«Гейльброн дастури» (Лоренц Фриснинг
«Хроникаси»дан)1
Барча биродарлар, христианларнинг фойдаси ва гуллаб-яшнаши учун қандай тузум ёки реформацияни қабул қилиш ва ўрнатиш керак.
Биринчидан, барча руҳонийлар Матфейнинг XXVIII бобида худонинг буюрганидек ислоҳ қилинсинлар ва келиб чиқишларига, юқори ёки паст мансабдорлигига қарамасдан, ўзларининг ҳақиқий заруриятига қараб маблағ олсинлар.
Бу моддада тўртта баёнот мавжуд.
Биринчидан, бу баёнот муҳим хўжайинларга; епископлар, пробстлар2 , деканлар3, канониклар ва бошқаларга тегишлидир.
Ундан кейин ҳамма монахлик қилувчилар, иноклар, инокинилар, нолльгардлар4 тевтон рицарлари ва бошқа шунга ўхшаганлар руҳонийлар ниқоби остидаги йиртқич бўрилардирлар, худонинг амрига мос равишда Матфейнинг XIX бобида... ёзилганидек реформа қилинсинлар. Ундан кенин, ҳар бир жамоа ўзларига яхши чўпонларни тоисинлар. Улар қўйларни худо амр қилгандек ва «Ёзув»да асослангандек боқишлари керак. Жамоа уларни шу ишга қўйиши ёки уни бошқа ишга алмаштириши мумкин бўлсин.
Иккинчидан, ҳамма дунёвий князлар, графлар, хўжайинлар, рицарлар ва дворянлар барчаси ислоҳ қи-
линсинлар. Улар камбағал кишиларга христиан озодлигидан устун даражада огир зулм қилмасинлар.
Олтинчидан, империяда ҳозиргача қўлланиб келинган барча дунёвий қоидалар бекор қилиниб, илоҳий ва табиий қоидалар жорий қилинса, шу ҳолатдагина камбағалларга энг бой кишилар билан тенг ҳуқуқда бу қоидаларга йўл очилар эди.
Герман миллатининг Муқаддас империяси император камергерихти5 мард, ҳалол, камчиликсиз эркаклардан иборат бўлсин: князлардан — 2, графлардан ва йирик ер эгаларидан — 2, рицарлардан — 2, империя шаҳарларидан — 3, князлик шаҳарларидан — 3, империядаги барча коммуналардан — 4 кишидан. Улар ўзларига граф ёки йирик ер эгаларидан империя камерихтери (раис) ни сайлашлари керак. Жавоб берувчи жавобгар шахс эса мана шу 16 шахс ичидан ўз иши бўйича маслаҳатчи ва йўлланма берувчи одамни танлаши лозим. Камергерихтга олинган шахслар шу пайтгача 10 йилдан кам бўлмаган муддатда сув ишларида қатнашган бўлишлари шарт.
Еттинчидан, одатдаги солиқлардан2 ташқари озиқ-овқат ҳосилидан олинадиган солиқ ва бошқа барча солиқларни бекор қилиш керак, токи камбағал одам булардан жабр кўрмасин...
Саккизинчидан, немис халқи ихтиёридаги барча йўллар эркин бўлиши ва ҳеч қанақа мажбурият бўлмаслиги лозим. Уларда зўравонлик ва йўлдан ўтиш солиғи ман қилинсин... Ундан кейин винодан, пиводан ва асалдан олинадиган бож бекор қилинсин.
Тўққизинчидан, ҳар хил янги солиқлар бекор қилинсин. Муқаддас Матфейнинг XXII бобида худо томонидан тасдиқланган ва 10 йилда бир марта ундириладиган Рим императори3 солиғи бундан истасно.
Ўнинчидан, барча олтин ва кумуш тангалар ҳеч бир ишга зарар келтирилмасдан ва танга зарб қилувчиларнннг эркинлигига таҳдид қилинмасдан қайта эритилиб, бир хил ҳажм ва шаклда қайта қуйилиши керак. Ундан кейин, империя территориясида ўз тангаларини зарб қилдираётган кўп мулкдор хўжайинлар бор. Шунинг
учун ҳам тангаларнинг ҳажми кенгайиб, сифатсиз бўлиб кетди. Бу ишга энди чек қўйиш керак. Бутун империя бўйича энг кўп деганда 20-21 та танга зарб қилувчи бўлса етарли. Улар бутун империя бўйича олтин ва кумушдан ҳар хил ҳажм ва оғирликда танга зарб қилишларига қасам ичган бўлишлари керак, акс ҳолда ўтга ёқилишлари огоҳлантирилсин. Токи камбағал кишиларни нотўғри ҳажм ва оғирликдаги тангачалар билан алдамасинлар.
Ўн биринчидан, камбағалларнинг олди-сотди даврида оғир йўқотишларга дучор бўлганликларига эътибор бериш зарур. Империяда бир хил ўлчов, бир хил тошу тарози, мовут, пахмоқ газлама ва бошқа товарлар учун бир хил узунлик, бир хил огирлик жорий қилинсин.
Ўн иккинчидан, Фуггернннг, Гехштетернинг, Вельзернинг ва бошқаларнинг компаниялари бекор қилинсинлар, чунки уларнинг зулмидан бойлар ҳам, камбағаллар ҳам баб-баробар азоб чекмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |