ЎҚув методика маркази



Download 4,59 Mb.
bet54/91
Sana26.02.2022
Hajmi4,59 Mb.
#472159
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   91
Bog'liq
Нутқ устириш (катта гурух)(1)

Феврал
1-машғулот
Мавзу: А.Авлонийнинг “Болари ва пашша” асарини қайта ҳикоя қилдириш
Мақсад:
Асар мазмунини, мантиқий изчилликда, аниқ ва тасвирий ифодалардан фойдаланган ҳолда ҳикоя қилишга ўргатиш.
Вазифалар:
Болаларнинг боғланган нутқини ривожлантириш. Сўзлаётганда тўғри нафас олишни ривожлантириш. От ва сифатлардан тўғри фойдаланиш. Нутқнинг ифодалилигини тарбиялаш.
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг боғланган нутқи ривожланади.
Болаларнинг асарни қайта ҳикоя қилиш малакаси ошади.
Керакли жиҳозлар:
“Ортиқчасини топ” ўйини учун карточкалар
Машғулотнинг бориши.
Тарбиячи: болалар, меҳнатсеварлик қандай одат?
Тўғри, меҳнатсеварлик - энг яхши одат. Агар сиз уйда ота-онангизга ёрдам берсангиз, бажараётган ишингизни тоза қилиб, сабр билан охирига етказсангиз, қилган ишингиз сизга қувонч олиб келади. Бажарган ишингиздан ота-онангиз хурсанд бўлиб, сизга ўз миннатдорчиликларини билдирадилар. Ўзингиз ҳам қилган ишингизнинг катталарга фойдаси борлигини билиб, катталарга ёққанлигини сезиб, севиниб кетасиз. “Меҳнат – меҳнатнинг таги роҳат”- деганлари шу.
Агар ота-онангизга ёрдам берсангиз, сиз билингки меҳнатсевар, одобли бола экансиз. Меҳнатсевар, катталарга ёрдам берадиган болалар одобли болалар ҳисобланадилар.
Болалар, меҳнат ҳақида қандай мақолларни биласиз?
1. Меҳнат меҳнатнинг таги роҳат.
2. Меҳнат бахт келтирар.
Ҳозир мен сизга меҳнаткаш болари ҳақида ҳикоя ўқиб бераман. Диққат билан эшитинг.
Тарбиячи ҳикояни ифодали қилиб ўқиб беради.
Асар бўйича саволлар берилади.
1. Пашша арига қандай маслаҳат берибди?
2. Ари пашшага нима учун танбеҳ берибди?
3. Одамлар нима учун арини боқадилар?
4. Болари қандай ҳашарот? Пашша-чи?
Тарбиячи ҳикояни яна бир бор ўқиб беради. Сўнгра 5-6 болани ҳикоялари тингланади.
Ҳикояни ролларга бўлиб ҳикоя қилдириш мумкин.
Тарбиячи шеърни ўқиб туради. Болалар ҳаракатни бажарадилар.
Бармоқлар машқи

Асалари
Асалари қўниб гулга,


Шарбат йиғар тугунига.

Ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғи олдинга чиқарилган ва у доира шаклида айлантириб ҳаракатлантирилади, сўнгра худди шу ҳаракат чап қўлда бажарилади.



Download 4,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish