105
5А310801 -Электроника ва электрон техникаси (тармоқлар бўйича)
магистратура мутахассисликларига кирувчилар учун
фанлар бўйича синов дастури ва абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезони
Аннотация
Магистратура мутахассислигига кирувчилар учун фанлар бўйича синов дастури ва
абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезони 5А310801- Электроника ва электрон
техникаси (тармоқлар бўйича) магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5310800 -
Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича) таълим йўналишининг 2017/2018 ўқув
йилида тасдиқланган ўқув режалари асосидаги асосий фанлар асосида тузилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
Х.М. Илиев - ТошДТУ ―Рақамли электроника ва микроэлектроника‖
кафедраси
мудири, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Ғ.Ҳ. Мавлонов - ТошДТУ Магистратура бўлими бошлиғи, физика-математика
фанлари доктори (DSc), доцент;
Х.Ф. Зикриллаев – ―Электроника ва автоматика‖
факультети декани физика-
математика фанлари номзоди, доцент;
Б.А. Абдурахманов - ―Электроника ва автоматика‖ факультети декан муовини,
техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Дастур Электроника ва автоматика факультетининг 2021 йил 29 июндаги №14
сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган.
106
КИРИШ
5310800 – Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича)
бакалавриат
таълим
йўналиши
– фан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги йўналиш бўлиб,
электроника саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш, электроника саноати қурилмалари,
асбобларини тайѐрлашнинг янги технологияларини яратиш,
электрон асбоблар ва
қурилмаларни лойиҳалаш, тадбиқ этиш, соҳа истиқболини белгилаш,
техник сервис
хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараѐнларини ташкиллаштириш, ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.
Таълим йўналиши негизидаги магистратура мутахассисликларнинг вазифаси –
барча таълими муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш, Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий тадқиқот
институтларида, давлат ва
хўжалик бошқаруви
органларида, акциядорлик жамиятларида, ишлаб чиқариш
корхоналарида электрон қурилмаларининг замонавий элемент базаси, уларнинг тузилиши
ва ишлаш тамойили, уларнинг асосий параметрларини ҳисоблаш ҳамда уларни амалиѐтда
татбиқ этиш ҳамда ярим ўтказгичли материаллар асосида наноструктурали материалларни
олиш ва улар ѐрдамида яратилаѐтган электрон ўлчов
асбобларининг сезгирлигини
оширган ҳолда билимларини ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан иборатдир.
5310800 – Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича)
таълим йўналиши
негизидаги 5А310801-Электроника ва электрон техникаси (тармоқлар бўйича)
магистратура мутахассислигига кирувчи талабалар учун таълим йўналиши ўқув
режаларига асосан 6 та ихтисослик фанлари бўйича: интеграл схемаларни лойиҳалаш ва
конструкциялаш, Алтернатив энергия манбалари, кучли электрон қурилмалар,
кучли
яримўтказгичли асбоблар, яримўтказгичларда фотоэлектрик ва оптик ҳодисалар,
микросхемотехника фанлари асосида тест саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз
негизида қамраб олинган маълумотлар қуйида батафсил келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: