Манбалар
Ибн Хисравнинг «Сафарнома»1 асари
Бу парча форс-тожик шоири ибн Хисравнинг (тўлиқ номи Абу-Муин-Носир ибн Хисрав ибн Хорис) «Сафарнома» асаридан. Ўз даврининг буюк адиби бўлган Ибн Хисрав Маккага (1045—1052 йй.) ҳаж қилгач, йўлда учраган шаҳар, қишлоқлар ва мамлакатлар ҳақида ўз китобида ҳикоя қилади.
Макка
Бу шаҳар саҳро чеккасида жойлашган: унинг ери нам ва усти шўрхок тупроқ билан қорежаган. Оқар сув бор, аммо жуда кам миқдорда. У ерда хурмо дарахти плантациялари бор.
Маккадан Мадинагача 100 фарсаҳ2 келадиган тошлоқ йўлни саккиз кунда босиб ўтдик.
1047 йил 24 май куни биз Маккага кириб келдик ва Боб-ас-Сафо дарвозаси олдида тўхтадик. Уша йили Маккада қаҳатчилик бўлиб, тўрт мен3 нончи бир нишопур динорга сотардилар. Мужавирлар1 Маккани тарк қилдилар ва ҳеч бир томондан ҳаж қилувчилар келмадилар.
Шу йили Мағрибдан2 катта карвон келди. Улар
уйларига қайтиб келаётган пайтда, саховатли Мадина шаҳри дарвозалари олдида бедуинлар ҳаж қилувчилардан Макка йўлида эркин юриш ҳуқуқи учун йўл ҳақи — пул талаб қилдилар. Икки ўртада олишув бошланиб, мағриблилардан 2000 дан ортиқ киши ўлдирилди.
Марв этагининг ўзида бозор бўлиб, у ерда бир-бирига қарама-қарши қурилган 20 та раста бор. Уларнинг барчаси сартарошлик билан машғул бўлиб, ҳаж қилувчиларнинг сочларини оладилар. Мен санаб чиқдим, Маккада туб ахрли 2000 киши атрофида. Қолганлари эса 500 киши атрофида — келгиндилар, шунингдек, мужавирлардирлар.
Ўша йили у ерда қаҳатчилик бўлиб, 16 мен буғдойнинг баҳоси бир мағриб динори турар эди. Шунинг учун кўп киши шаҳарни ташлаб кетган.
Маккада ўзга вилоят кишилари учун уйлар бор эди: булар Хуросон, Мовароуннаҳр, Ироқ ва бошқа вилоятлар учун, бироқ бу уйлар эскирган ва вайрон ҳолда ётар эди.
Бағдод халифалари у ерда худо йўлига хизмат қилувчи муассаса ва ҳашамдор кўп бинолар қурдирдилар. Мен у ерда яшаб тургандаёқ, буларнинг айоимлари емирилди, қолганлари эса хусусий мулкка айлантирилди.
Макканинг иқлими жуда иссиқ. Далвнинг охнрларида мен у ерда янги бодринг, бақлажонларни кўрганман. Эски ҳисоб билан ҳамал ойи охирида узум пишиб, уни қишлоқлардан шаҳарга олиб келиб, бозорда сота бошладилар. Савр ойининг ўргаларида қовун ғарқ пишади. Унинг ҳосили ҳамиша мўл бўлиб, ҳатто қишда ҳам аримайди.
Қуйидаги келтирилган икки парча «Худо элчисииинг тирикчилиги» китобидан олинган бўлиб, бу китобни VIII аср ўрталарида халқ ўртасида юрган ривоятлар асосида араб Ибн Исҳоқ ёзган. IX асрда гаржимаи ҳол қайта ишланиб.янги тафсилотлар билан тўлдирилди. Муҳаммад янада кўпроқ улуғланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |