16-мавзу. Ташқи муҳит экологияси.Атмосфера ҳавоси гигиенаси соҳасида ДСН Аҳоли яшаш жойлари атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларнинг умумий тавсифи. Атмосфера ҳавоси стратификацияси. Атмосфера ҳавоси таркибидаги табиий ва антропоген кимёвий моддалар миқдорини аэроиқлимий омилларга таъсири. Ер юза ва кўтарилувчи инверсия ва уни атмосфера ҳавоси чиқиндилари миқдорига кўрсатадиган таъсири. Атмосфера ҳавосини муҳофазасига қаратилган огоҳлантирувчи қва жорий санитария назорати. Атмосфера ҳавоси таркибини муҳофаза қилишда давлат санитария назорати олиб бориш ва унда қўлланиладиган қонунчилик.
Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлар 50% назарий ва 50% амалий қисмдан иборат бўлган холда ўтказилади.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Ичимлик сувига қўйиладиган гигиеник талаб. Ичимлик суви сифатини эколо-гигиеник баҳолаш услубини ўргатиш. Ичимлик-хўжалик сув таъминоти учун сув маънбаларини танлашда санитар шифокорнинг тактикаси Очиқ ва ер ости сув таъминоти манбалари атрофида санитария ҳимоя минтақаларини ташкил қилиш. СҲМ чегараларини ҳисоблаш усули билан аниқлашни ўргатиш.
Ичимлик сувини тозалаш усулларини гигиеник баҳолаш. Асосий ва махсус усулларда қўлланувчи тозалаш қурилмаларини иш самарадорлигини эколого-гигиеник баҳолашга ўргатиш.
Сув таъминоти маънбаларини ва тозалаш иншоотларини санитар-техник, санитар-топографик, санитар-бактериологик текшириш, сувдан синама олиш, ичимлик суви сифатининг лаборатория таҳлили ва сифатини эколого-гигиеник баҳолашга ўргатиш.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар атрофида ташкил этиладиган санитария ҳимоя минтақаларини (СҲМ) ташкил килинишини гигиеник баҳолашга ўргатиш.
Стационар назорат постларининг натижалари бўйича АҲ ҳолати эколого-гигиеник баҳолаш, “Чанг гули” ва “Газ гули” тузиш усулларини ўргатиш.
Атмосфера ҳавосидан лаборатория усуллари билан ифлосланишини, тозалаш иншоотларини гигиеник ва техник самарадорлигини эколого-гигиеник баҳолашга ўргатиш.
Аҳоли яшаш жойларидаги саноат корхоналарини атиомфера ҳавосини, аҳоли саломатлигига турмуш шароитига ва экологик ҳолатга таъсирини баҳолаш усулларни ўргатиш.
ДСЭНМ Коммунал гигиена бўлимида иш юритиш. Коммунал гигиена соҳасида қонунчилик. ДСЭНМ бактериологик ва санитар кимёвий лаборатория иш фаолиятини ўргатиш.
Дори воситаларини тайёрлаш муассасаларини санитария текширишда санитария шифокорининг тактикаси.
Спорт согломлаштириш мажмуалари ва спорт иншоотлари санитария текширувидан ўтказишда санитария шифокорининг тактикаси. (ТТА спорт мажмуаси, Пахтакор стадиони).
Ахоли турар жойларини санитария тозалаш тизимини ташкиллаштирилганлигини эколого-гигиеник баҳолашда санитария шифокорининг тактикаси. (Тошкент шаҳри Яккасарой ва Юнусобод туманлари чиқиндиларни қайта юклаш станциялари. Махсустранс корхонаси).
Турар жой жамоат бинолари асосий хоналарига қўйиладиган гигиеник талабларни бахолашда санитария шифокорининг тактикаси. (Меҳмонхоналар, талабалар турар жойлари мисолида)
Маиший хизмат кўрсатиш муассасаларини санитария ҳолатини текширишда санитария шифокорининг тактикаси. (сартарошхона, кимёвий тозалаш корхонаси, кирхона ва ҳаммомлар)
Спорт соғломлаштириш мажмуалари ва спорт иншоотлари санитария текширувидан ўтказишда санитария шифокорининг тактикаси. (Сув спорт саройи, гимнастика зали)
Санитария оқартирув ишларини ташкиллаштириш ва ўтказишда санитария шифокорининг тактикаси.
Тошкент шаҳар ДСЭНМ “Экология ва саломатлик” бўлими иш фаолиятини ташкиллаштириш ва ўтказишда санитария шифокорининг тактикаси.
Илмий-амалий анжуманга тайёргарлик куриш, ташкиллаштириш ва ўтказишда санитария шифокорининг тактикаси.
Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилади.
Амалий машғулотларни ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади:
-Амалий машғулотларни мақсадини аниқ белгилаб олиш;
-Ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш;
-Талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш;
-Талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш;
Коммунал гигиена фани бўйича амалий куникмани ўтиш даврида талабалар амалий кўникмаларни ўзлаштиришлари кўзда тутилган.