рағбатлантириш алоҳида ўринни эгаллайди.
Рағбатлантириш деганда, субъектнинг (мансабдор шахс ёки орган), унинг бошқаруви остида фаолият
юритаётган хизматчи эҳтиёжлари, манфаатлари, онги, иродаси, амалдаги хатти-ҳаракатига бевосита
таъсирни англатади. Рағбатлантириш орқали ходимларнинг интизоми, меҳнат самарадорлиги яхшиланиб,
ташаббускорлиги ва масъулияти тарбияланади.
Давлат хизматчиларини рағбатлантириш деганда – улар томонидан хизмат вазифаларини бажаришга
бўлган иштиёқни кучайтиришга ва натижада давлат хизматининг самарадорлигини оширишга қаратилган
ҳамда давлат томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган чораларнинг қўлланилиши орқали давлат
хизматчилари фаолиятининг юқори баҳоланиши тушунилади
1
.
Рус олими Д.М.Овсянконинг фикрича, рағбатлантириш давлат хизматчилари томонидан ўз мансаб
мажбуриятларини виждонан ва муваффақиятли бажариши, узоқ муддатли хизмати, муҳим ва алоҳида муҳим
вазифаларни бажаргани учун қўлланилади. Рағбатлантириш – давлат хизматчиларини тарбиялашнинг
ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлашнинг асосий воситаларидан биридир
2
.
Рағбатлантириш ҳамма вақт ҳуқуқий асосланган бўлади. У ўз вақтида, объектив ва маълум бир
аҳамиятли бўлиши керак. Рағбатлантириш шундай қўлланилиши лозимки, у бошқарув ишининг юқори
натижаларига эришиш воситаси (стимули)га айланиши лозим.
Давлат хизматчиларига нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш бундай чорани қўллаш ҳуқуқига
эга бўлган орган ёки раҳбар томонидан амалга оширилади. Бунда улар қонунчиликда белгиланган тартибда
ва ваколат доирасида рағбатлантириш чораларини қўллашлари мумкин.
Рағбатлантириш индивидуал ёки коллектив, мазмунига кўра эса – моддий, маънавий ёки аралаш
бўлиши мумкин.
Рағбатлантириш ва мукофотлаш – давлат хизматчисининг хизматига лойиқлигини давлат ва жамоа
томонидан эътироф этилиши, унга ҳурмат ва эътибор кўрсатилиши шакли ҳисобланади. Рағбатлантириш,
одатда, давлат хизматчисига бериладиган пул ажратмалари кўринишида бўлади. Мукофотлаш, асосан,
маънавий характерга эга бўлади (орден, медаль, фахрий ёрлиқ).
Давлат хизматчиси ўзининг бенуқсон ва самарали давлат хизмати учун рағбатлантирилиши ва
мукофотланиши, унга юклатилган вазифаларни сўзсиз бажарганлигини англатади. Давлат хизматчиси
меҳнатини баҳолаш, асосан, раҳбарнинг фикрига боғлиқ бўлади.
Давлат хизматчиларини рағбатлантириш учун қуйидагилар асос бўлиб хизмат қилади:
1
Мирбобоев Б., Ҳусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий
масалалари. “Akademiya” нашриёти, Тошкент, 2005 йил. Б.108.
2
Административное право. Учебник под.ред. Ю.М.Козлова, Л.Л.Попова. Москва, Юристъ, 2000, с.227.
Давлат хизматчиларини рағбатлантириш институтини асосан иккита таркибий қисмга бўлиб ўрганиш
мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |