ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

Марказий давлат хизмати. Марказий давлат хизмати тизимини расман барча кўрсатмаларни 
имзолайдиган, хизматчиларнинг ишини йўлга солиб турадиган бош вазир бошқаради. Одатда, у ўз 
ваколатларини ҳукумат аъзосига (давлат хизмати масалалари бўйича вазирга ёки давлат котибига) тақдим 
этади. Ҳозирги вақтда Францияда махсус Давлат хизмати, давлат ислоҳоти ва марказ тасарруфидан 
чиқариш вазирлиги мавжуд бўлибнинг таркибига Маъмурият ва давлат хизмати бош дирекцияси киради. 
Унинг вазифалари: Давлат хизматининг Умумий уставига (статутга)
2
риоя қилинишини назорат қилиш, 
статистик маълумотларни тўплаш, тегишли мулкни бошқариш, маъмурий муассасаларни қайта ташкил 
қилиш бўйича ишларга раҳбарлик қилишдан иборат. Бош дирекциянинг ваколатлари барча давлат 
хизматчиларига тегишлидир. Дирекция давлат хизмати учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича 
ўқув муассаларига раҳбарлик қилишда ҳам иштирок этади.
Бош вазир Марказий давлат хизмати олий кенгашида
3
раислик қилади. Кенгаш давлат муассасалари 
маъмуриятининг 19 вакили ва касаба уюшмалари юборган ходимларнинг 19 вакилидан иборат. Кенгаш 
аъзолари ва уларнинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси декрети билан 3 йилга сайланади. Кенгаш давлат 
хизматига тегишли умумий масалаларни ҳал қилишда, тавсиялар ишлаб чиқишда, қонун лойиҳаларини 
дастлабки кўриб чиқишда иштирок этади.
Марказий давлат хизмати тизимида бир қатор маслаҳат органлари ҳам мавжуд:
1)
 
хизматчиларнинг ҳар бир корпуси (штати) учун маъмурият ва ходимлар вакилларининг тенг 
сонидан иборат бўлган Паритет маъмурий комиссиялар; булар хизмат бўйича кўтарилиш ва 
интизом масалалари билан шуғулланади;
2)
давлат хизматининг ташкилий ва устав масалалари билан шуғулланувчи Паритет техник 
қўмиталар; 
3)
ҳар бир муассасада ташкил этиладиган (булардаги аксарият жойлар ходимлар вакилларига 
тегишлидир) Гигиена ва хавфсизлик қўмиталари.
Франциядаги давлат хизматини ташкил этишда ёллаш тизими (“очиқ давлат хизмати”) ва мартаба 
тизими (“ёпиқ давлат хизмати”)
4
қўшиб олиб борилади. Шунга мувофиқ ҳолда давлат хизматчилари икки 
катта гуруҳга бўлинади:
u
ҳисобланмайдиган, давлат муассасаларида ёлланиш бўйича ишловчи хизматчилар. Соатбай 
ишловчи ва шартнома бўйича ишловчилар, стажерлар шу гуруҳга мансубдир;
u
давлат хизмати тизимида доимий ишловчи ҳамда унинг асосини ташкил этувчи хизматчи-
амалдорлар.
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
1
Салон С. Государственные служащие во Франции: Вопросы правового статуса / Чиновник. - 2001. - № 4 (14).- http://
chinovnik.uapa.ru/modern/article.php?id=123
2
http://www.gmu-countries.ru/europa/france/france-gs.html
3
Филипп Ардан. Франция: государственная система – М. 1994.с.153.
4
Государственная служба (комплексный подход): Учеб. пособие. - 2-е изд. – М.: Дело, 2000, с.207.


105
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Доимий лавозимга сайланган, давлат хизматининг муайян корпусига (штатига) киритилган ва давлат 
ёки маҳаллий жамоалар маъмурий органлари, хизматлари, муассасалари иерархиясида муайян амалга 
(даражага) эга бўлган шахс амалдордир.
Корпус бир хил иш бажарадиган амалдорларни (ўқитувчилар, котибият хизматчилари, ғазначилик 
нозирлари, фуқаролик маъмурлари ва ҳ.к.) бирлаштиради. Ҳаммаси бўлиб давлат марказий хизмати 
тизимида 1000 яқин шундай корпуслар мавжуд. Корпусга кирган ҳолда амалдор ўзининг бутун касбий 
ҳаёти давомида унда қолиши мумкин. Хизматчининг бир корпусга ўтиши алоҳида қоидалар билан йўлга 
солинади.
Корпус ичида амалдорлар А, В, С, D туркумларига (тоифаларига) бўлинади. А туркуми концепцияларни 
ишлаб чиқиш ва раҳбарлик борасидаги функцияларни адо этувчи амалдорларни бирлаштиради; улар 
олий маълумотга эга бўлишлари лозим. В туркумига мансуб амалдорларга бошқарув концепцияларини 
адо этиш вазифаси юкланади, булар, албатта, ўрта маълумотга эга бўлишлари лозим. С ва D туркумидаги 
амалдорлар соф техник ва ёрдамчи функцияларни адо этадилар (D туркуми аста-секин бартараф 
этилади).
Ҳар бир амалдорга мартаба берилади. Мартаба – бу унга эга шахсга муайян лавозимлар билан 
шуғулланиш ҳуқуқини берувчи унвондир. Ҳар бир корпус кўплаб мартабалардан иборат, улар ўз навбатида 
босқичларга бўлинади. Гарчи мартабалар ва лавозимлар умуман бир-бирига боғлиқ бўлса-да, улар 
ўртасида тўла мос келмаслик бўлиши ҳам мумкин. Мартабанинг кўтарилиши албатта лавозимда ҳам 
кўтарилишга олиб келавермайди (худди армиядагидек ҳарбий унвон ва лавозимнинг кўтарилиши бир-
бирига мос келмайди). Мартабага эга бўлиш танлов имтиҳонлари натижалари ва малака оширишни ўтишга 
қараб белгиланади. Мартабанинг ошиши ишланган хизмат йиллари ва аттестацияга боғлиқ. Аттестация 
шунингдек, лавозимда кўтарилишнинг шарти ҳамдир. Янада юқорироқ лавозим туркумига ўтиш учун ё 
раҳбариятнинг қарори, ёки танловдан ўтиш керак бўлади. Бошқа корпусга ўтишда ҳам одатда танловдан 
ўтиш зарурдир.
Францияда давлат хизматчиларини танлаб олишнинг ўта мураккаб тизими мавжуд. Конституциянинг 
бир қисмига айланган Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари Декларациясида: “Барча фуқаролар учун улар қонун 
олдида тенгликлари боис уларнинг фазилатлари ва истеъдодидан келиб чиқадиган салоҳиятлари мос 
келадиган барча ижтимоий лавозимларга, амалларга ва хизматларга тенг тарзда кириш имкони очиқдир” 
деб ёзилган.
Хизматга киришдаги тенглик дейилганда, энг аввало, ирқи, миллати, эътиқоди ва жинсдан қатъий назар 
тенглик назарда тутилади. Бу тамойил 1954 йилда Давлат кенгаши томонидан Барел иши борасидаги 
қарорда шакллантирилган эди. Мазкур иш бўйича давлат хизмати масалалари бўйича давлат котиби 
коммунистларга Миллий маъмурий мактабга кириш ҳуқуқини рад этган эди. Давлат кенгаши бунга рози 
бўлмаган ҳолда коммунистларга танловда қатнашишга рухсат этди.
Диний қарашларга нисбатан Давлат кенгашининг тутган йўли бир мунча асоссизроқ кўринади. 1912 
йилдаёқ аббат Бутеир иши борасидаги қарорда давлат кенгаши аббатга профессор лавозимини эгаллаш 
мақсадида фалсафа бўйича илмий даража олиш учун танловда қатнашишга розилик бермаган вазирни 
қўллаб-қувватлаган эди. Вазир руҳоний лавозими ва давлат лицейида фалсафа ўқитувчиси лавозими 
билан қўшиб олиб борилишини номақбул деб ҳисоблаган эди. Афтидан мазкур ҳолатда Давлат кенгаши 
давлатнинг дунёвий хусусиятга эгалиги тўғрисидаги конституциявий меъёрга таянган ҳолда юзаки 
ёндашганга ўхшайди.
Давлат хизматига киришга нисбатан жинсларни тенглаштириш жараёни Давлат кенгаши томонидан 
1936 йилда Бобар иши борасидаги қарордан бошланган эди. Сўнгра аёлларнинг ҳуқуқлари 1946 йилда 
Конституцияда ва қатор бошқа қонунларда махсус кўрсатиб ўтилган эди. Булар орасидаги сўнгги Қонун 
1982 йилда қабул қилинган бўлиб унга биноан “эркаклар ва аёллар ўртасида ҳеч қандай фарқланишга 
йўл қўйилмайди”. Айни вақтда мазкур қонунда “ҳам аёллар учун, ҳам эркаклар учун мажбуриятларни 
бажариш учун муайян жинсга мансублик ҳал қилувчи шарт бўлган ҳолатларда ишга кириш учун алоҳида 
қабул ташкил этилиши мумкинлиги” борасида сўз юритилган. Хизматга киришда ёшга, фуқаролик ва 
қобилиятларга тегишли айрим чекланишлар ҳам қўлланилади. Уставлар хизматга кириш учун энг кам 


106
ва энг юқори ёшларни кўзда тутгандир. Аксарият лавозимлар учун энг юқори ёш 40 дан 45 ёшгача қилиб 
белгиланган. Штатдаги лавозимларни эгаллаш учунгина француз фуқаролигига эга бўлиш зарур. Штатдан 
ташқари лавозимларга чет элликларни қабул қилиш мумкин. Айрим лавозимларни эгаллаш учун малаканинг 
зарурий даражасини тасдиқловчи диплом мавжудлиги талаб қилинади. Хизматчининг меҳнатига маош 
ҳажми ҳам шу малака даражасига боғлиқ.
Амалда хизматга киришда сезиларли даражадаги аниқ чекланишлар мавжуд. Хизматчиларнинг 
олий туркуми асосан буржуазия муҳитидан танлаб олинади. Юқори амалдорлар табақасининг бутун бир 
сулоласи шаклланган. Аввалгидек раҳбар лавозимларда аёллар кам. Амалдаги нотенгликни камайтириш 
мақсадида 1983-1984 йилдаги қонунлар маҳаллий ҳамжамоалар, уюшмалар ва касаба ташкилотлари 
танланадиган мансабдор шахслари учун Миллий маъмурий мактабга кириш учун ўринлар ажратиб қўйишни 
белгилаган.
Умумий устав хизматчиларнинг аксарият туркумлари учун лавозимга тайинланишдан олдин танлов 
ўтказишни кўзда тутади. Танлов номзодларни саралаб олишнинг энг яхши усули ҳисобланади. Танловда 
уларнинг умумий маданияти ва касбий савияси текшириб кўрилади. Танлов номзодлар имкониятларининг 
тенг бўлишини таъминлашга, фаворитизмга йўл қўймасликка яхшигина имкон яратади.
Конституцияга мувофиқ барча француз фуқаролари жинси, ирқи, диний ва сиёсий эътиқодларидан 
қатъий назар давлат хизматига кириш ҳуқуқига эга. Тенгликнинг мазкур тамойили бир қатор аниқ ҳолатларда 
оғишмай суд қарорлари билан тасдиқлаб келинмоқда. Айрим ҳолатлар, масалан, функцияларни бажариш 
учунгина фақат эркаклар ва аёллар талаб қилинадиган, ёки муайян шахс ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги 
қонунлардан келиб чиқадиган давлат олдидаги ўз бурчларини бажармаганлиги учун фуқаролик ҳуқуқидан 
маҳрум қилинганлиги ёки саломатлиги аҳволига кўра лавозим мажбуриятларини бажармаслик ҳолатлари 
бундан мустаснодир. Айрим лавозимлар учун ёш чекланишлари ва маълумот савиясига алоҳида талаблар 
ҳам мавжуд. Чет эллик фуқаролар фақат штатдан ташқари лавозимларга қабул қилинади.
Давлат хизматига қабул қилишда икки кўринишга эга бўлган танлов бўйича саралаб олиш амалиётидан 
фойдаланилади, булар:

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish