1)
имтиёзлар;
80
IV БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ
ЎТАШ
2)
рағбатлантириш чоралари.
Имтиёзлар, қоидага кўра, у ёки бу категориядаги давлат хизматчилари учун қонунлар билан
белгиланади. Масалан, кўп йил ишлаганлик учун, малака даражалари ёки махсус унвонлар учун устама
ҳақларнинг белгиланиши, ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органлари ходимларини даромад солиғи
тўлашдан озод қилиниши шулар жумласидандир.
Рағбатлантириш чоралари хизмат вазифаларини виждонан бажарган, хизмат фаолиятида юқори
кўрсаткичларга эришган, кўп йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок
этган, алоҳида муҳим ва мураккаб топшириқларни бажарган давлат хизматчиларига нисбатан қўлланилиши
мумкин.
Рағбатлантириш чоралари умумий ёки махсус бўлади.
Умумий рағбатлантириш чоралари қонунлар билан белгиланади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат кодексининг 180-моддасига мувофиқ ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш
чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларнинг қўлланиш тартиби, афзаллик ва
имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа ички ҳужжатларда,
жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб қўйилади.
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа
тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.
Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида (183-модда) ходимга нисбатан рағбатлантириш
чоралари қўлланилмайди.
Ходимлар меҳнат соҳасида давлат ва жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига
тақдим этилиши мумкин. Давлат хизматчиларига нисбатан орден ва медаллар билан мукофотлаш,
малакавий ва фахрий унвонлар бериш, давлат мукофотлари бериш каби рағбатлантириш чоралари ҳам
қўлланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 21-бандига мувофиқ Ўзбекистон
Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлаш, Ўзбекистон Республикасининг
малакавий ва фахрий унвонларини бериш Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатига берилган.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартиби Ўзбекистон
Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонуни
1
билан тартибга солинади.
Давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-
моддасининг 12-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг биргаликдаги ваколатларига киритилган.
Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан
фойдаланадилар ҳамда бир марта бериладиган пул мукофоти ёки қимматбаҳо эсдалик совғани
оладилар.
Махсус рағбатлантириш чоралари алоҳида категория давлат хизматчиларининг ҳуқуқий ҳолатини
белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади. Масалан, ҳарбий хизматчиларнинг
уставларида, ички ишлар органлари ходимларининг уставларида ва шу кабиларда. Давлат хизматчисига
малака даражасини ёки махсус унвонни муддатидан илгари бериш, юқори лавозимга ишга ўтказиш шулар
жумласига киради.
Умуман олганда, рағбатлантириш давлат хизматчисининг фаолиятини юқори баҳолашнинг расмий
тасдиғи бўлибгина қолмай, айни вақтда давлат хизматчиларининг, улар орқали давлат органининг фаолияти
самарадорлигини оширади.
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 266-модда.
81
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Давлат хизматининг муҳим тамойилларидан бири – қонунийлик ҳисобланади. Давлат хизматчилари ўз
фаолиятини қонунга ва улар асосидаги норматив ҳужжатларга биноан олиб боради.
1996 йилнинг 12 декабрида БМТ Бош Ассамблеясининг 82-ялпи мажлисида қабул қилинган Давлат
хизматидаги мансабдор шахслар хулқ-атворининг Халқаро Кодексига биноан, давлат лавозими давлат
томонидан ишонч билдирилиб, давлат манфаатига қаратилган фаолиятни назарда тутувчи лавозимдир. Шу
сабабдан, давлат хизматидаги мансабдор шахслар ўз мамлакатининг ҳокимият демократик институтлари
вакиллигидаги давлат манфаатларига мутлақ содиқликни намоён этишлари лозим. Бу, ўз навбатда,
давлат хизматчисини ўз вазифаларини ваколатли ва самарали, қонунга мувофиқ равишда, сидқидилдан
бажаришга масъул этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |