ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Манбалар Лейстершир графлигида тўсиб олинган ерларни текшириш бўйича ҳукумат комиссиясининг 1517 йил протоколлари



Download 409,52 Kb.
bet76/92
Sana16.03.2022
Hajmi409,52 Kb.
#497047
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   92
Bog'liq
o\'rta asrlar tarixi maruza

Манбалар
Лейстершир графлигида тўсиб олинган ерларни текшириш бўйича ҳукумат комиссиясининг 1517 йил протоколлари.
(Қасамёд қилганларнинг сўзи бўйича)1

Томас Хезельридж (1501 йилда Лейстершир графлигининг шерифи) ўзининг Нэсли манорида экин экиладиган 385 акр ерини тўсиб олиб, яйловга айлантирган. 12 та ҳовлини вайрон қилиб, бунинг натижасида 51 кишини кўчириб юборган. Қавм (приход) черкови емирила бошлаган.


Гарви (жентельмен) Хинкелидаги ўз сеньорлигида феод ҳуқуқидаги 2 виргат (26 акр) экин экилалиган ер-
ни 1512 йил 2 октябрда тўсиб олиб, яйловга айлантирган, оқнбатда бир плуг2 йўқолиб, 6 киши кўчирилган.
Жон (Пратис монастирининг аббати) 1501 йилда Баргенда-ги ўзининг сеньорлигида монастир ҳуқуқидаги 5 та қўрғон ери-ни, 2 коттеж ва 12 виргат экин майдонини яйловга айлантириб, тўсиб олган. Оқибатда 5 та плуг йўқотилиб, 30 киши кўчирилди.
Роберт Брэнднелл (рицарь) 1497 йил 7 декабрда Халиокедаги ўзининг сеньорлигида феод ҳуқуқидаги 7 та деҳқон қўрғонини ва 250 акр экин майдонини яйловга айлантириб, тўсиб олди, натижада 7 та плуг йўқотилиб, 30 киши кўчирилди. Бу экин майдони ҳар йили рента кўринишида 30 фунт стерлинг даромад келтирган.
Жон Колли 1510 йил 6 декабрда феод ҳуқуқидаги ўзининг сеньорлигида Глостондаги икки карукат (80 акр) экин майдонини тўсиб олиб, бу ернинг учдан бирини яйловга айлантирди, натижада 2 плуг йўқотилди ва 12 киши кўчирилди.


Копигольдерларнинг1 ерларини тўсиб олиш, кўчириб бориш ва бошқа жабр-зулмларга қарши шикоятлари2

Марҳаматли қирол олий ҳазратларига, Сиз олий ҳазратларига, биз хўрланганлар, сизнинг камбағал фуқароларингиз, ҳар кунги тоат-ибодат қилувчиларингиз кўз ёшимиз билан шикоятимизни хабар қиламиз. Жон Бун, Томас Холл, Жон Юнг, Томас Юнг, Роберт Беинет, Жон Атфильд ва бошқалар сиз жаноб олийларининг камбағал фуқаролари, сизнинг Сессекс графлигингиздаги Уэстенгмеринг деб аталувчи қисмидаги Эккльсден манорида яшовчилар, юқорида айтилган сизнинг камбағал фуқароларингиз ва уларнинг авлодлари ҳамда уларнинг ўтмишдошлари, юқорида айтилган манорнинг одати бўйича, қуриянинг протокол копиялари бўйича ердан фойдаланиб, ўша сеньорликнинг чегарасида жуда қадимдан яшаб келганмиз ва шу манор одати бўйича тинч ва хотиржам шу чек ердан фойдаланган-


миз. Лекин яқиндан бошлаб қандайдир Жон Помер исмли Уэстангмерингдан чиққаи эксвайр3 бу манорни сиз олий ҳазратлари номидан, фирибгарлик йўли билан эгаллаб олиб, ёвузлик билан бу манорнинг копигольдерларини, сизнинг камбағал фуқароларингизни қуйида келтирилган манор одатига ва ҳамма ҳаққонийликка қарши ташвишга солмоқда, озор бермоқда, сиқиб чиқармоқда.
Биринчидан, Жон Помер, жуда кучли кишига айланиб, манорга эгалик қила бошлаши биланоқ тезда куч ва дўқ-пўписа йўли билан юқорида номлари келтирилган сизнинг камбағал фуқароларингиздан уларнинг копия бўйича фойдаланиб келаёт-ган яйловларини бошқа ерлари билан бирга тортиб олди ва яқинда ўзининг хусусий фойда ҳамда манфаати учун бу яйлов-ларни бошқа ерлар билан бирга деворчалар билан тўсиб олди. Яна бундан кейин кўп вақт ўтмасдан, юқорида айтилган Жон Помер буларнинг ҳаммаси билан қаноатланмасдан ўзининг қат-тиққўллилиги, маккорлиги ва қизғанчиқлиги туфайли қонундан ташқари куч ишлатиб, уларнинг эркига қарши сизнинг камбағал фуқароларингиздан уларнинг уйларини, фойдаланаётган ерларини, мева боғларини ҳам ҳам тортиб олди, уларнинг уйларининг, баъзиларини бузиб ташлади, бир нечта уйларни ёндирди ва сизнинг камбағал фуқароларингиздан баъзиларини бу сеньорликдан зўрлик билан ҳайдаб юборди.



Download 409,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish