Черков ва қирол ерлари рўйхатининг намуналари1
2. Биз, Стаффельзее2 деб аталган оролдан авлиё Михаил но-мига қурилган черковни, унда олтин ва кумуш рамкали меҳробни (христиан черковининг асосий қисми, саждагоҳи) топдик.
7. Биз, у ерда бир қаича қурилишлар билан бирга, черковгача чўзилган ҳовли ва дворян уйини ҳам топдик. Бу ҳовлига 1240 юрнал экин экиладиган ер ва яйлов қарашли бўлиб, бу жойдан 610 арава пичан йиғиш мумкин. Хўжайин қарамогида яшовчиларга ажратилган 30 арава дондан ташқари ҳеч қандай дон топмадик, улар 72 киши бўлиб авлиё Иоанн байрамигача таъмин этилгандир...
8. Дворян ҳовлиси томонга қараб 23 та эркин манс ҳовлиси жойлашган. Улардан 6 таси ҳар йили 17 модий дон, чўчқа болаларидан — 4, полотно — 1 сайга, товуқ — 2, тухум — 10, зигир уруғи 1 секстарий, ясмиқ 1 секстарий тўлаб туради.
Ҳар бири баршчинага бир йилда 5 ҳафта ишлайди, 3 юрнал ерни ҳайдайди, хўжайин яйловидан бир арава пичан ўриб (уни) олиб кслиб ғарам қилиб беради. Бошқа 6 манснинг ҳар бири йилига 2 юрнал ерни ҳайдаб уни экади ва ҳосилини олиб бориб беради, хўжайиннинг яйловида 3 арава (пичанни) ўриб, уни келтириб беради; 2 ҳафта ишлайди; ҳар икки мансдан эса ҳарбий йиғилишга 1 буқа, агар ўзлари урушга бормаса, отлиқ қўшинда хизмат ўтайди. 5 та манс ҳар нили 2 тадан буқа беради; қаерга буюрса шу срда отлиқ қўшинда хизмат қилади. Қолган 4 манс ҳар йили 9 юрналдан ер ҳайдаб беради, (уни) экади, (ҳосилни) олиб бориб берадн: хўжайин яйловидан 3 арава пичанни ўриб, уни олиб келиб беради, йилига 6 ҳафта ишлаб берадилар, вино ташишга арава берадилар... 10 арава ўтин беради. Яна битта манс ҳар йили 9 юрнал ерни ҳайдайди, экади, ҳосилини олиб бориб беради, хўжаиин яйловидан. 3 арава пичан ўриб, уни олиб келиб, ғарам қилиб ҳам беради, йилига 5 ҳафта ишлаб бир от беради.
Қулларнинг манси — 19 та, шулзрдан ҳар бири йилига чўчқа боласидан битта, товуқдан — 5, тухумдан — 10 дона тўлаб туради. Хўжайиннинг 4 та чўчқа боласи-
ни боқади - ҳафтада 3 кун (баршчинага) ишлайди, от-аравасини қўшади, битта от беради. Унинг хотини эса (хўжайиннинг эҳтиёжи учун) бир дона мовут ва бир дона полотно тайёрлаб, ... нонини ёпиб беради.
9. Бу епископликда яна 7 та дворян ҳовлиси ҳам мавжуд, улар бу ерда тасвирланмаган, лекин хулосада ҳаммаси берилган. Аугсбург епископлигида ҳаммаси бўлиб эркин манслар: эгаллан-ганлари — 1006, эгалланмай бўш ётганлари — 35, қулларнинг эгалланган манслари — 421, бўш ётганлари — 45, эркин ва қулларники биргаликда эгалланганлари — 1427, бўшлари—80.
25. Биз давлатнинг Гаснапе Фискида тошдан жуда яхши қилиб қурилган қирол саройини топдик, сарой ҳамма томондан айвон билан ўралган бўлиб, учта дам олиш уйи, иккинчи қаватда 11 та қишки хона, битта ички ертўла бор. Саройга икки томондан кирилади. Хўжайин ҳавлисидаги бошқа уйлар ёғочдан ишланган бўлиб, улар 17 тадир, шунча дам олиш хоналари ҳам бўлиб, улар ҳаммаси яхши уй анжомлари билан жиҳозланган: битта ошхона, битта отхона, битта новвойхона, 2 та молхона, учта омбор бор. Ҳовли тош девор ва дарвоза билан мустаҳкам ўралган, озиқ-овқат сақланадиган устки қават ҳам мавжуд. Қичик ҳовли ҳам дсвор билан ўраб олинган бўлиб турли дарахтлар экилган.
Темирдан ишланган буюмлар: 2 та мис жом, 2 та куб... битта шаъм, 2 та болта, 1та дурадгорлик асбоби (струг), икки бурғуч, битта тўқмоқ, битта пичоқ, битта катта ранда, битта кичик ранда, икки ўроқ, иккита темир чўкнч бор, хўжалик учун зарур бўлган ёғоч буюмлар етарли даражада.
Озиқ-овқат маҳсулотларидан: 90 қути ўтган йилги эски полби, бунда 450 пенс1 ун тортиш мумкин, арпа 100 модий бор. Янги йилда полби 110 қути бўлиб, унинг 60 қутиси уруғликка кетган, қолгани (нақд) топилди, буғдой 100 модий, 60 модий уруғликка кетган, арпа 800 модий, уруғликка 500 модий кетган, қолгани (нақд) топилди. Сули 430 модий, ловия 1 модий, нўхат 12 модий; 5 та тегирмондан 800 модий дон олинган бўлиб, унинг 240 модийи (хўжайин) қарамоғидагиларга берилган, қолгани (нақд) топилди, 4 та пивохоиасидан 650 модий (олинган)... 4 та боғдан 11 солид ва 3 модий асал олинган. Олинган оброклар: 1 модий ёғ, ўтган йил-
ги окорок — 10, янги ёғсиз ва ёгли окорок — 200, шу йилнинг пишлоғи — 43 пенс.
Моллар: катталари 55 бош, уч ёшлилари — 5, икки ёшлилари — 7, шу йилники — 7, икки ёшлик тойчалар — 10, бир йилликлари — 8, айғирлар — 3, ҳўкизлар — 16 эшаклар — 2, боласи билан сигирлар — 50, ғунажинлар — 22, бир йиллик бузоқлар — 38, буқалар — 3, катта чўчқалар — 260, чўчқа болалари — 100, ёввойн чўчқалар — 5, қўзичоқли қўйлар — 150, бир йиллик қўзилар — 200, қўйлар — 120, болали эчкилар, — 30, бир йиллик эчки болалари — 30, эчкилар — 3 бош, ғозлар — 30, товуқлар — 80, тустовуқлар — 22 дона.
29. Модий ва секстарийларнинг ўлчови худди саройдагига ўхшайди. Лекин биз у ерда усталарнинг на олтин, на кумуш, на темир, на бошқа ишларини топмадик.
Дарахтлардан: нок, олма, қизил шафтоли, ёнғоқ, беҳи па тут дарахтларини (топдик).
30. Биз давлат фискида қиролнинг уйини топдик, уй. ташқаридан ғишт, ичкариси ёғочдан ишланган бўлиб, 2 та дам олиш уйи бор. Ҳовлидаги бошқа уйлар ёғочдан ишланган бўлиб, ҳаммаси — 8 та, қишки дам олиш уйи битта, яхши жиҳозланган: отхонаси бор, ошхона билан новвойхона битта бинода. Молхоналар 5 та, омборлар 3 та, ҳовли девор билан ўралган, дарвоза ёғочдан ишланган. Уларнинг тепаснда устки қавати бор. Кичик ҳовли ҳам девор билан ўралган. Бу ерда мевали, боғ, турли-туман дарахтлар жуда кўп. Ичкарида... яхши ишланган битта полиз бор...
Do'stlaringiz bilan baham: |