Учинчи модда. Учинчидан Исо ўзининг қимматли қонини тўкиб, чўпондан тортиб, энг юқори мансабдоргача, ҳеч кимни қолдирмасдан барчамизни озод қилди ва оқлади. Шунинг учун одатда бизни «шахсий одамлар» деб аташ каби ачинарли ҳол мавжуд. Шунинг учун, бизнинг озод бўлишимиз ва бу ҳақдаги истагимиз «Ёзувга» мос келади...
Бизнинг шак-шубҳасиз озод бўлишни исташимиз ҳеч қанақа ҳокимиятга бўйсунмаслик деган сўз эмас... Биз эркин шаҳвоний фикрлар билан эмас, балки қонун бўйича яшашимиз лозим... Уларга нисбатан ўзларимиз хоҳлагандай муносабатда, улар ҳам бизга худди тангрининг буюрганидек муносабатда бўлсалар. Лекин тангрининг буйруғига асосан яшашимиз билан бу буйруқ ҳокимиятга бўйсунмасликка бизни чорлайдими? Фақатгина ҳокимиятгина эмас, балки барчага бизнинг бўйсу- нишимизни, шунингдек барча шунга ўхшаган ва христианлик ишларида ўзимиз сайлаб қўйган кишиларга ва тангри томонидан қўйилган ҳокимиятларга бўйсунишимизни таъкидлайди.
Биз шунга аминмизки, сизлар ҳақиқий, чин христиан сифатида бизларни ўз қарамликларингиздан бўшатасизлар ёки бўлмаса қарам (крепостной) бўлишимизни Инжил орқали исботлаб берасизлар.
Тўртинчи модда. Тўртинчидаи, ҳозиргача урф-одат бўйича қишлоқ кишисига оқар сувдаги балиқ, қуш ёки ёввойи паррандани овлаш қатъий ман қилинган. Бу нарса, бизнингча, бутунлай нотўғри, нобиродорона, ёмон ният билан қилинган иш бўлиб, тангри сўзларига мос келмайди. Бир неча жойларда ҳукмдорлар бизга атайин қасддан ва катта зарар бериш ниятида ёввойи паррандаларини сақламоқдаларки, биз бу нодон ёввойи паррандалар тангри инсон учун яратган ва бизнинг меҳнатимиз туфайли етказган ҳосилимизни ейишларига ва вайрон қилишларига чидашимиз лозим эмиш. Агар ким сувга эгалик қилса ва буни деҳқонларнинг розилиги билан у сувни сотиб олди деган ёзма ҳужжатлар билан исботлай олса, биз ундан сувни мажбуран, зўрлик билан тортиб олишни истамаймиз, балки у биродарлик меҳри ҳақи христианлик тушунчасига кириши лозим. Кимки бу ҳақда етарлича исбот келтира олмаса, у ҳолда сувни жамоа ихтиёрига фойдаланиш учун топшириши лозим.
Бешинча модда. Бешинчидан, ўрмондан фойдала-
нишда ҳам биз шундай оғир аҳволдамиз. Бизнинг хўжайинларимиз барча ўрмонларни ўзлариники қилиб олганлар. Қишлоқ одамига бирор ўрмон маҳсулоти зарур бўлиб қолса, уни икки баравар қимматга олишга мажбур. Бизнинг фикримиз мана бундай: мирянлар ва клириклар томонидан сотиб олинмасдан шундай ўзлаштирилган ўрмонлар қайтадан яна бутун жамоа қўлига ўтиши лозим. Жамоа эса ўз навбатида жамоа аъзоларининг бу ўрмонлардан ўз зарурати бўйича ҳеч қанақа тўловсиз уйларини иситиш учун ўтин сифатида ва дурадгорлик ишларида фойдаланишларини бошқариб боради. Аммо бу ҳолда жамоа томонидан сайлаб қўйилган кишиларни хабардор қилишлари лозим. Агар тўғри сотиб олинган ўрмонлардан бошқа ўрмонлар бўлмаса, у ҳолда ўрмон эгаси билан биродарлик ва христиан битимига келиш лозим. Агар мулк аввал бошдан ўзлаштирилиши нотўғри бўлса ва кейин эса (тўғри) сотилган бўлса, у ҳолда ишларпинг аҳволига қараб, биродарлик меҳри ва муқаддас ёзувга амал қилиб битимга келмоқ зарур.
Олтинчи модда. Олтинчидан, биз кундан-кунга ўсаётган ва кўпаяётган баршчинадан оғир аҳволдамиз. Биз истардикки, бу ишда бизга зарур эътиборни берсалар, бизни шундай оғир аҳволда қолдирмасалар, тангри айтганларининг барчасининг аниқ мазмуни бўйича бнзнинг ота-боболаримиз хизмат қилганларидек, бу ишни ҳам шафқат қилиб қайта кўриб чиқсалар.
Еттинчи модда. Еттинчидан, биз бундан буён хўжайиннинг бизни эзишига йўл қўйилишини истамаймиз. Аммо хўжайин юқоридагига муносиб тартибда деҳқонга (ерни) топширар экан, у хўжайин билан деҳқон ўртасидаги тузилган шартнома бўйича ерга эгалик қилиши лозим. Бундан бошқа уни хўжайин ҳеч қанақа ҳовли ишларига ёки бошқа хизматларига мажбур қилмасин, токи деҳқон хотиржам ҳеч қанақа оғирликсиз ердан фойдалансин. Бинобарин, агар хўжайинга хизмат талаб қилинса, у ҳолда деҳқон бунга тайёр ҳолда туриши керак, бироқ бу хизмат унинг ишларига зиён келтирмасин ва бу хизмати учун у хўжайиндан тегишлн хизмат ҳақи олсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |