Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар Фан бўйича лаборатория ишлари намунавий ўқув режада кўзда тутилмаган.
V.Мустақил таълим ва мустақил ишлар Фан бўйича мустақил иш аудитория ва аудиториядан ташқари ўтказилади.
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:
1.Коммунал гигиена фанини ривожланишидаги ватандош олимларнинг ҳиссаларини ўрганиш;
2.Ичимлик суви таъминотининг асосий манбалари ва уларни эколого- гигиеник тавсифлаш;
3.Сув таъминотидаги сувниниг сифатидан келиб чиққан холда ичимлик сувининг сифатини яхшилаш усулларини илмий асослаш;
4. Синамали коагуляция тизимини тузиш;
5.Аҳоли яшаш жойларини қаттиқ маиший чиқиндидан санитария тозалашнинг режасини тузиш;
6. Маъмурий минтақа мавзеларини қурилиш тизимини гигиеник баҳолаш.
7. ДСЭНМ Коммунал гигиена бўлими иш режасини тузиш
8.Назорат остидаги коммунал объектларни санитария текширув далолатномасини тўлдириш:
9.Атроф муҳитни ифлослантирувчи маънбаларни мустақил равишда санитария тавсилотларини тузиш ва эколого-гигиеник баҳолаш;
10.Ташқи муҳит объектларининг санитария муҳофазалаш бўйича мустақил равишда адабиётлар асосида профилактиканинг янги самарали усуллари ва йўллари илмий асослаш;
11. Муаммоли мавзулар бўйича интернет тармоғидан адабиётларни йиғиш ва хулоса, таклифлар тузишда улардан фойдаланиш;
12.Ташқи муҳит объектларида янги кимёвий моддаларни гигиеник меъёрлаштириш бўйича адабиётлар тахлилини ўтказиш.
Фан бўйича мустақил иш аудитория ва аудиториядан ташқарида ўтказилади.
Талаба мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланади:
Аудитория машғулотларидан ташқари ДСЭНМ марказларида тасдиқланган амалий кўникмаларни педагог назоратида сон ва сифат жиҳатдан бажариш ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш дафтарларида акс эттириш.
Аҳоли орасида санитар оқартув ишларни суҳбат ва маърузаларни ўтказиш;
Айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
Берилган мавзу бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш;
Фаннинг бўлимлари ёки мавзулари устида махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича ишлаш ва маърузалар қилиш;
Илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тайёрлаш;