ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги



Download 409,52 Kb.
bet30/92
Sana16.03.2022
Hajmi409,52 Kb.
#497047
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   92
Bog'liq
o\'rta asrlar tarixi maruza

I парча1

Ислом Маккада қурайш уругидан бўлган эркак ва аёллар ўртасида тарқала бошлади. Қурайшлар2 эса ўз қўл остидаги мусулмонларни турмага ташлайвердилар ва мусулмонликдан қайтара олганларини қайтардилар.


Бундан кейин барча қурайш қабилаларининг билимдонлари кун ботгач, Каъбанинг орқа томонига тўпландилар. Улар бир-бирига «Муҳаммадга одам юборамиз. У билан сўзлашамиз, кучимиз етганича баҳслашамиз» дедилар. Улар унга: «Сенинг халқингнинг йўлбошчилари сен билан сўзлашиш учун тўпландилар. Шунинг учун етиб кел», деб хабар қилдилар.
У ҳамиша қабиладошларининг адашганликлари ҳақида қайғуриб уларни тўғри йўлга, чин ҳақиқий эътиқод йўлига бошлашга ҳаракат қилар эди. Шунинг учун ваъз эшитишни истаган бўлсалар керак деб шошилинч етиб келди. У улар ёнига келиб ўтиргач, улар «Муҳаммад биз сен билан сўзлашмоқ учун сени чақиртирдик. Биз араблар ичида сен каби ўз халқини кўп воқеаларга дучор қилган арабни билмаймиз. Сен бизнинг оталаримизни ҳақорат қилдинг. Бизнинг эътиқодимизни ерга урдинг. Худоларимизни қораладинг. Бизнинг донолигимизни ақлсизлик деб атаб жамоа ўртасида келишмовчиликни тарқатдинг. Бизга нисбатан қилмаган бирорта ножўя ҳаракатинг қолмади. Агар сен янги эътиқодни (динни) бойлик орттириш мақсадида қабул қилган бўлсанг, биз ўз бойликларимиздан шунча бойлик тўплаб сенга бера- мизки, сен барчамиздан ҳам бой бўлиб қоласан. Агар сен бизнинг ўртамизда иззат-ҳурматга эга бўлмоқчи бўлсанг, биз сени ўз хўжайинимиз қиламиз. Лгар сенга ҳокимият керак бўлса, биз сени ҳукмдор қилиб сайлаймиз. Агар сени қўланка сифатида олдингга келиб, сендан устун келиб, бу йўлга бошлаётган ўша нарса бўлса, у ҳолда барчамиз ўз бойликларимизни сени бу касалдан тузатиш учун дори-дармон топишга сарф қиламиз. Сени бу касалдан халос қиламиз», де- дилар.

Муҳаммад уларга шундай деди: «Мен сизлар ўйлаган одам эмасман. Мен бу нарсани бойлик орттириш учун ёки бўлмаса сизларнинг устингиздан ҳукмдорлик қилиш учун олиб келганим йўқ. Лекин оллоҳ таоло мени Сизларнинг олдингизга элчи қилиб юбориб менга Китоб2 юборганлар. Менга Сизларни тўғри йўлга бошлаш, хушхабар етказишни, нотўғри йўлдан қайтаришни буюрганлар. Мен Сизларга Оллоҳимнинг хабарини етказдим ва Сизларни бунга ундадим; агар сизлар мен олиб келган нарсани қабул қилсангизлар, бу сизлар учун ҳозир ҳам, келгусида ҳам катта бахт-саодат беради. Агар қабул қилмасаларингиз, мен Оллоҳим йўлида бунга токи оллоҳим сизлар билан мен ўртамиздаги ишни ажрим қилмагунча чидайман».


Улар: «Муҳаммад, агар сен бизнинг ҳеч қандай таклифимизни қабул қилмасанг, у ҳолда биз сенга яна бир нарса таклиф қиламиз. Шуни яхши биласанки, дунёнинг ҳеч бир ерида бизнинг халқимиз каби сувсиз, яшаш учун оғир, машаққатли бўлган ерда яшовчи халқ йўқ.
Сенинг элчилигинг ҳақи, Оллоҳингдан сўрагил. бизншн жабрдийда халқимиз учун яхши ерлар ва шароит қилиб берсин. Суриядаги ва Ироқдаги каби серсув дарёларни бизнинг ерларимиздан ўтказиб берсин Бизнииг ўлиб кетган ота-боболаримнзни тирнлтириб берсин. Улар орасида ақлли, доно кекса Қусай ибн Қилоб ҳам албатта бўлсин. Биз ундан айтган нарсаларинг ҳақида сўраб, унинг тўғри-иотўғрилигини аниқлаймиз. Агар улар сени тан олсалар, сен бизпинг юқоридаги илтимосларимизни бажарсанг, биз албатта сенинг Оллоҳ элчиси унвонингни ва айтаётгаи барча нарсаларингни тан оламиз», дедилар.
Муҳаммад уларга: «Мен бунинг учун Сизларнинг олдиларингизга юборилган эмасман.
Мен Оллоҳнинг олдидан нима билан юборган бўлса, шу билан келганман.
Агар буии сиз қабул қилсангизлар бу дунёда ва нариги дунёда сизлар бахтли бўласизлар. Агар қабул қилмасангизлар, мен Оллоҳим йўлида бунга токи Оллоҳим Сизлар билан мен ўртамиздаги ишни ажрнм қилмагунча чидайман», деди.
Улар: «Агар сен биз учун буни қилмасанг, у ҳолда ўзинг учун қилгил: Оллоҳингдан сенинг олдингга сенинг гапларингни тўғрилигини тасдиқловчи фаришталарни юборишни сўра; ундан ўзинг учун боғу-роғлар, шоҳона қасрлар ва сенинг кундалик муҳтожлигингдан қутқарувчи олтин, кумуш хазина сўра. Ахир биз ўзимизга овқат излаганимиз каби сен ҳам кун бўйи ўзингга овқат излаб бозор бўйлаб юрасан. Агар Оллоҳ сени бойитса, у ҳолда биз сенинг Оллоҳ олдидаги қадр-қимматингни ва сен таъкидлагандек оллоҳнинг элчиси эканлигингни тан оламиз», де- дилар.
Муҳаммад уларга: «Мен буни қилмайман, мен оллоҳимдан бунақа нарсаларни илтимос қиладаган одам эмасман ва бунинг учун сизларнинг олдиларингизга юборилган эмасман. Аммо Оллоҳим мени хушхабар етказувчи ва нотўғри, гуноҳ йўлдан Сизларни қайтарувчи қилиб юборган. Агар қабул қилсангизлар бу сизнинг бу дунёдаги ва нариги дунедаги бахтингиз бўлади.
Агар қабул қилмасангизлар ва мени рад қилсангизлар, мен у ҳолда оллоҳим йўлидаги иш учун, оллоҳимнинг ўзи сизлар билан мен ўртамиздаги можарони ҳал қилмагунча чидайман», деди.
Улар: «Сенннг таъкидлаганингдек Оллоҳинг ҳар нарсага қодир бўлса, осмонни бўлак-бўлак қилиб бизнинг устимизга туширсин. Акс ҳолда биз қандай қилиб сенинг гапларингга ишонамиз», дедилар.
Муҳаммад: «Бу Оллоҳимнинг иши. Агар қилишни истаса албатта қилади», деди.
Улар: Муҳаммад, Сенинг худойинг сснинг бизлар билан баҳслашишингни, бизларни сендан сўрайдиган гапларимизни ва қиладиган талабларимизни билмаган бўлса керак. Акс ҳолда у сенинг олдингга келиб биз билан қандай баҳслашиш кераклигини сенга ўргатарди ва сепинг олиб келган нарсангни қабул қнлмаганлигимиз, сен билан тортишиб, сени рад қилаётганимиз учун бизни қандай жазоламоқчи эканлнгини сенга маълум қилар эдн.
Бизга маълумки, сени бу гапларга имомлардан Раҳмон исмли номаълум шахс ўргатмоқда Оллоҳ ҳақи қасамёд қилиб айтамизки, биз ҳеч қачон Раҳмонга ишонмаймиз. Муҳаммад, биз сенга ўз фикрларимизпи гапириб бўлдик. Оллоҳ ҳақи қасамёд қи-
либ айтамизки, биз сенинг қилгак бу ҳақоратларинг учун сени қуруқ қолдирмаймиз. Ёки биз сени нобуд қиламиз, ёки сен бизларни нобуд қиласан», дедилар.
«Биз Оллоҳнинг қизлари бўлган фаришталарга бош эгиб таъзим қиламиз», деди улардан биттаси. Бошқаси эса: «Бизнинг олдимизга кафиллик сифатида оллоҳни ва фаришталарни олиб келмас экансан, биз сенга ишоимаймиз», деди. Муҳаммад бу гапларни эшитгач ўрнидан турди. Унинг билан холасининг ўғли Абдуллоҳ ибн Абу Омейя ҳам ўрнидан турди ва «Муҳаммад, сенинг халқинг сенга таклиф қилди. Сен уни рад қилдинг. Ундан кейин улар сендан Оллоҳнинг олдидаги сенинг даражангни исботловчи далиллар талаб қилдилар. Агар буни исботлай олсанг, улар сенга ишонишларини ва сенга эргашмоқчи эканликларини айтдилар. Сен буни ҳам қилмадинг. Бундан кейин улар сендан ўзинг ҳақингда қайғуришингни ва бу орқали сенинг уларга нисбатан Оллоҳ олдида катта обрўга эга эканлигингни кўрмоқчи бўлдилар. Сен буни ҳам қилмадинг. Ундан кейин улар ҳаммани қурқувга соладиган иш қилишни сендан сўрадилар, сен буни ҳам қилмадинг.
Оллоҳ ҳақи қасам ичиб айтаманки, агар сен осмонга шоти қурдириб, мен қараб турганда шу шоти орқали осмонга чиқмасанг, у ердан сенинг ўзииг таърифлагандек одам эканлигингга гувоҳлик берувчи тилхат ва тўртта фаришта олиб келмасанг мен ҳеч қачон сенга ишонмайман.
Оллоҳ ҳаки қасам ичиб айтаманки, сен бу ишни қилмас экансан, сени тан олишни хаёлимга ҳам келтирмайман», деди. Ундан кейин у Муҳаммаддан нарига кетди.

Download 409,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish