ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

96
Германия
5.1.
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Германияда худди бошқа бир қатор мамлакатларда бўлганидек давлат хизмати ўзбекчага сўзма-
сўз таржима қилинса “ижтимоий Германия” ёки “оммавий” хизмат деб аталади.
1
Бу тушунча давлат 
муассасаларидаги барча ходимларни қамраб олади. Бунга фақат бошқарув органлари ходимлари эмас, 
балки ўқитувчилар, мактабгача муассасалар ходимлари, давлат университетларининг профессорлари ва 
ўқитувчилари, судьялар, вазирлар, Федерал банк дирекцияси аъзолари, шунингдек, полициячилар, ҳарбий 
хизматчилар, темир йўллар, почта муассасалари хизматчилари ва бошқалар ҳам киради.
Давлат хизмати барча босқичда (федерация, ҳудудлар, жамоалар босқичлари) ягона тизим бўйича 
федерал қонунлар билан бошқарилади. Барча уч босқич учун унвонлар, мартабалар, амалларнинг ягона 
тизими, хизмат ўташнинг ягона қоидалари, ягона ҳуқуқ ва мажбуриятлар, чеклашлар ва кафолатлар, нафақа 
таъминоти ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилган.
Давлат хизматидаги шахслар уч гуруҳга: амалдорлар, хизматчилар ва ишчилар гуруҳига бўлинади. 
Уларнинг мақомидаги фарқлар энг аввало уларнинг давлат билан ўзаро муносабатлари хусусисияти билан 
белгиланади ҳамда ишга қабул қилиш, хизматни ўташ ва тўхтатиш, хизмат учун мукофот тартибида, уларга 
қўйиладиган талабларда, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мазмунида ўз ифодасини топади.
Асосий қонунга мувофиқ давлат хизматига қабул қилишда Германия фуқаросининг диний эътиқоди ёки 
дунёқарашига нисбатан бирон-бир камситиш мавжуд эмас.
Германия қонунчилигига кўра бошқарув органининг аломатларидан бири амалдорликни эгаллаш бўлиб, 
бу давлат механизмининг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Амалдорларга кенг маъмурий ваколатлар, 
давлатга тегишли ёки оммавий-ҳуқуқий функциялар берилади. Германиядаги замонавий ҳуқуқий адабиётда 
“содиқлик қасамёди асосида оммавий бошқарувнинг юридик шахси билан давлат-хизмат муносабатларида 
турган ҳамда унинг топшириғига кўра оммавий-ҳуқуқий функцияларни адо этадиган шахс”
2
амалдор деб 
аталади.
1
Зуммер Р., Пюлер К.-П. Правовые основы государственной службы в ФРГ. – Мюнхен, Брюль, 2001.
2
C.Ule. Verwaltungsprozessrecht – Munchen, 1963.S.10


97
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Давлат топшириғига кўра ҳаракатларни, шу жумладан хўжалик ва илмий-техник ҳаракатларни адо 
этувчи шахс амалдор сифатида белгиланади. Аммо давлат хизмати ҳуқуқи ёки амалдорлик ҳуқуқи 
меҳнат ҳуқуқининг эмас, балки илгаригидек маъмурий ҳуқуқ тармоғи ҳисобланади; амалдорлар ўз ҳуқуқий 
мақомига кўра ёллов бўйича ишловчи хизматчилардан фарқ қилади. Шунинг учун Германияда “амалдор” 
ва “хизматчи” тушунчаси бир-бирига ўхшамайди. Амалдор ва давлат ўртасидаги хизмат муносабатлари 
фақат қонунда кўрсатилган асосдагина тўхтатилиши мумкин, шундан сўнг амалдор (агар у бадном қилувчи 
ҳолатларга кўра ишдан бўшатилмаган бўлса) истеъфога чиқади.
Бошқа Ғарбий Европа мамлакатларида бўлганидек, Германия амалдорлиги учун ҳам эскирган 
ташкилий тамойиллар хосдир. Амалдорлар корпуси иерархик бўйсуниш тамойиллари асосида ташкил 
этилади. Германиядаги амалдорлик юқори турувчи маъмуриятнинг доимий сиёсий, касбий ва юридик 
назорати остида турувчи ёпиқ кастадир. Мавжуд аҳволни ўзгартириш учун сўнгги йилларда амалга 
оширилган саъй-ҳаракатлар қотиб қолган анъаналар ўта кучлилиги боис унчалик самара бермади. Масалан, 
амалдорлар хизмат интизомини бузганда мустақил юрисдикция қўлланишини бартараф этишга сўнгги 
вақтгача муяссар бўлинмади. Буларнинг барчаси, немис юристларининг эътирофига кўра, амалдорлар 
аппарати фаолиятидаги расмиятчиликка, қатор ҳолатларда ташаббуснинг бўлмаслигига, қарорларнинг 
асосан юқорининг кўрсатмаси билан қабул қилинишига олиб келади.
1
“Етакчи вазирликлар амалдорларига 
бюрократизмнинг мумтоз тамғаси босилган”.
2
Немис қонунчилиги “амалдорлик муносабатлари” бир 
томондан амалдор, бошқа томондан диний уюшмалар ва уларнинг муассасаларни истисно этганда давлат, 
федерация, жамоа ва оммавий тусга эга бўлган бошқа муассасалар намоён бўладиган оммавий-ҳуқуқий 
муносабатлар кўриниши эканлигини алоҳида таъкидлайди. Бундан ташқари Германия ўз амалдорларини 
йўллайдиган давлатлараро муассасалар, коммунал ижроия органлар, маориф, транспорт, телевидение 
ва бошқа тизимларнинг нодавлат муассасалари ҳам муносабатлар субъекти сифатида намоён бўлиши 
мумкин.
Давлат хизмати билан боғлиқ кишиларнинг алоҳида гуруҳи сифатида Германияда амалдорликнинг 
мавжудлиги Германия Асосий қонуни 33-моддасининг 4- ва 5-моддаларига асосланади, унда давлат 
хизматида “хизматнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлари ва садоқат ришталари билан боғланган кишилар”
3
турганлиги ҳақида сўз юритилади. Уларга оддий хизматчилардан фарқли ўлароқ “ҳукумат ваколатларини 
амалга ошириш” топширилади. “Давлат хизмати ҳуқуқи касбий амалдорлар мақомига тегишли анъанавий 
тамойилларни ҳисобга олган ҳолда йўлга солиниши лозим”. 
Касбий амалдорликнинг мавжудлиги ва амал қилиши тарихий анъаналарга таянади, Асосий қонун 
билан мустаҳкамланган ва қатор махсус қонунлар ҳамда ҳукумат қарорлари билан йўлга солинади 
(ҳаммаси бўлиб, “Интизом кодекси” билан қўшиб ҳисоблаганда, 20 дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар мавжуд). 
Амалдорларнинг ҳуқуқий мақомига тегишли умумий қоидалар 1953 йилда қабул қилинган Амалдорлар 
тўғрисидаги федерал қонунда шакллантирилган (ҳозирги вақтда у 1985 йилдаги таҳрирда амал қилмоқда). 
Мазкур қонун амалдорлар мақомига умумий таъриф беради, унда амалдорларни тайинлаш, хизмат бўйича 
илгари суриш тамойиллари шакллантирилган, амалдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, у мос келиши лозим 
бўлган шароитлар белгиланган.
Ҳудудларда иш олиб борувчи амалдорлар мақоми махсус федерал қонун ва ҳудудий қонунлар билан 
йўлга солинади. Ҳудудий амалдорлар мақомини йўлга солувчи қонунларни ихчамлаштириш мақсадида 
1957 йилда ҳудудий амалдор мақомини йўлга солувчи ҳуқуқларни ихчамлаштириш тўғрисида Федерал 
қонун қабул қилинган эди. Ҳозирги вақтда у 1985 йилдаги таҳрирда амал қилмоқда. Мазкур қонуннинг 
аксарият меъёрлари тавсия хусусиятига эга. 1986 йилда “Амалдорлар маоши тўғрисида”ги Қонун, 1987 
йилда “Йиллик таътилларга ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Қонун, 1973 йилда “Федерал амалдорлар, судьялар 

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish