ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

Интизомий жавобгарлик. Демократик жамият ва ҳуқуқий давлат, шаклланаётган бозор иқтисодиёти, 
барча соҳаларда давлат интизомини, хизмат интизомини юқори даражада бўлишини тақазо этади.
Давлат хизматчиларининг асосий мажбуриятларидан бири – давлат интизомини мустаҳкамлаш ва 
белгиланган интизомга қатъий риоя қилиш ҳисобланади.
Интизомий жавобгарлик қоидаларини белгиловчи асосий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг 
Меҳнат Кодекси ҳисобланади, унга асосан ички меҳнат тартиби қоидалари белгиланади.
Интизомий жавобгарлик давлат хизматчисини шу лавозимга тайинлаган, ёки шундай ваколатга эга 
орган ёки раҳбар томонидан қўлланилади.
Меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари билан нормал тарзда 
ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиб бериш, интизомсиз хизматчиларга нисбатан 
жазо чораларини қўллаш орқали таъминланади.
Давлат хизматчиси ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат интизомига риоя 
қилиши, иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши, технология интизомига, 
меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши, иш 
берувчининг мол-мулкини авайлаб асраши шарт.
Ўз навбатида давлат органи (ташкилот) эса хизматчилар меҳнатини ташкил қилиши, қонунлар ва бошқа 
норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши, 
меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, меҳнат шароитларини яхшилаб бориши шарт.
Ҳар бир хизматчи ўзига юклатилган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилади. 
Давлат органи (ташкилот) хизматчининг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, 
қонунга хилоф ёки хизматчи ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни 
ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас. 
Раҳбар давлат хизматчисини интизомий жавобгарликка тортишга ҳақли, лекин мажбур эмас, у 
огоҳлантириш ёки суҳбат билан чегараланиши мумкин.
Хизматчига меҳнат интизомини бузганлиги учун ваколатли орган ёки раҳбар томонидан қуйидаги 
интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
u
хайфсан;
u
ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима (ички меҳнат тартиби 
қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима 
солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин).
u
меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Раҳбар интизомий жазо қўллашдан аввал хизматчидан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиши 
лозим. Тушунтириш хати хизматчига вужудга келган ҳолат юзасидан ўз фикрини баён қилиш, ўз хизмат 
вазифаларини бажармаганлик ёки тўлиқ бажара олмаганлигининг сабабларни келтириш имконини беради. 
Хизматчи учун бу қўшимча кафолат ҳисобланади. Хизматчи бундай сабабни келтиришдан бош тортган 
ҳолатда, далолатнома тузилади. Хизматчининг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг содир 
қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.
Раҳбарнинг интизомий жавобгарликка тортиш вақтида инобатга олинадиган далил ва исботлар 
хизмат текшируви жараёнида аниқланиши мумкин. Мазкур текширув, вужудга келган ҳолатнинг объектив 
ўрганилишидан хизматчи манфаатдор бўлганда, унинг ёзма мурожаатига ёки ишга ёлланаётганнинг вакили 
қарорига биноан ўтказилади.


83
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат 
аниқлангандан бошлаб, хизматчининг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан 
бир ой ичида қўлланилади.
Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини 
тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан 
кейин жазони қўллаб бўлмайди. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди. 
Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ҳақида хизматчига маълум 
қилиниб, тилхат олинади. Агар ходим имзо қўйишдан бош тортса, бу ҳолат махсус далолатнома билан 
тасдиқланади.
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб (меҳнат шартномасини 
бекор қилиш жазосидан ташқари) бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар хизматчи шу муддат ичида 
яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Интизомий жазони қўллаган 
орган ёки раҳбар ўз ташаббуси билан, хизматчининг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки хизматчининг 
бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли. 
Агар хизматчи томонидан ўз вазифаларини бажармаслик ёки талаб даражасида бажармаслик давом 
эттирилса, раҳбар унга нисбатан аввалгисини олиб ташламасдан туриб, янги интизомий жазо чораларни 
қўллашга ҳақли.
Интизомий жазо устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган содир этилган ножўя хатти-ҳаракат қандай вазиятда юз 
берганлигини, хизматчининг олдинги хулқ-атворини, меҳнатга бўлган муносабатини, интизомий жазонинг 
содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлик даражасига қанчалик мос келишини, иш берувчининг 
интизомий жазо бериш тартибига риоя қилганлигини ҳисобга олиб, хизматчига нисбатан қўлланилган 
интизомий жазони ғайриқонуний деб топиш ва уни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish