Ўқув машғулотида таълим технологияси модели мавзу: Менингитларнинг ва менингоэнцефалитларнинг эрта ва қиёсий


Якуний 15 дақика  3.2. Фаол талабалар баҳоланади Гурух бўйича  бахолаш мезонлари эълон қилинади (Илова №5)  3.3



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/21
Sana31.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#520578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Менингиал синдром

Якуний
15 дақика 
3.2. Фаол талабалар баҳоланади Гурух бўйича 
бахолаш мезонлари эълон қилинади (Илова №5) 
3.3.
 
Мустақил тайёргарлик кўриш учун саволлар 
ва топшириқлар берилади (Илова №7) 
баҳолайдилар. 
Саволлар 
берадилар 
Топшириқни 
ёзадилар 
 
1. Машғулот ўтказиш жойи, жиҳозланиши 
- аудитория; 
- ўткир ичак инфекциялари бўлими; 
- қабул бўлими; 
- бокс бўлими; 
- диагностика бўлими; 
- техник воситалар: тематик беморлар (менингит билан оғриган беморлар); оверхед; 
мультимедиа проектори; TV-видео; ўргатувчи-назорат қилувчи дастур; янги педагогик 
технология усуллари сценарийлари; вазиятли масалалар. 
 
1.1. Мотивация 
Юқумли касалликларда менингиал синдромниниг учраши ва ҳар хил 
асоратларнинг келиб чиқишини ҳисобга олиб УАШ менингиал синдромниниг асосий 
клиник-лаборатор белгиларни билиши керак. 
 
1.2. Ташқи ва ички фанлараро боғлиқлик 
Бу мавзуни ўрганиш талабаларнинг моддалар алмашинуви биокимёси, 
микробиология, иммунология, патанатомия, патологик физиология, физиология 
фанларидан олган билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар терапия, 
жарроҳлик, педиатрия, акушерлик, гинекология, гематология ва бошқа фанларда 
қўлланилади. 
2. Машғулотнинг таркибий қисми 
2.1. Назарий қисм. 
Менингит (мия пардаси зарарланиши) белгилари; юқумли касалликларнинг клиник 
белгилари; орқа мия суюқлигидаги ўзгаришлар каби клиник-патогенетик синдромлар этиологик 
жиҳатдан ноаниқ ташҳис қўйилган менингит касаллигини ташҳисида муҳим аҳамиятга эга. 
Менингиал белгилар умумий зарарланиш белгилари ва хусусий менингиал 
белгилар йиғиндисидан иборат бўлади. Умумий бош мия зарарланиш белгиларига кучли 
ва азобли бош оғриши, кўнгил айнишсиз қайт қилиш (бунда қайт қилгандан сўнг 
беморларда енгиллик сезилмайди); касаллик оғир кечганида – психомотор безовталик, 
алаҳсираш, галлюцинация, эс-ҳушида бўладиган ўзгаришлар (кома, сопор, ступор 
ҳолатлари) ва тиришишлар киради. 
Хусусий менингиал белгилар тўрт гуруҳга бўлинади. 
Биринчи гуруҳ белгилар: умумий гиперэстезия – сезги аъзоларининг ташқи 
таъсирларга юқори сезгирлиги (ёруғликдан қўрқиш, шовқинга таъсирчанлик 
(гиперакузия), оғриқларга таъсирчанлик кабилар) киради. 
Иккинчи гуруҳ менингиал белгиларга мушаклар тонусининг таранглашуви киради. 
Улардан асосийлари: энса, бўйин мушакларининг таранглашиши (беморга даҳанини кўкрак 
қафасига текказиш буюрилганда қийналади), Керниг симтоми (букилган тизза бўғимини 
тўғрилашга ҳаракат қилинганда қийинлашиши ва оғриқ), юқори Брудзинский 
симптоми (бемор бошини кўкрак қафасига яқинлаштирганда тизза ва тос суяк 
бўғимларида рефлектор равишда букилиш), ўрта Брудзинский симптоми (қовуқ соҳасида 
тос суягининг симфиз қисмига босганда тизза ва чаноқ-сон бўғимларида рефлектор 
букилиш), пастки Брудзинский белгиси (букилган тизза бўғимини қоринга 
яқинлаштирганда рефлектор равишда иккинчи оёқ тиззаларида ҳам букилиш бўлади). Елка 



узун мушакларининг таранглашуви беморни мажбурий ҳолат (бошини орқага ташлаб бели 
ичкарига букилган ҳолат)да ётишига олиб келади. 
Менингит оғир кечганда бемор ҳолати ўзига хос кўринишда бўлади: боши орқага 
ташланган, танаси эгилган, оёқлари қоринга тортилган, қорин таранглашган, кўкрак 
ёшидаги болаларда ва чақалоқларда Лассега симптоми (осилиб туриш) ижобий, бемор 
болани қўлтиғидан кўтариб турганда оёқларини йиғиб қоринга келтиради ва узоқ вақт шу 
ҳолатда туради (соғлом болаларда эса оёқлари эркин ҳаракатда бўлади). Чақалоқларда бош 
чаноғи лиқилдоқлари таранглашиб ва ҳаракатланиб туради, бу бош чаноғи ичидаги 
босимнинг кўпайиб кетганидан далолат беради. 
Менингиал белгилар кузатилганда кўпинча мушакларнинг ёлғон таранглашувини 
келтириб чиқарадиган касалликлар (миозит, бод ва бошқа) ҳақида ҳам ўйлаб уларни 
фарқлай билиш лозим. Бу касалликларда ҳам мушакларда оғриқ бўлиши мумкин. Бундай 
ҳолатларда фарқли белги бўлиб бемор бошини ҳеч бир кучли ва тез эгиб текширмасдан аста-
секинлик билан текширилса, мушаклар таранглашуви деярли кузатилмайди. Агарда бошни 
тез ва куч билан ҳаракатлантирилса мушакларда бўладиган оғриқ ҳисобига таранглашиш 
кузатилиши мумкин. 
Учинчи гуруҳ менингиал белгилар булар бошнинг айрим соҳаларига 
кўрсатиладиган таъсирлардан кейин бўладиган оғриқлар: кўз олмасини босганда 
кузатиладиган оғриқ, уч бошли нерв толаси чиқадиган нуқтани босгандаги оғриқ, катта 
энса нерви чиқиш соҳасидаги оғриқ (Керер нуқтаси); ташқи эшитув йўлининг олд 
деворидаги оғриқ нуқтаси (Мендел симптоми); юқори жағнинг ёноқ ёйларига перкуссия 
қилганда бош оғришининг кучайиши ва оғриқли гримас (Бехтерев симптоми) ва бош чаноқ 
суягига перкуссия қилинганда бош оғриғининг кучайиши (Пўлатов симптоми) кабилардир. 
Тўртинчи гуруҳ менингиал белгиларга қорин, суякнинг периостал ва пай 
рефлексларининг ўзгариши киради. Касаллик бошларида бу белгилар кучайиб бориб, кейин 
эса маромсиз равишда сусайиб боради. 
Менингитларда айрим ҳолларда энцефалит ёки миелит клиник белгилари бўлиши 
мумкин, бунда ташҳис қўйишда ва касаллик оғирлик даражасини аниқлашда албатта 
невропатолог иштирок этиши лозим. Менингитларда (менингоэнцефалитларда) юқумли 
касалликларга хос бўлган кўпгина клиник-патогенетик синдромлар ва симптомлар 
кузатилади: умумий интоксикация белгилари, юқори иситма, экзантема ва энантемалар, 
лимфоаденопатия, жигар ва талоқнинг катталашиши, ҳар хил аъзолар фаолиятининг 
бузилиши. Бу белгилар менингитларни стационаргача бўлган даврда менингиал синдром 
билан кечувчи ноинфекцион касалликлардан фарқлашда ёрдам беради. 
Менингит ташхисини тасдиқлаш учун албатта орқа мия суюқлигини текшириб 
кўриш керак бўлади. Орқа мия суюқлигини олишга менингиал белгиларнинг мусбатлиги 
(суст ривожланган бўлса ҳам) кўрсатма бўлиб ҳисобланади. Орқа мия суюқлигининг 
меъёрий кўрсаткичлари: рангсиз ва тиниқ, бемор ётган ҳолатда пункция қилинганда 
суюқлик 100-200 мм сув устуни (0,98-096 кПа) босим билан чиқади. Таркибида: 
лимфоцитлар – (2-10)х10
6
/л, оқсил – 0,23-0,33 г/л, хлоридлар – 120-130 ммоль/л, қанд – 0,42-
0,6 г/л (қон зардобидаги қанд миқдорининг 50% дан кам бўлмаслиги керак) бўлади. 
Орқа мия суюқлигидаги яллиғланиш белгилари менингитга ташҳис қўйишда асосий 
омил бўлиб ҳисобланади. Плеоцитоз, ҳужайралар, оқсил, қанд ва хлоридлар 
концентрациясини аниқлаш менингитларни фарқлашда биринчи ва асосий босқич 
ҳисобланади. 
Менингизм – бу ликворда яллиғланиш аломатлари бўлмаган ҳолатда беморларда 
клиник ва умуммия менингиал белгиларнинг кузатилишидир. Орқа мия канали пункция 
қилинганда ликвор тоза ва тиниқ, 300-400 мм сув устуни (2,9-3,9 кПа) босим билан чиқади, 
кўпинча оқим билан чиқади, аммо таркибидаги ҳужайралар, оқсил, хлоридлар ва қанд 
миқдори меъёрида бўлади. Менингизм белгиларининг келиб чиқиш сабаби бош мия 
пардасининг яллиғланиши ҳисобига эмас, балки токсинлар таъсирида зарарланиш ва мия 
чаноғидаги босимнинг ортишидан бўлади. Менингизм белгилари грипп ва бошқа ЎРВИ, 



менингококкли назофарингит, тонзиллоген интоксикация, қорин тифи ва бошқа бир қатор 
юқумли касалликларда кузатилиши мумкин. Бу касалликларнинг этиологик сабабларини 
клиник ва лаборатория усуллари ёрдамида аниқланилади. Менингизм белгилари худди 
менингитга ўхшаб кўпроқ ёш болаларда учрайди. Бу белгилар кўпинча касаллик авжига 
чиққан пайтда пайдо бўлади ва 1-З кун давом этади. Орқа мия канали пункция қилингач 
ликвор босими меъёрига келса, беморлар аҳволи тезда яхшиланади ва менингиал белгилар 
йўқолиши мумкин. Аммо менингизм белгилари шифокорларнинг доимо ҳушёр бўлишини 
талаб қилади, чунки кўпинча бир неча соатдан сўнг бош мия юмшоқ пардасида яллиғланиш 
жараёни юзага келиши мумкин. Агар менингиал белгилар йўқолмай, балки янада кучайса 
беморни орқа мия каналини яна қайтадан пункция қилиш керак бўлади. 
Орқа мия суюқлиги тиниқ ёки қуюқроқ ва нисбий плеоцитоз (1 мм
3
суюқликда бир 
неча ўндан бир неча юзтагача лимфоцитлар) бўлса бу 
серозли менингитдан 
далолат беради.
Орқа мия суюқлиги лойқа, юқори нейтрофилли плеоцитоз ва оқсил миқдорининг 
юқори бўлиши 
йирингли менингитдан 
далолат беради. 
Серозли менингитлар бирламчи ва иккиламчи бўлиб, вируслар ёки бактериялар 
келтириб чиқарган бўлиши мумкин. Бирламчи серозли менингитлар кўпинча вирусли 
этиологияли бўлиб, ички аъзоларда зарарланиш клиник белгиларсиз кечиши мумкин. 
Иккиламчи серозли менингит ва менингоэнцефалитларда нафақат нерв фаолияти бузилган 
бўлади, балки бошқа ички аъзоларда ҳам ўзгаришлар кузатилади. 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish