Вулканик кучлар таъсирида содир бўлувчи зилзилалар. Бу турдаги зилзилалар вулқон содир бўлаётган чуқурликларда кечаётган мураккаб жараёнлар, жумладан жерлолардаги тўпланиб қолган газларнинг портлаши, магманинг эгри-бугри ривожланган жерло деворларига жуда катта куч остида урилиши туфайли кичик амплитудадаги зилзилалар содир бўлади. Бу ҳолатда зилзила гипоцентри 30-50 км чуқурликда жойлашган бўлиши мумкин. Ушбу турдаги зилзила содир бўлган кўпгина ҳолатларда вулқон отилиши кузатилади. Шу боисдан сўнмаган вулқон атрофида зилзиланинг юз бериши одатда лава отилишининг дастлабки даракчиси сифатида қралади. Вулканик келиб чиқишга эга бўлган зилзилалар географияси фақат айрим худудларгагина,яъни вулканлар зонаси учун ҳосидир.
Денудация жараёни туфайли юз берувчи зилзилалар. Ер юзида содир бўлувчи зилзилаларнинг жуда оз қисминигина ташкил этади. Чунки улар фақат айрим холатлардагина юз берадиган тоғлик ҳудудлардаги йирик сурилмалар, ўпирилмалар, кўчкилар ёки улкан карст бўшлиқлари шифтининг ўпирилиб тушиши туфайли содир бўладиган силкинишлар туфайли юзага келади. Шу боисдан денудация туфайли юз берувчи зилзилаларнинг гипоцентри анча юзада ётиши билан ва эпицентрда ҳам силкиниш даражасининг сустлиги ва узоқ давом этмаслиги билан ҳусусиятланади.
Антропоген таъсир туфайли юзага келувчи зилзилалар. Ушбу турдаги зилзилалар инсоннинг табиатга таъсири туфайли шаклланади. Кон қазиш, инженерлик ва харбий ишлар мақсадида портлатиш ишларини йўлга қўйиш, муайян юза бўйлаб оғир юкнинг жуда катта миқдорда тўпланиши, масалан йирик сув омборлар қурилиши ёки сув, газ, нефт махсулотларининг зўр бериб сўриб олиниши туфайли юзага келади. Чунки охирги холатларда катта куч билан босилиш туфайли сув омбор косасини ташкил этувчи тоғ жинсларининг сиқилишива таранглашиши туфайли мавжуд бўлган тектоник синиқлар ривожланади, янгидан шаклланади ва зилзила бўлишига олиб келади. Уларнинг гипоценти 5-25 км чуқурликда жойлашган бўлишининг ўзиёқ айрим антропоган таъсирлар туфайли юз берувчи зилзилаларанча кучли бўлишини кўрсатади. Масалан 1976, 1984 йиллари юз берган 8 баллик газли зилзиласи шу ҳудудда мавжуд бўлган газни зўр бериб сўриб олиш туфайли юзага келган дея шархланди.
Демак, антропоген таъяир туфайли ҳам бир мунча кучли зилзилалар содир бўлиши мумкин, деган хулосага келиш имконияти юзага келади. Дарвоқеъя антропоган таъсир туфайли вужудга келган зилзилалар Ҳиндистон, АҚШ ҳудудларида кузатилган. Аммо улар ҳам планетамизда юз берувчи жалмка зилзилаларнинг жуда оз қисминигина ташкил этади холос.
Do'stlaringiz bilan baham: |