу ҳаракат чап қўлда бажарилади.
“Тез айтишни кўп айтиш” ўйини
Фил фантанда чўмилди,
Фақат ярми кўмилди.
Болалар, тез айтишда “F” товуши кўп учради.
Келинглар ҳаммамиз “F” товушини биргаликда талаффуз қиламиз.
“F” товушини чўзиб айтиб бўладими? (Йўқ)
“F” ундош товушлар сарасига киради.
Машғулот якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантириш.
Асалари ҳеч нарса демабди
Аюбов Мансур (Сурия ёзувчиси)
А.Ирисов таржимаси.
Хўроз дебди:
- Мени биласанларми, агар мен қичқирмасам, тонг ҳам отмайди. Тонгни мен оттираман.
Чигиртка дебди:
- Сенларни қара-ю, маҳмадоналар! Ахир булбули гўё, қумрию қарчиғайлар куйлашни мендан ўрганишган. Менинг куйим дунёда энг ёқимли, майин куй.
Чивин дебди:
- Ҳаммангиздан ҳам ўзим хушовозман. Одамлар овозимни эшитишиб, ҳузур қилишади. Игнамни санчсам, дилларидан шоду ҳуррам бўлишади. Ҳатто мендан ҳайиққанларидан саратонда оппоқ пашшахона тутиб олишади.
Лекин асал ари ҳеч нарса демабди. Гулдан-гулга қўниб, бол йиғиб кувага қараб ташийверибди.
Фойдаланган адабиётлар
1. Ф.Н. Вахобова, М. Ш. Расулова ва бошқалар “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” Тошкент- 2008й.
2. ММХҚТМОРЎММ “Болажон” таянч дастури- Тошкент- 2010й.
3. Ф.Р.Қодирова, Р. М.Қодирова “Болалар нутқини ривожлантириш назарияси ва методикаси ” Тошкент- 2006й
4.Л. Р. Мўминова ”Мактабгача ёшдаги болаларни саводга ўргатиш дастури”
Тошкент-1996й
5. Қ. Шодиева “Мактабгача ёшдаги болаларни тўғри талаффузга ўргатиш” Тошкент- 1990й
6. Т. Ғаффорова ва бошқалар ”1-синф савод дарслари” Тошкент-1996й
7. О. А. Бекматова ва бошқалар “Қувноқ ҳарфлар” Тошкент-2000й
8. Р.Сафарова ва бошқалар” Савод ўргатиш дарслари”, Тошкент- 2003й
9. Г. Жалолова “Болаларни мактабга тайёрлашда ноанъанавий ўйинлардан фойдаланиш” Тошкент-2004й
10. Д. А. Нуркелдиева ва бошқалар “Бармоқлар машқи ва логопедик ўйинлар”. Тошкент -2007 й.
11. З. Шомуротова “Товушларнинг меъёрий талаффузи” - Тошкент-2007й
12. Д.М.Джуманова, Ю.К.Прусакова “«Қувноқ логоритмика »
Тошкент-2009й
Do'stlaringiz bilan baham: |