Селни шакллантирувчи сабаблари асосан атмосферада ёғинларнинг
кучли жала тарзида содир бўлиши.
Қор қопламининг қисқа муддатда тез эриб кетиши ёки қалин қор
қоплами устига илиқ ёмғир ёғиши, дўл тушиши натижасида содир бўлади.
Фанда “сел ўчоқлари” деб аталувчи кичик сойларнинг юқори қисмлари
бўйлаб тўпланувчи оқим, бир-бмрлари билан қўшила бориб, табора кучая
боради ва бошқариши қийин бўлган “бебошвоқ оқим” селга айланади. У
баъзан харакатланаётган сой ёки дарё ўзанидан тошиб чиққан ҳолда далалар,
59
йўллар, боғлар, кўприклар, иморатларни ювиб кетиши мумкин. Натижада сел
босган
ҳудудни
қалин
лойқа
қоплаб
ва
унинг
харакатидан
вайронагарчиликлар содир бўлиши туфайли халқ хўжалигига катта зарар
етказилади.
Селнинг айрим ижобий жиҳатлари ҳам мавжуд. Махаллий аҳоли
селнинги оқибатларидан омилкорлик билан фойдаланганлар, яъни дарё, сой
террасаларида сел олиб келган лойқа ётқизиқлар бирмунча нами қочиб,
ишлов бериш имконияти шаклланиши биланоқ кетмон билан (бел билан
эмас) майда чопиқ қилиб буғдой, арпа, сули, тарвуз, қовун, хандалак каби тез
пишар навли экинларнинг уруғи экилади. Ишлов берилган даланинг юза
қисми кетмоннинг орқа тарафи билан енгил шиббалаб чиқилади. Натижада
экилган экинлар суғорилмасдан, лалми усулда ҳосил олинган. Амо ишлов
берилган пайкални қайта сел босиши, барча ҳосилни бой берилишига олиб
келади.
Қадимги
қадриятларда
сел
сувидан
омилкорлик
билан
фойдаланишнинг иккинчи йўли – махсус селхоналар қуриб уни тўплашдан
иборат эди. Нурота тизмасининг шимолий ёнбағирларида, Осмонсой дараси
бўйлаб Х асрда қурилган Хонбанд тўғони, Нурота тизмасининг жанубий
ёнбағрида Охчобсой дараси бўйлаб XVI асрда Абдуллахон II томонидан
қурилган Абдуллахонбанди тўғони, Зарафшон тизмасининг жанубий-ғарбий
ёнбағрида XV асрда қурилган Ғиштбанд тўғони айнан сел сувини тўплаш
учун бунёд этилган эди. Улардан ташқари республикамизда яна бирнеча
селхоналар мавжуд бўлган бўлсада, уларнинг аксарияти бизнинг давримизга
қадар етиб келган, аммо улардан “Селга”, “Селхона”, “Кўлтўсин”,
“Тўсинсой”, “Сарбанд” каби топонимик атамалар сақланиб қолган холос.
Замонамизда ҳам селга қарши кураш чора тадбирлари қуйидаги
кўринишларда ташкил қилинмоқда:
- селхоналар қурилмоқда;
- тоғ ёнбағирларининг яйлов сифатида муттасил чорва моллари
боқилиши тартибга солинмоқда;
60
- тоғ ёнбағирларида ўрмонзорлар ташкил этиш орқали қор
қопламининг секин эришига, атмосфера ёғинларининг тупроқ қатламига
кўпроқ сингиб, гидрологик оқим тарзида шаклланишига камроқ йўл
қўйилишига эришилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |