Ернинг қимирлаш даражаси
|
Ер қимирлаши туфайли юзага келадиган холатлар ва табиий географик жараёнлар
|
1
|
Сезиларсиз
|
Фақатгина сейлсник асбобларгина қайд қила олади.
|
2
|
Жуда кучсиз
|
Уй ичида ўтирган баъзи одамлар сезиши мумкин, дераза ойналар титрайди.
|
3
|
Кучсиз
|
Кўпчилик одамлар сезмайди, очиқ ҳавода тинч турган одам сезиши мумкин. Осилган жисмлар аста-секин титрайди.
|
4
|
Ўртача сезиларли
|
Очиқ ҳавода турган ва бино ичидаги кишилар сезади. Уй деворлари қирсиллайди. Рўзғор анжомлари титрайди, осилган жисмлар тебранади.
|
5
|
Анча кучли
|
Ҳамма сезади, уйқудаги одамлар уйғонади. Кўпчилик одамлар ҳовлига югуриб чиқади. Идишлардаги суюқликлар чайқалиб тўкилади, осилган уй жиҳозлари қаттиқ тебранади.
|
6
|
Кучли
|
Ҳамма сезади, уйқудаги одамлар уйғонади. Кўпчилик одамлар ҳовлига югуриб чиқадилар. Уй ҳайвонлари бетоқат бўлади. Баъзи ҳолларда китоб жавонлардаги китоблар, жавонлардаги идишлар ағдарилиб тушади.
|
7
|
Жуда кучли
|
Кўпчилик одамларни қўрқув босади, кўчага югуриб чиқади, автомобил ҳайдовчилари томонидан ҳаракат вақтида ҳам сезилади, уй деворларида катта-катта ёриқлар пайдо бўлади, ҳавзалардаги сувлар чайқалади ва лойқаланади.
|
8
|
Емирувчи
|
Хом ғиштдан қурилган иморатлар бутунлай вайрон бўлади, анча пишиқ қилиб қурилган иморатларда ҳам ёриқлар пайдо бўлади, томдаги мўрилар йиқилади, баъзан дарахтлар бутун танаси билан йиқилиб тушади, синади, тоғлик жойларда қулаш, сурилиш ходисалари юз беради.
|
9
|
Вайрон қилувчи
|
Ер қимирлашига бардош берадиган қилиб қурилган иморат ва иншоотлар ҳам қаттиқ шикастланади, пойдевори силжиб, қийшайиб қолиши мумкин. Оддий иморатлар бутунлай вайрон бўлади, ер юзасида ёриқлар пайдо бўлади, ер ости сувлари сизиб чиқиши мумкин.
|
10
|
Яксон қилувчи
|
Ҳамма иншоотлар яксон бўлади. Темир йўл излари тўлқинсимон шаклга кириб, бир томонга қараб эгилиб қолади, ер ости коммунал қувурлари узилиб кетади, чўкиш ҳодисалари юз беради, ҳавзалардаги сув тўлқинланиб қирғоққа урилади, қояли ён бағирларда йирик сурилмалар содир бўлади.
|
11
|
Фожиали
|
Ҳамма иншоотлар деярлик вайрон бўлади, тўғон ва дамбалар ёрилиб кетади, темир йўллар бутунлай ишдан чиқади, ернинг устки қисмида йирик ёриқлар пайдо бўлади, ер остидан лойқа, балчиқлар қайнаб чиқади, сурилиш, қулаш ходисалари ниҳоясига етади.
|
12
|
Кучли фожиали
|
Ернинг устки қисмида катта ўзгаришлар юз беради. Барпо этилган ҳамма иморатлар бутунлай вайрон бўлади, дарёларнинг ўзани ўзгариб, шаршаралар пайдо бўлади, табиий тўғонлар вужудга келади.
|