1381 йил қўзғолони. йоркдаги муқаддас Мария аббат- лигининг яширин хроникасидан (XIV аср)1
Қирол Ричарднинг қўзғолончиларни кўндириши. Қўзғолон-чиларнинг бу қилмишларини қирол эшитгач нима учун ва нима сабабдан унинг ерида қўзғолон кўтарганликларини билиш учун троица байрамидан кейинги биринчи чоршанбада улар олдига ўз элчиларини юборди. Улар (қўзғолончилар) эса элчилар орқали юборган жавобларида қиролликка ва қиролга хиёнат қилганларни йўқ қилиш учун, қиролни қутқариш учун қўзголон кўтарган-ликларини айтдилар. Қирол иккинчн марта элчи юбориб, қиролга нисбатан ҳурмат учун улардан бу қилаётган ишларини тўхтатишни, улар билан батафсил сўзлашишни сўради.
Уларнинг истагига мувофиқ барча ишларни қилишинн, ёмон ишларни тезлик ва қатъийлик билаи тўғрилашни айтди. Жамоалар, унга нисбатан жойлашган ўрнига қараб, элчилар орқали улар қирол билан Блекгизда учрашиш ва сўзлашиш истаги борлигини билдирдилар. Қирол улар олдига учинчи марта ўз элчиларини юбориб, улар орқали айтилган жойга, эртагаёқ куннинг биринчи ярмида етиб келишини ва уларнинг талаб ва истакларини эшитишини билдирди.
Бу вақтда қирол Виндзорда эди. У зудлнк билан
Лондонга жўнаб кетди. Лондон мэри ва Лондоннинг ҳурматли кишилари унга пешвоз чиқиб, уни хавфсиз жойга Лондондаги Тауэр саройига кузатиб қўйдилар. Бу ерга бутун чекка ерлардан сеньорлар ва бутун кенгаш аъзолари, яъни Кептербери архие-пископи, Англия канцлери ва Лондон епископи, Клеркенвеллдаги муқаддас Иоани госпиталининг магистри, ўша вақтдаги Англия хазиначиси ва бошқалар — жами 600 га яқин киши йиғилдилар.
Исо туғилган куни арафасида қиролни кутиш учун Кент жамоаси 50 000 киши бўлиб, Лондондан уч миль наридаги Блэккгизга келдилар ва иккита муқаддас Георгий байроғини, 40 та катта бўлмаган байроқчаларни осиб қўйдилар.
Эссекс жамоаси эса 60 000 киши бўлиб, уларга ёрдам бериш ва қиролдан жавоб эшитиш учун дарёнинг нариги томонидан келдилар. Шу пайтда, чоршанбада Лондон (Тауэр) саройида, қирол ишларни йўлга қўйишга қарор қилиб, ўзига кема тайёрлаш ва йўл ҳозирлиги кўриш ҳақида буйруқ беради.
Қирол ўз кемасига архиепископни, хазиначи ва кенгашнинг бошқа аъзоларини ўтқазади, бошқа тўртта кемага эса унинг мулозималари ўтириб кемалар Лондондан уч миль наридаги Гринвичга қараб йўл олади. Архиепископ ва хазиначи саводсиз ва нодон, ўзларини оқилона тута олмайдиган одамлар олдига бориш айб деб қиролни қистадилар. Кент жамоаси қирол улар билан учрашишдан бош тортганини билиб унга петиция жўнатдилар ва қиролдан Ланкастер герцогининг ва ўн бешта яна бошқа лордларнинг бошини топширишни талаб қилдилар. Бу талабга қирол рози бўлмади. Шундан кейин улар қирол олдига одам юбориб, қиролдан учрашишни илтимос қилдилар. Қирол улар билан учрашиш ниятида эканлигини билдирди, аммо унга канилер билан хазиначи халақит берганлигипи ва агар келгуси душанбада Виндзорга келишни истасалар бу ҳақда аниқ жавоб олишлари мумкинлигини айтди.
Кент жамоаси «Сен кимни қувватлайсан, қирол Ричардни ва содиқ жамоаларни» паролига амал қилардилар. Агар кимки бу паролни билмаса, дарҳол ўлимга ҳукм қилиниб, боши олинар эди...
Қирол эса бу пайтда Лондонга қайтиб, зудлик билан Тауэрга кириб келди.
Қўзғолончиларнинг Лондонга кириб келишлари. Жа-
моаларнинг катта оломони қирол билан сўзлашиш учун Тауэр саройи олдига яқинлашиб келдилар, аммо бу учрашув амалга ошавермагач, улар саройпи муқаддас Екатерина томонидан жанубга қараб камал қилдилар. Ситидаги жамоанинг қолган қисми Клеркенвеллдаги муқаддас Иоани госпиталига қараб юрдилар ва йўл бўйлаб Рожер Легетнинг уйига ва мулкига, Чипсайдда боши олинган унинг хўжалик ишлари юритув-чисининг уйига ва ижарага берилган муқаддас Иоани уйлари ва мулкларига ўт қўйдилар ва ҳашамдор госпиталга кириб келдилар. Кўп уйларни ёнғин қамраб олди. Кўпгина нодир, гўзал ёдгорликлар ер билан яксон қилинди. Шундан кейин улар мудҳиш ишларни давом эттириш ва дам олиш учун Лондонга қайтиб келдилар.
Бу пайтда Лондонга Тауэр саройидаги баланд миноралардан биттасида турган қирол ўт алангаси ичида қолган уйларни кўрди. У ўз хонасига Тауэрдаги барча лордларни чақирди ва шундай оғир вазиятда нима қилнш кераклиги ҳақида маслаҳат сўради. Аммо уларнинг ҳеч бири маслаҳат беролмади ёки истамади.
Қирол ўз ходимларига тубандаги мазмунда хат тайёрлашни буюради: «Англия ва Франция қироли Ричард ўзининг қадрдон жамоаларини ўз қиролларн бўлишини истаганликлари ва уни жуда кўришга орзуманд бўлганликлари учун ўз миннатдорчилигини изҳор этади. Уларнинг ҳозиргача қилган барча ишларини, ҳақорат ва жиноятларини кечиради ва уларнинг ҳар бири ўз мақсади ва талабларини хат орқали қиролга билдирсннлар. Қирол эса бу талабларни ўзига содиқ лордлар ва ўз кенгаши билан кўриб чиқади. Жамоага (ташкилот аъзоларига) ва қиролликка фойда кслтирадиган умумий йўл ўйлаб чиқади». Қирол бу хатга барча кишилар олдида ўз муҳрини босиб, иккита рицарь орқали муқаддас Екатеринага юборади ва бу хатни ўқишни уларга буюради. Жамоачилар бу хатни эшитнб бўлгач, қнролнинг бу гаплари қуруқ сўздан нборат, у бнзни лақиллатади дедилар. Шундан кейин улар Лондонга қайтиб келиб Сити бўйлаб юриб барча қонуншунослар, суд идораси ходимларини, шахмат-тахта палатасидан бўлган кишиларни, умуман барча саводхон кишиларнинг ҳаммасининг калласи олиниши лозим деб буйруқ берадилар.
Эртанги кун — жумада чекка вилоятлардаги жамоалар ва Лондондаги жамоалар ниҳоятда катта куч
бўлиб, Тауэр қалъаси ёнида қолган 80 000 кишидан ташқари, яна 100 000 дан ортиқ киши тўпланди. Булардан айримлари қиролни кўрнш ва эшитиш учун Брентвуд йўлидаги Майл-Эндга бордилар.
Соат 7 ларда қирол онаси ва графлар ҳамроҳлигида Майл-Эндга қараб йўлга чиқди. Уни жуда кўп рицарлар ва қуролли аскарлар қўриқлаб бордилар. У бу ерга етиб келганда жамоа вакиллари уни кўриб тиз чўкадилар ва «Хуш келибсиз, бизнинг сеньор қирол Ричард. Биз ҳам сиздан бўлак бошқа қирол. бўлишпни истамаймиз» дедилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |