Манбалар
Париж шаҳарларидаги савдо еа ҳунармандчилик регистрлари (Ҳунармандчилик китоби)
Статут
Мовутчилар ҳақида1
1. Қиролдан ҳунарни сотиб олмаган бирор киши Париж мовутчиси бўла олмайди.
2. Мовутчилардан бирортаси ёки бошқа бирор киши агар у ўзи станокда ишлашни билмаса, Париж округидан ташқарида станок ушлаши мумкин эмас.
3. Ҳар бир Париж мовутчиси ўзининг уйида иккита кенг ва битта тор ҳажмдаги станокка эгалик қилиши мумкин, уйдан ташқарида битта ҳам станокка эга бўлиши мумкин эмас...
4. Мовутчи устанинг ҳар бири отасининг ёки онасининг қарамоғи вақтида ҳам, ҳознр уйланмаган бўлса, отасининг уйида иккита кенг, бнтта тор ҳажмдаги станокка эгалик қила олиши мумкин, агар у ҳунармандчилик билан шуғулланса, бундай пайтда ҳали қоровуллик хизматини ва бошқа мажбуриятларни бажармаслиги, қиролдан ҳунарни сотиб олмаслиги лозим.
5. Ҳар бир мовутчи ўзининг уйнда ўз укаларидан биттасини ва жиянларидан биттасини олиб қолиши
мумкин. улар ҳунар билан шуғулланиш шарти билан ҳар бири иккита кенг ва битта тор станокка эгалик қилиши мумкин, ишламай қўйганларидан бошлаб улар станок ушлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлаяптар Бу ука ва жиянлар ҳали ака ва тоғаларинннг карамоғида бўлган пайтларида қиролдан ҳунарни сотиб олмасликлари ва қоровуллик хизматини бажармасликлари, талья солиғини тўламасликлари лозим.
8 Ҳар бир мовутчи ўзининг уйида биттадан ортиқ шогирд ушлаши мумкин эмас ва уни Париж ливрига тўрт йилдан кам хизматга олмаслиги лозим...
9. Мовутчи уста узоқ муддатга катта суммага шогирдларни олиши мумкин, лекин у қисқа муддатга ва кам суммага олиши мумкин эмас.
10. Шогирд, агар уста хоҳласа, тўрт йиллик хизматини ўтаб бўлса, пул тўлаб хизматдан қутулиши мумкин, тўрт йиллик хизматини бажаргунча, уста уни сотиши, бировга (бериши), воз кечиши мумкин эмас, агар шогирд қочиб кетмаса, ёки уйланмаса, ёки денгизга кетмаса, бошқа шогирд олиш ҳам мумкин эмае.
11. Мовутчи уста биринчи шогирди тўрт йиллик хизматини ўтаб бўлгунича, агар у ўлиб қолмаса, ёки ҳунардан умрбод воз кечмаса, бошқа шогирд олиши мумкин эмас.
12. Агар шогирд аҳмоқлиги ёки енгил табиатлилиги билан ўзининг устасидан қочиб кетса, устага ўзининг айби билан келтирилган зарарни тўлаши лозим, агар уста ундан ажралишни истамаса, бошқага эмас, ўзининг устасига қайтиши мумкин.
13. Агар шогирд устасининг айби билан ўз устасидан кетиб қолса, у ҳолда шогирднинг ўзи ёки унинг ўртоғи тўқувчилар оқсоқоли ҳузурига келиб, бу ҳақда хабар қилиши лозим, тўқувчилар оқсоқоли эса бу шогирднинг устасини ўз ҳузурига чақириб, унга танбеҳ бериб, шогирдга ҳурматли кишининг ўғли сифатида яхши муносабатда бўлишини ва уни едириб-ичириб, кнйинтириб қўйишни, ҳамма зарурий нарсаларни 15 кун ичида қилишини, акс ҳолда шогирдга бошқа уста қндириб топишини айтади.
31. Ҳеч ким мовут учун ишлатиладиган юнгга, қўзи юнгини аралаштириши мумкин эмас, агар у шундай қилса, мовутнинг ҳар бир донаси учун 10 су жарима тўлаб, унинг ярмини қиролга, қолганини оқсоқол ва присяжнийга ғамхўрликлари ва меҳнатлари учун тўлаши керак.
32. Мовутнинг ҳаммаси тўлиқлигича юнгдан бўлиб, боши ҳам, ўртаси ҳам бир хил яхши бўлиши лозим; агар шундай бўлмаса, у кимга тегишлц бўлса, мовутнинг ҳар бир донаси учун 5 су жарима тўлайди; ярми қиролга, ярми оқсоқолга ва присяж-нийга уларнинг ғамхўрликлари ва меҳнатлари учун берилади.
37. Тўқувчилардан ҳсч ким, ўзиникида ёки цехда бирор кишиникида ўғрини, қотилии, ахлоқий бузуқни, уйида ёки шахардан ташқарида жазман ушлаган кишини яширмаслиги лозим, агар шаҳарда шундай хизмат қилувчклар топилса, у ҳолда унинг ҳақида билувчи — уста ёки халфа, цех оқсоқоли ва присяжнийни хабардор қилиши зарур, цех оқсоқоли ва присяжнип бу ҳақда Париж превосига хабар қилиши лозим. Париж превоси уни шаҳардан чиқиб кетишга мажбур қилиши керак, агар у ўзининг аҳмоқлигидан қайтмаса. уиц ҳеч ким ишга олмаслиги лознм.
38. Бозорда ўз мовутини сотиш учун савдо дўконига эга бўлган ҳар бир Париж тўқувчиси йилига ҳар бир дўкопидан 5 су киролга тўлаб туриши лозим.
40. Ҳар бир тўқувчи бозорда мовут сотгани учун ҳар қайси мовутнинг тўлиқ донаси учун 6 денье тонлье1 тўлаши керак, харилор ҳам агар у ўзининг шахснй истеъмоли учун олмаса, шунча су тўлаши керак.
43. Ҳар бир тўқувчи Париж бозоридан ёки қирол еридаги бошқа жойдан сотиб олган олти ўрам ипнинг ҳар қайсисига тонлье сифатида 2 денье тўлаши лозим.
45. Бирорта тўқувчи дағал ип ва дағал юнг ишлат- маслиги лозим, агар кимдир шундай қилса, ... у 5 су жарима тўлайди, бу 5 су дан ярмини қирол, ярмини присяжний олади.
46.Бу цехдан ҳеч ким ишни кун чиққунча бошламаслиги керак...
51. Халфа тўқувчилар кечки биринчи қўнғироқ чалиниши билан ишларини тугатишлари керак...
Do'stlaringiz bilan baham: |