ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


-мавзу. XVI АСРДА АНГЛИЯДА ЕРЛАРНИ ТЎСИБ ОЛИШ ВА РОБЕРТ КЕТ ҚЎЗҒОЛОНИ



Download 409,52 Kb.
bet75/92
Sana16.03.2022
Hajmi409,52 Kb.
#497047
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   92
Bog'liq
o\'rta asrlar tarixi maruza

13-мавзу. XVI АСРДА АНГЛИЯДА ЕРЛАРНИ ТЎСИБ ОЛИШ ВА РОБЕРТ КЕТ ҚЎЗҒОЛОНИ

Бу мавзуни қуйидаги тахминий режа асосида ўрганиш тавсия этилади:


1. XV аср охири — XVI аср бошида Англиянинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, сиёсий аҳволи.
2. XV аср охири ва XVI асрда ерларни тўсиб олиш. Ерларни тўсиб олишнинг сабаблари, характери, кўлами, ижтимоий натижалари, деҳқонларнинг оммавий қашшоқланиши.
3. 1549 йилда Роберт Кет бошчилигидаги қўзғолон. Қўзғолоннинг бориши. Қўзғолончиларнинг дастурлари. Қўзғолоннинг енгилиш сабаблари ва қўзғолоннинг аҳамияти.
4. Тюдорлар давлатининг иқтисодий сиёсати: ерларни тўсиб олишга қарши қонунлар, экспроприация қилинганларга қарши «Қонли қонунлар».


Методик кўрсатмалар.
Ушбу мавзуни ўрганишда талабалар энг аввало XVI асрда Англиянинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволига асосий эътиборни қаратмоқлари лозим. Бу даврда Англияда капиталистик тараққиёт тез суръатлар билан авж олиб бораётган эди. Англиянинг XVI асрдаги ижтимоий-
иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш учун К. Маркснинг машҳур «Капитал» асарининг 24-боби билан батафсил танишиб чиқиш зарур. Талабалар ушбу бобда келтирилган бой материалларга таянгаи ҳолда, капитализм нима сабабдан Ғарбий Европанинг бошқа давлатларига нисбатан Англияда эрта тараққий этиб, алоҳида ўрин тутди деган саволга тўлиқ жавоб бера оладилар.
Англия хўжалигининг ривожланишига ва капиталистик асосда қайта қурилишига лар катта таъсир кўрсатган. Географик кашфиётлар натижасида Англия Эски дунё билан Янги дунё ўртасидаги янги жаҳон йўлларининг маркази бўлиб қолди ва ўзининг денгиз мамлакати сифатидаги афзалликларидан фойдалана бошлади. Сўнгра капиталистик мануфактуранинг равнақ топиши, аграр хўжаликда кескин ўзгаришларнинг бошланиши, мамлакатнинг тез марказлашиши ва қуйи феодал табақаларининг жуда эрта буржуазия билан яқинлашиши, биринчи инглиз мустамлакаларига асос солиниши каби тарихий факторлар Англия хўжалигининг ривожига ва унинг капиталистик асосда қурилишига ёрдам берди.
XVI асрда Англияда саноатнинг ривожланиши капиталистик мануфактура асосида юз берди. Мануфактура тараққиёти биринчи галда экспорт учун товар ишлаб чиқаришга асосланган мовут ва кон саноати тармоқларидан бошланди. Ип газлама, ипак, металл ишлаб чиқариш, мануфактура саноати ривожланди. Ижтимоий меҳнат тақсимоти ўсди, миллий бозорлар вужудга келди.
Мануфактуранинг ривожланишида катта муваффақиятларга эришилганлигига қарамай, мамлакат экономикасида аграр муносабатлар устунлик қиларди. Шаҳар аҳолиси умумий аҳолининг фақат 10 процентини ташкил қиларди. Лекин шунга қарамай, Англиянинг Европа капиталистик тараққиётида бошчилик қилиши асосан Англия қишлоқлари туфайли эди.
XV асрнинг охирларидан бошлаб инглиз деҳқонлари ўз ерларидан ажрай бошладилар. Чунки мовут саноатининг тараққиёти натижасида юнг нархи ошиб борди. Катта ер эгалари деҳқончиликка нисбатан қўйчиликни ривожлантиришга катта эътибор бера бошладилар. Шу мақсадда улар майда бўлакларга бўлинган ерларни ўз қўлларига киритиб олишга ва бу ерларни аввалгидек феодал мулки типида эмас, балки буржуа типидаги ўз
мулкларига айлантира бошладилар. Янги дворянларни ташкил қилувчи йирик ер эгаларининг кўпчилиги қўйчиликни ривожлантириш учун ўз поместьеларидаги ерларни яйловларга айлантириш билан кифояланиб қолмай, жамоа ерлари ҳисобига ҳам яйловларни кенгайтирдилар. Эгалланган ерларни тўсиб қўя бошладилар. Ҳатто деҳқонларнинг экин экиладиган ерлариии ҳам тортиб ола бошладилар.
1520 йилда ёзилган «Бизнинг кунимиз балладаси»да бу мудҳиш воқеа ҳақида шундай деб ёзилган: «...Ҳасад ажиб куч билан ўсиб бормоқда, бойлар камбағалларни сиқиб қўймоқда... Қишлоқлар хароб қилинмоқда, ерлар қаровсиз бўлиб қолмоқда. Эндиликда экин майдонлари йўқ, фақат бўш текисликлар мавжуд. Ҳозирги кунда зодагон кишилар ҳатто черковни қўйхонага айлантирмоқдалар. Жамоа ерлари тўсиб олинган, камбағаллар оҳ тортмоқдалар ҳамда йиғламоқдалар... Қишлоқлар қўйлар учун яйловга айлантирилмоқда... Савдогарлар фирибгарлик қилмоқдалар. Черков иллатларга кўмилмоқда, жамоалар қашшоқлашмоқда, давлатнинг ҳамма томонидан емирилиш хавфи бор...» (В. Ф. Семёнов. Огораживание и крестьянское движение в Англии XVI в. М. — Л., 1949, 61-бет.). Қадимдан, манор одати бўйнча ўзлари эгалик қилиб келган чек ерларида яшовчи копигольдерлар деб аталувчи деҳқонларни ҳам ерларидан ҳайдаб чиқара бошладилар. Шу асосда Англияда деҳқонларни ерсизлантириш ниҳоятда кучайиб, минглаб деҳқон оилалари хонавайрон бўлди, дайди ва қашшоқ деҳқонларга айлана бошлади. Лордлар томонидан инглиз деҳқонларини ердан маҳрум этиш — экспроприация қилиш жараёнини К. Маркс шундай деб таърифлаган эди: «Бевосита ишлаб чиқарувчиларни экспроприация қилиниши энг шафқатсиз вандализм ва энг қабиҳ, энг ифлос, энг бачкана ҳирсиятлар сиқиғи остида олиб борилмоқда». (К. Маркс и Ф. Энгельс, Соч., т. XVII, 833-бет.). Деҳқонларнинг экин экиладиган ерлардан ажралиб қолиши ўрта аср ишлаб чиқарувчи кучларини ишлаб чиқариш воситаларидан зўрлик билан маҳрум қилишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Буни К. Маркс дастлабки жамғариш жараёнининг моҳияти деб характерлаган эди. К. Маркс дастлабки жамғариш жараёнининг методларини таърифлаб, шулардан бири деҳқонлар оммасини ерсиз қолдириш методи деб атади.. У буни Англиянинг XVI ва ундан кейинги аср-
лардаги тарихи мисолида кўрсатиб берди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси бўлган деҳқонни экспроприация қилиш классик формада ўтказилган эди. Деҳқонларни ерсиз қолдириш методининг натижаси шу бўлдики, ўзининг хусусий ишлаб чиқариш воситаларидан мутлақо маҳрум қилинган жуда кўп пролетарлар меҳнат бозорига чиқариб ташланди» (К. Маркс и Ф. Энгельс, соч., т. XVII, 824-бет.).
Қўлланмада деҳқонлар аҳволининг ўзгаришини характерлайдиган ҳар хил кўринишдаги манбалар келтирилади; улар ўша даврдан қолган ҳар хид маълумотлар, суд ишлари, фармонлар, қонунлар, ҳукумат комиссияларининг материаллари ва ҳоказолардан иборат. Бу ҳужжатларнинг кўпчилиги ҳукмрон синфлар вакиллари томонидан ёзилган бўлиб, воқеалар улар манфаати нуқтаи назаридан ёритилади. Шунинг учун уларга танқидий нуқтаи назардан ёндошиш керак. Тарихий хроникалар ўша вақтда ишлаб чиқариш муносабатларида бўлган революциянинг ўша замон кишиларида қандай таассурот қолднрганлигини аниқ тасвирлаб беради.
1517 — 1518 йилларда махсус ҳукумат комиссиялари Англиядаги 40 графликдан 35 тасини текшириб чиқди. Текшириш натижасида ёзилган протоколларнинг 10 та графликка оид қисми сақланган. Кейинчалик тарихчилар томонидан яна 13 графликка оид тўлиқ бўлмаган протоколлар топилган. Бу комиссиянинг ҳисоботи ҳақидаги иккита ҳужжатдан парча ҳам ушбу қўлланмада келтирилган. Англияда ерларни тўсиб олиш ҳақидаги муҳим маълумотлар Томас Морнинг «Утопия» (1516 йил) асарида келтирилган.
Инглиз деҳқонларининг ерсизланиши ва қашшоқланиши масаласини ўрганишда машҳур инглиз гуманисти, ажойиб фикр эгаси Томас Морнинг (1478 — 1535) 1516 йилда ёзилган «Утопия» асарига алоҳида тўхташ лозим. Мор 1529 — 1532 йиллари Генрих VIII нинг лордканцлери вазифасида ишлаган. Англия роформациясига душманлик муносабатида бўлгани учун у 1535 йилда қатл этилган. Томас Мор утопик социализмнинг бош асосчиларидан биридир. Томас Мор «Утопия» асарида «Қўйлар одамларни ямлаб ютадиган» мамлакат ҳақида гапириб, бутун-бутун қишлоқ ва шаҳарларнинг вайрон қилинганини ифодалайди. Мор шундай деб ёзади: «Сизнинг одатда жуда ёввош бўлган қўйларингиз... ҳо-
зир шу қадар еб тўймас ва саркаш бўлиб кетибдики, ҳатто одамларни еб қўймоқдалар, экин майдонлари, уйлар ва шаҳарларни вайрон қилиб, харобазорга айлантирмоқдалар. Қиролликнйнг қайси қисмида жуда майин ва қимматбаҳо юнг етиштириш мумкин бўлса, ўша жойлардаги зодагон аристократларни ҳатто, баъзи аббатларни ҳам ўз авлодларидан қолган поместьеларида ҳар йилги ошиб бораётган даромадлари ҳам уларнинг жамият учун фойда эмас, зарар келтирадиган маъносиз, дабдабали ҳаётларини қониқтирмай бошлади. Улар ўзларининг мулкларида экин майдони учун ҳеч жой қолдирмай ҳаммасини яйловга айлантирмоқдалар, уйларни бузмоқдалар, шаҳарларни вайрон қилмоқдалар, ибодатхоналарни фақат чўчқа асрайдиган жой қилиб қолдирмоқдалар. «Бу ёввойи» одамлар аҳоли яшайдиган ҳамма жойларни, ҳатто бир қарич ерни ҳам қолдирмасдан саҳрога айлантирмоқдалар...» (Томас Мор. «Утопия». М., 1953, 62-бет.).
XVI асрда Англияда аграр сиёсатга қарши инглиз деҳқонларининг қўзғолонлари бошланди. Уларнинг энг кучлиси 1549 йилда бўлди. Роберт Кет бошчилигидаги бу қўзғолоннинг ерларни тўсиб олишга қарши бошланганлигини талабалар қўлланмада келтирилган манбаларга таянган ҳолда ўрганиб, қўзғолоннинг бориши, қўзғолончиларнинг талабларини чуқур изоҳлаб беришлари лозим. Бу қўзғолон Англияда Уот Тайлер қўзғолонидан кейин энг муҳим деҳқонлар қўзғолонидир. Қўзғолон Норфолькда бошланди. Деҳқонлар 20 июнга ўтар кечаси ер тўсиқларини синдириб, бузиб ташладилар ва қўзғолон тезликда бутун графликка ёйилди. Қўзғолончилар сони тезликда ўсиб, 2000 кишига етди. Улар 1549 йил июль ўрталарида Маусхольд лагерида 29 моддадан иборат «талабномалар»ини ишлаб чиқиб, ҳукуматга топширдилар. Дастурнинг бир қанча моддаларида ерларни тўсиб олишни тўхтатиш ва лордлар томонидан жамоалардан тортиб олинган яйловлардан фойдаланиш учун деҳқонларга тўла ҳуқуқ бериш талаб қилинган. Дастурнинг 11-моддасида: «Биз сўраймизки, ... манор лордлари жамоа яйловларида пода боқмасалар», 27-моддасида: «Биз сўраймизки,... Генрих VII қироллик қила бошлаган йилдан бери мировой судьялар1 , шерифлар ва
бошқа амалдорлар томонидан беркитиб қўйилган (ерларни тўсиб олишга қарши) барча яхши қонунлар, статутлар, хитобномалар ва бошқа тадбирлар тикланса ва амалга оширилса», дейилган. Дастур талабларини ўрганишда талаба Германиядаги 1525 йилги деҳқонлар урушининг «Ўн икки модда» сидаги талаблар билан солиштириб, баъзи талабларнинг ўхшашлигини аниқлаши лозим. Қўлланмада моддаларнинг ҳаммаси келтирилади. Талабалар ҳар бир моддадаги талабни диққат билан ўрганиб, анализ қилишлари зарур. Қўзғолончиларнинг асосий талаблари йирик ер эгаларига қарши қаратилган бўлса ҳам, дворянларнинг ерга эгалик қилиш ҳуқуқини тўлиқ йўқотишни ва ҳамма жойларда ерларни тўсиб олишни беқор қилишни талаб қила олмаганлар. Талабларнинг бундай мўътадиллиги бадавлат деҳқонларнинг таъсири борли-гини ифодалайди. Баъзи моддалар майда дворянлар манфаатини кўзлаган. Шунинг учун ҳам бу дастур камбағал деҳқон табақалари ва шаҳар плебейларининг талабларини қондира олмас эди. 27 августда ҳал қилувчи жангдан сўнг қўзғолончилар енгилдилар ва дворянлар булардан қонли ўч ола бошладилар.
Қўзғолон енгилган бўлса ҳам, деҳқонларнинг ерларни тўсиб олишга қарши қаратилган бу ҳаракатлари деҳқон аграр ўзгаришларига олиб борилган прогрессив ҳаракат бўлди. Чунки бу ҳаракат Англияда капитализм тараққиёти учун, дворян ер эгалигига қарши эркин деҳқон хўжалиги учун олиб борилган ҳаракат эди. Англия деҳқонларининг ерларни тўсиб олишга қарши қаратилган бу ҳаракатлари ҳамма ўрта аср деҳқои ҳаракатларига хос бўлган умумий белгиларга эга бўлиб, онглилик ва ташкилий характерга эга эмас эди. Шу билан бирга буржуазия ерларни тўсиб олишни қувватлаб чиқди. Бундан ташқари деҳқонлар орасида XVI асрда мулкий табақаланиш жараёни кучайди!
Талабалар ушбу мавзуга тайёрланишда яна қашшоқ ва дайди деҳқонларга қарши «қонли қонунлар» масаласига ҳам асосий эътиборни қаратмоқлари зарур. Ерларни тўсиб олиш ва капиталистик фермерчиликнинг ўсиши билан мамлакатда оммавий қашшоқлик ва дайдилик — пауперизм келиб чиқди. Тюдорлар томонидан дайди ва қашшоқларга қаршичиқарилган қонунларни К. Маркс «Капитал» асарида «экспроприация қилииганларга қарши қонли қонунлар» деб атаган. Қироллар Генрих VII,
Эдуард VI, Елизаветалар томонидан жорий қилинган қонли қонунлар дайди ва қашшоқларнинг энг кичик ўғирликлари учун ҳам уларни жиноятчи сифатида қамар, қул қилар, қатл этарди. Ҳар бир истаган бадавлат киши дайдилардан болаларини тортиб олиши ва ўз фойдаси учун ишлатиши, истаса уни қулга айлантириши мумкин бўлган. XV аср охирида ва бутун XVI аср давомида Англияда дайдиликка қарши қонли қонунлар чиқарилди. Бундай қонунлар Генрих VII замонида бошланган эди.
Генрих VIII нинг 1531 йилдаги, Эдуард VI нинг 1547 йилдаги, Елизаветанинг 1572 йилдаги қонунлари ана шундай қонунлардир.
Зўрлик билан ердан маҳрум қилинган, қувғнн қилинган, дайдиларга айлантирилган қишлоқ аҳолиси ва уларни юқоридаги даҳшатли террористик қонунларга суяниб, дарра, тамға, қийноқ билан ёлланма меҳнат интизомига ўргатишга ҳаракат қилганлар. У ҳақида Томас Мор ўзининг «Утопия» асарида бундай деб ёзган: «Шундай бўлдики, очкўз ва тўймас ялмоғиз ўз юртининг ҳақиқий вабосидирки, у минглаб акр ерни ўз қўлига тўплаб олади-да, уни четан ёки девор билан ўраб олади, ёки зўрлик қилиб ва одамларга кун бермасдан, уларни у даражага етказадики, улар ўзларининг бор мол-мулкларини сотиб юборишга мажбур бўладилар. Ундай қилиб ёки бундай қилиб тўғрилик билан бўлмаса, ўғирлик билан иш кўриб, уларнинг жонига тегадилар ва ниҳоят бу бечора, соддадил, бахтсиз кишилар кўчиб кетишга мажбур бўладилар. Улар тентираб четга кетадилар, ўзларининг туғилиб ўсган, ўрганган жойларини ташлаб кетадилар ва ҳеч бир ерда бошпана тополмай сарсон бўлиб юрадилар. Унча қиммати бўлмаса ҳам бутун уй-рўзғор буюмларини сотсалар, бошқа бир шароитда бу нарса уларга бирмунча мадад бўлар эди. Лекин улар тўсатдан кўчага улоқтириб ташланганликлари учун ўз мол-мулкларини арзимаган баҳога сотишга мажбур бўладилар. Бу бечора саргардонлар ўзларининг сўнгги чақаларини ҳам еб битирганларидан кейин худо ҳаққи, айтинг-чи, уларнинг ўғирлик қилишдан бошқа нима чоралари бор, лекин шундай қилсалар уларни бутун қоидаларга мувофиқ дорга осадилар ёки улар гадойлик қилсинларми? Лекин улар бундай қилсалар, уларни кўчада бекор юрувчи дайдилар деб, турмага қамайдилар,
уларни бекорчиликда айблайдилар. Улар бутун жон-жаҳди билан иш топишга ҳаракат қилсалар ҳам, лекин уларга ҳеч кимнинг иш бергиси келмайди. Чуики ҳеч нарса экилмайдиган жойда уларнинг деҳқончилик меҳнатларига эҳтиёж қолмаган. Авваллари ўша ерларни ишлаш ва экин экиш учун талаб қилинган кўп ишчи кучи ўрнида, ҳозирги пайтда эса битта ит ёки чўпоннинг бўлиши кифоядир» (Томас Мор, «Утопия», М., 1953 г., 62-64-бетлар).
Томас Морнинг сўзларига қараганда тўғридан-тўғри ўғирлик қилишга мажбур этилган бу бечора қувғиндилардан «Генрих VIII подшолик қилган замонда 72 минг катта ва кичик ўғрилар қатл қилинган» (К. Маркс. «Капитал», I том, 814-бет.).
Елизавета замонида «дайдиларни қатор-қатор қилиб дорга осар эдилар, ҳеч бир йил йўқ эдики, у ёки бу жойда шундай дайдилардан 300 ёки 400 киши дорга осилмаган бўлсин». (К. Маркс. «Капитал», I том, 814-бет.). Бундай қонли қонунлар яқиндагина мустақил майда хўжалик юритувчи, эндиликда экспроприация қилинган оммани, қашшоқлашган ва хонавайрон бўлган деҳқон ҳамда ҳунармандларни ёлланма ишчиларга айлантириб, саноатни арзон ишчи кучи билан таъминлашга ва шаҳар-қишлоқларда буржуазиянинг катта фойда олишига қаратилган эди.



Download 409,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish