120
Давлат ташкилотлари бўш ўринлар тўғрисидаги ахборотни ходимларни бошқариш хизматига тақдим
этади, у эса ҳар икки ҳафтада бўш ўринлар рўйхатини эълон қилиб боради. Бўш лавозимлар 14 тақвим
куни давомида очиқ туради. ОРХ лавозимига биринчи марта тайинланиш ўтказилганда номзоднинг
бошқарув кўникмаларини ОРХ турли вазирликлардан бўлган 3 аъзосидан ташкил топган махсус малака
комиссияси баҳолайди. Номзоднинг қуйидаги жиҳатлари: бошқарув тажрибаси; ОРХ ўқув дастурларида
муваффақиятли иштироки; ташкилотга яхши раҳбарликни таъминловчи алоҳида касбий сифатлари
эътиборга олинади. Танлов имтиҳонларидан ташқари ходимларни бошқариш хизмати томонидан ишлаб
чиқилган ўқув дастурларида иштирок этиш ОРХ лавозимларини эгаллашнинг муқобил йўли мавжуд. Буларга
қабул қилиниш учун худди ОРХга киришдек тартиботдан ўтиши лозим. Номзод ўқишни муваффақиятли
тугатгандан сўнг келгусида ишлаши учун ҳар қандай идорани танлаши мумкин.
ОРХ янги аъзолари учун уларнинг салоҳиятлари, билимлари, интилиш сабабларини, кучли ва заиф
жиҳатларини ҳар тамонлама баҳолаш учун бир йиллик синов муддати белгиланган. Уларнинг иши
қониқарсиз баҳоланганда улар ишдан бўшатилади ёки олдинги лавозимига қайтарилади. ОРХнинг барча
аъзоларининг 70% улар лавозимга тайинлангунига қадар федерал ҳокимият органларида камида 5 йил иш
стажига эга бўлиши лозимлиги тўғрисидаги қоида мавжуд. Бу олий раҳбарлар таркибининг барқарорлигини
сақлаб туриш ҳамда давлат сиёсати ворислилигини таъминлайди.
Олий раҳбарлар хизматининг ўзига хосликларидан бири бу унинг мослашувчан хусусиятга эга эканидир.
Давлат хизматчиси танловнинг малака тартиботларидан ўтгач ва рақобатли курашда ғалабага эришгач
бу тизим лавозим чегараларини билмаслиги боис ўзининг дастлабки мавқеидан қатъий назар ОРХ ичида
турли лавозимларни эгаллаш имкониятини қўлга киритади.
Агар хизматчи ОРХ ичида бошқа ишга ўтишга қарор қилган бўлса, у бу ҳақда 15–60 кун олдин
огоҳлантириши лозим. ОРХга ишга ўтгандан сўнг 120 кун ишлагандан сўнггина бошқа ишга ўтишга рухсат
этилади.
Барча вазирлик ва муассасасалар ташкилот миссияси ҳамда ходимларни бошқариш хизмати
тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ОРХ ходимлари учун ишни баҳолаш тизимига эга. Ижрони баҳолаш
кўрсаткичлари мақсади ва тизими хизматчи ҳамда раҳбар билан белгиланади ва одатда: маҳсулдорлик,
сифат, ижро вақти, нуқсонлар, натижадорликни ҳисобга олади. Ҳар йили ОРХ аъзоси ишининг баҳоси ёзма
равишда унга тақдим этилади. Мазкур ҳисоботнинг бир нусхаси муассасаса раҳбарига, бошқа нусхаси эса
мазкур ишда адолат ва изчилликни сақлаш учун яратилган ижро бўйича кенгашга тақдим этилади.
ОРХ тўғрисидаги қонунда баҳолашнинг камида 3та шкаласи белгиланган, булар: қониқарсиз, қониқарли,
яхши тарзида баҳолашдир. “Яхши” баҳога эришилганда ижро учун мукофот олиш мумкин. Бирмунча
пастроқ баҳолар хизматчининг ҳаракатларини тузатиш ёки уни ОРХдан четлатиш учун асос бўлиши
мумкин. Аммо бу ерда чекланишлар мавжуд. Олий раҳбарларни янги лавозимга ўтгандан сўнг 90–120 кун
давомида ёки янги президент сайлангандан сўнг 120 кун давомида баҳолаш мумкин эмас. 1989 йилда
қонун қабул қилинган бўлиб, унга биноан барча мартабали амалдорлар 1991 йилдан бошлаб ҳар уч йилда
аттестациядан ўтиши лозим. Шу боис ОРХ аъзолари учун маълумотномада: “Аттестация, шу жумладан,
уларнинг ижодий ривожланишини рағбатлантириш ҳамда яхши натижаларга эришиш салоҳиятига эга,
бироқ муайян қийинчиликларни ҳис қилаётган раҳбарларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Олий раҳбарлар
хизмати мартабали аъзоларининг фаолияти натижадорлигини оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди”
деб ёзилган.
Муассаса раҳбари баҳолаш натижаларига кўра: аттестациядан ўтказиш, ўтказмаслик, шартли равишда
ўтказиш борасида хулоса чиқаради. Агар ОРХ аъзоси шартли равишда аттестациядан ўтказилса, у ўз
лавозимида қолади, бироқ унинг маоши камайтирилиши мумкин ва у ишдаги камчиликларни бартараф
этиш борасида режа ишлаб чиқиши зарур. У 12 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтади. Агар натижа салбий
бўлса, у ишдан четлатилади. 1991 йилдаги биринчи аттестация ОРХнинг 5254 аъзосини қамраб олган эди,
булардан 22 таси шартли равишда аттестациядан ўтказилди, 9 та хизматчи ундан ўта олмади.
Сўнгги вақтларда давлат аппарати аъзоларини қисқартириш билан бир қаторда ижроия ҳокимият
органларида ишлаш обрўсини кўтариш, давлат хизмати имиджини яхшилаш борасида кўп ишлар
Do'stlaringiz bilan baham: