ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
u
янада юқори амалдорлар туркумига ўтувчилар учун янги имтиҳон топшириш;
u
истисно ҳолатларда зарурий расмий шартларга мос келмаган ҳолда маъмурий иш учун ўз 
яроқлилигини кўрсата олганлар учун хизматга кириш имкониятларини яратиш.
Ҳар бир даража учун муайян “билим цензи”, яъни асосий маълумотнинг муайян даражаси мос келади. 
Юқори ва олий даража амалдорлари учун бошқа талаблардан ташқари олий маълумотга (олий даража 
учун университет маълумотига) эга бўлиш мажбурийдир.
Амалдорлик лавозимига даъвогарлар, одатда, давомли тайёргарлик хизматидан ўтишлари ва тегишли 
лавозимга ишга кириш учун имтиҳон топширишлари лозим (айрим касблар бўйича бунинг ўрнига муайян 
иш стажи талаб қилинади).
Ҳар бир хизмат даражаси доирасида (амалда унвонларга ўхшаш) қуйидан бир мунча юқорига қадар 
қатор лавозимлар мавжуд, бу хизмат пиллапоясидан илгарилаш имконини беради.
Амалдорлар лавозим гуруҳларининг тизими мавжуд. Уларнинг ҳар бирида хизмат стажига боғлиқ ҳолда 
маошларни кўтариш кўзда тутилган. Давлат хизматчиларининг лавозим маошлари давлат ҳокимияти 
органларидаги хизматнинг ҳар 1–2 йилидан сўнг ортиб боради. Раҳбарият таркиби учун лавозим 
гуруҳларининг алоҳида тизими белгиланган. Бу туркумдагиларнинг лавозим маошлари хизмат стажига 
боғлиқ эмас.
Германия оммавий муассасалари ходимлари танлов асосида олинади. Бўш лавозим учун танлов ўтказиш 
масъулияти олий суд инстанциясига юклатилган. Масалан, таълим вазири таълим соҳасидаги лавозимни 
эгаллаш учун танлов ўтказишга масъулдир. Зарур бўлганда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хосликларини ҳисобга 
олган ҳолда эгаллайдиган лавозими учун даъвогарларга талабларни ўзгартириш унинг вазифасига киради. 
Ўзгартиш ва аниқликлар ички ишлар вазири, молия вазири ва бошқа олий мансабдор шахслар томонидан 
киритишили мумкин.
1
Лавозимга узил-кесил тайинлангунга қадар амалдор синов муддатини ўтиши зарур. 
Синов муддатининг давомийлиги амалдорлар даражасига боғлиқ. Бу муддат қуйи даража амалдорлари 
учун бир йилни, ўрта даража учун – икки йил, юқори даража учун – уч йил, олий даража учун – тўрт йилни 
ташкил этади. Бу энг кам синов муддати бўлиб, уни камайтиришга йўл қўйилмайди.
Дастлабки икки гуруҳга кириш учун махсус билим талаб қилинмайди; умумий таълим ёки касб-ҳунар 
мактабини тугаллаш кифоядир.
Давлат хизматидаги амалдорлар ва хизматчилар (ҳамда ишчилар) ўртасидаги фарқ шундан иборатки, 
амалдорлар хизматга тайинланади, хизматчилар (ва ишчилар) билан эса меҳнат шартномаси тузилади. 
Амалдорлар умрбодга тайинланади, меҳнат шартномаси эса бекор қилиниши мумкин. Амалдорларга иш 
ҳақи тўлаш бу - қонун билан белгиланган маошдир, хизматчилар ва ишчиларнинг меҳнатига эса тарифли 
битимга мувофиқ ҳақ тўланади. Амалдорлар давлат нафақаси оладилар, хизматчилар ва ишчилар эса 
ижтимоий суғурта тўғрисидаги шартнома асосида нафақа олади. 
Давлат бошқаруви органлари ўзларидаги мансабдор шахслар уларга берилган ҳуқуқ ва ваколатлар 
доирасида содир этган фаолиятлари учунгина жавобгар бўладилар. Агар мансабдор шахс ўз ташаббусига 
кўра ҳаракат қилган бўлса у оддий тартибда, фуқаролик-ҳуқуқий тартибга кўра жазоланади. Асосий қонун 
жабрланувчига агар у амалдорнинг қасддан қилган ҳаракатлари ёки қўпол эҳтиётсизлиги натижасида жабр 
кўрган бўлса кўрган зарарлари тўғрисида даъво қилиш ҳуқуқини беради.
Амалдорлар учун улар ўз лавозим функцияларини бажаришда йўл қўйиши мумкин бўлган жиноятлар: 
жосуслик, суд сирини ошкор қилиш, порахўрлик, хизмат мавқеидан жиноий фойдаланганлик учун жиноий 
жазо кўзда тутилган. Улар учун хизматда ва хизматдан ташқарида содир этилган қилмишлар учун жиноий 
жавобгарлик кўзда тутилган.
Мансабдор шахслар амалдорларнинг алоҳида туркумини ташкил этади. Бу масала бўйича ҳуқуқнинг 
асосий манбаи ГФР Жиноий кодексидир. Дастлаб 1871 йилда қабул қилинган Германия Жиноий кодекси 

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish