ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви


Давлат хизмати функциялари тўғрисида батафсил тушунча ҳосил қилиш учун  “давлат функцияси”



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

1.4.
Давлат хизмати функциялари тўғрисида батафсил тушунча ҳосил қилиш учун 
“давлат функцияси” 
ва 
“ҳуқуқ функцияси” атамаларини билиб олиш лозим. Бу иккала категория ўзаро боғлиқ бўлиб, 
тўғридан-тўғри бир-бирига таъсир кўрсатади. Улар кўпгина ўхшаш томонлар билан бир қаторда, ўзига хос 
хусусиятларга ҳам эга.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанидан келиб чиқадиган бўлсак, давлат функцияси унинг сиёсати, 
мақсади, вазифалари ва ваколатлари билан белгиланадиган маълум босқич (давр)даги фаолиятнинг 
асосий йўналишларидир. Давлат ўз олдида турган вазифаларининг бажарилишини таъмилаш мақсадида 
қонун чиқариш, ижро этиш ва судлов фаолиятини олиб боради. Давлат ўз функцияларини амалга 
оширишда ишонтириш, рағбатлантириш ва мажбур этиш услубларидан фойдаланади. Мазкур шакллар 
ва услубларнинг қўллаш даражаси давлат функцияларининг ҳажми, даври, тизими, хусусиятлари билан 
боғлиқ бўлади. Давлат функцияларини таснифлаш (гуруҳларга, турларга бўлиш) эса, давлатнинг моҳиятини 
чуқурроқ англашга, унинг жамият тараққиётидаги ролини яққолроқ намойиш этишга кўмаклашади. Одатда, 
давлат функциялари иккига: ички ва ташқи функцияларга бўлинади. 


26
Ҳуқуқ функцияси – ижтимоий муносабатларга юридик таъсир этишнинг асосий йўналишлари бўлиб, 
уларнинг мазмуни ҳуқуқнинг моҳияти ва жамият ҳаётидаги ижтимоий вазифаси билан белгиланади. Ҳуқуқ, 
аввало, жамият ҳаётининг турли жабҳаларига – иқтисодиётга, сиёсатга, ижтимоий соҳага, маданий-маънавий 
муносабатларга таъсир этади ва шу тариқа иқтисодий, сиёсий ва тарбиявий мазмундаги умумижтимоий 
функцияларни бажаради. Ҳуқуқ функциялари қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади: 
а) ҳуқуқ функциялари ҳуқуқнинг моҳиятидан келиб чиқади ва унинг жамиятдаги вазифаси 
билан белгиланади. Функция ҳуқуқ моҳиятининг ижтимоий муносабатлар мазмунида 
ифодаланишидир; 
б) ҳуқуқ функциялари ижтимоий муносабатларга таъсир этишнинг шундай йўналишики, 
уларни амалга ошириш эҳтиёжи ҳуқуқнинг ижтимоий ҳодиса сифатида мавжудлиги 
заруриятидан келиб чиқади; 
в) функциялар ҳуқуқнинг энг муҳим сифатларини ифода этади ва жамият ривожининг 
ҳозирги босқичида ҳуқуқ олдида турган туб вазифаларни бажаришга йўналтирилади; 
г) ҳуқуқ функциялари ижтимоий муносабатларнинг муайян турини тартибга солувчи 
фаол ҳаракати йўналишини акс эттиради. Шу боис ҳуқуқ функцияларининг муҳим 
белгиларидан бири унинг ҳаракатланиши, таъсир этишидир
д) ҳуқуқ функциялари доимийлик хусусиятига эга, бу уларнинг узлуксизлиги, узоқ муддат 
ҳаракатланишини англатади.
1
1
Қаранг: Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Олий ўқув юртларининг ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича таълим 
олаётган талабалар учун \ Бобоев Х.Б., Исломов З.М., Чориёров У. – Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи, 
2000. 173, 223-б.лар
Давлат хизмати давлат фаолиятининг бир кўриниши ҳисобланар экан, унга давлат функциялари хос 
бўлиб ҳисобланади. Лекин, шу билан бирга, давлат хизматининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқувчи 
функциялар ҳам мавжуд. 
Давлат хизмати функциялари масаласини ўрганиш давлат хизмати тузилиши ва тизимини ташкил этиш, 
давлат органларининг объектив эҳтиёжларини аниқлаш имкониятини беради.
Давлат хизмати функциялари аниқ мазмунга эга бўлиб, бошқарувнинг услублари ва шакллари (масалан, 
мажбурлов чоралари, ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва ҳ.к.лар) ёрдамида амалга оширилади.
Давлат хизматининг функциялари – бу давлат фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб, унинг 
ижтимоий ҳолатини белгилайди, инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларининг амалга оширилишини, 
давлат ва жамиятни самарали ҳамда бир меъёрда бошқарилишини таъминлайди.
Давлат хизмати функциялари объектив қонуниятлар билан изоҳланади. Ҳар бир функциянинг мазмуни 
давлат олдида турган мақсад, объект хусусиятлари билан белгиланади ҳамда давлат органларининг 
объектларга ташкилий-ҳуқуқий таъсир кўрсатишининг йўналишларини ўз ичига олади.
Давлат хизматининг асосий функциялари жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish