Ўқув машғулотида таълим технологияси модели мавзу: Менингитларнинг ва менингоэнцефалитларнинг эрта ва қиёсий


Иккиламчи серозли менингит (менингоэнцефалит)



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/21
Sana31.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#520578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Менингиал синдром

Иккиламчи серозли менингит (менингоэнцефалит). 
Сероз менингитнинг менингоэнцефалит ва иккиламчи серозли менингитнинг бошқа 
клиник белгилари билан бирга кузатилиши шифокорга нерв тизимининг зарарланиши 
касалликнинг синдромларидан битта ёки бошқа касалликнинг асорати эканлигини 
аниқлашга ёрдам беради. 
Паротитли менингит (менингоэнцефалит)
ўткир серозли менингитлар ичида 
биринчи ўринлардан саналади (40-75%). Паротит табиатли серозли менингитга ташҳис 
қўйишда эпидемик паротитга хос белгиларни аниқлаш кўпинча қийинчилик туғдирмайди. 
Сўлак безлари, ошқозон ости бези ва жинсий безларнинг зарарланиши 70-80% беморларда 
кузатилади. Беморларга ташҳис қўйишда анамнезида эпидемик паротит беморлари билан 
мулоқотда бўлганликлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Нерв тўқималарининг зарарланиши асосан касаллик ўрта оғирликда ва оғир кечган 
ҳолларда кузатилади. Бундай ҳолларда касаллик ўткир бошланиб тана ҳарорати 38-40°Сга 
кўтарилади, иситма 4-7 кун давом этади. Бошқа без аъзоларнинг яллиғланиш (орхит ва 
панкреатит) белгилари сўлак безлари зарарланганидан сўнг 4-7 кун ўтиб кўринади. 
Кўрсатилган асоратлар тана ҳароратининг қайтадан кўтарилиши ва интоксикация 
белгиларининг кучайиши билан кечади. Орхит кўпинча катта ёшдагиларда кузатилиб, 
тухумлар катталашиши ва кучли оғриши, ёрғоқнинг гиперемияланиши ва шиши билан 
характерланади. Ошқозон ости бези яллиғланиши ўзига хос бўлган клиник (эпигастрал 
соҳада оғриқ, қусиш) белгиларсиз кечиб, кўпинча пешобда амилазалар фаоллигининг 
ортиши билан ўтади ва 3-4 ҳафта давом этади. 
Нерв тизимининг зарарланиш белгилари кўпинча сўлак безлари яллиғланишидан 
кейин ёки бир вақтда бошланиши мумкин (25-30%). Айрим беморларда (10%) эпидемик 
паротитли менингит сўлак безлари яллиғланиш белгиларидан олдин бошланиши мумкин, 
баъзиларида эса безларда яллиғланиш белгилари умуман кузатилмайди (олдинроқ бўлган 
бўлиши ва пайқамай қолган бўлиши ҳам мумкин). 
Менингит ўткир бошланиб қалтираш, кучли бош оғриши, қайт қилиш, ҳолсизлик, 
миалгия ва кучсиз ифодаланган менингиал белгилар кузатилади. Орқа мия суюқлиги тиниқ, 
юқори босим билан чиқади, оқсиллар миқдори меъёрида ёки бироз (2,5 г/л) ошган, цитоз 
бир неча юздан 2000х10
6
/л лимфоцитлар ҳисобига (85-95%), хлоридлар ва қанд миқдори 
ўзгармаган, айрим ҳолларда фибрин парда бўлиши мумкин. Люмбал пункциядан кейин 
бемор аҳволи яхшиланади. Менингит ва иситма белгилари 10-12 кундан кейин йўқолади. 



Паротитли менингитларнинг охирги вақтларда ўзига хос хусусиятларидан бўлиб орқа мия 
суюқлигининг узоқ вақтда тўлиқ меъёр даражасига келиши (40-60 кун) ҳисобланади. 
Нерв тизимининг зарарланиши асосан мия пардасининг яллиғланиши ҳисобига 
бўлади, аммо кейинги вақтларда оғир кечадиган паротитли менингоэнцефалитлар кўп 
учрамоқда. Энцефалит ёки энцефаломиелитнинг клиник белгилари менингиал белгилар 
билан бир вақтда ривожланмоқда. Беморларда кўз олмасини ҳаракатлантирувчи, юз ва 
эшитиш нервларининг зарарланиш белгилари, пай ва периостал рефлексларнинг ҳар турли 
бўлиши, пирамидал белгилар, гемипарез, эс-ҳушининг бузилиши, руҳий бузилишлар, 
тиришишлар кузатилади. Айрим беморларда мия тўқималарининг ўчоқли зарарланиши 
(кўприк қисми, узунчоқ ва орқа мия, мияча) аутоимун жараён ҳисобига бўлиб, улар 
менингиал ва умумий инфекцион белгилар тугаганидан сўнг пайдо бўлади. 
Касаллик типик белгилар билан кечадиган бўлса клиник ташҳис қуйидагича 
ифодаланади: Эпидемик паротит, серозли менингит (менингоэнцефалит) билан 
асоратланган. Ташҳис қўйиш қийинлашган ҳолларда лаборатор текширувлар ўтказилади. 
Орқа мия суюқлигини иммунофлюоресценция усули ёрдамида текширилганда паротит 
вирусларини лимфоцитлар ичидан касаллик авж олган даврида топиш мумкин. Қўш 
зардоблар орқали серологик реакцияларнинг (ГАТР, КБР) ретроспектив ташҳисотда 
аҳамияти катта. Камроқ ҳолларда паротит антигенлари билан тери-аллергик синамаси 
қўлланилади ва вирусларни орқа мия суюқлигидан ажратиб олинади. 
Айрим юқумли касалликларда (грипп, парагрипп, аденовирус инфекцияси, 
респиратор синцитиал вирусли инфекция, энтеровирусли касалликлар, микоплазмоз) 
серозли менингит (менингоэнцефалит) юқори нафас йўлларининг зарарланиш белгилари
билан кечиши мумкин. Булардан гриппоз менингит ва менингоэнцефалитлар учраши ва 
кечиш оғирлиги бўйича биринчи ўринда туради (барча вирусли менингитларнинг 24%). 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish