Чет мамлакатларда Овқатланиш гигиенаси фанининг ривожланиш тарихи.
Россияда қадимий рухонийлар қўлёзмаларида (1073-1076 йил ) беморлар ва соғлом одамлар учун сабзавотларнинг аҳамияти баён этилган.
М.В. Ломоносов ( 1711-1765 ) рус халқининг саломатлиги пастлигига биринчи асосий сабаб овқатланиш ҳолатининг пастлигидир, - деб ёзган. С.Ф. Хотовицкий ( 1796-1885 ) овқатланиш гигиенаси ва санитарияси бўйича биринчи қўлланма муаллифи . Немис кимёгари Ю. Либих ( 1803-1873 ) овқатланиш биохимияси бўйича илмий ишлар олиб борган . Физиолог олим К. Фойт (1831-1908 ) овқатланиш физиологияси фанига асос солди. У махсус текширишлар асосида очлик ҳолатида айрим аъзоларнинг вазни ўзгаришини аниқлаб берди. 1881 йилда К. Фойт томонидан биринчи бўлиб озиқ - моддаларга одамнинг эҳтиёжини аниқлаб берди. Катталар учун 118 г оқсил, 56 г ёғ ва 500 г карбон сув меъёр деб белгиланди. Яна бир немс олими М. Рубнер (1854-1932 ) ҳайвонларда ўтказилган тажрибаси ва одамлардаги кузатувлари асосида айрим маҳсулотларнинг ўзлаштирилиш даражасини аниқлаб берди. У биринчи бўлиб ўзи тузган калориметр ёрдамида озиқ- моддаларнинг қувватлилик даражасини аниқлаб берди. Оқсиллар ва карбонсувлар учун 4,1 ккал, ёглар учун 9,3 ккал меъёр ҳисобланган.
Амеркалик олим Бенедкс инсон фаолиятидаги кувват сарфланиш даражасини аниқлаб берди. Кейинчалик яна бир Амеркалик олим Гаррис билан биргаликда махсус жадвал тузилди. Бу жадвал хозиргача Гаррис- Бенедкс жадвали деб аталади ва қувват сарфланишини аниқлашда қўлланилади.
Таниқли рус олими А.П. Доброславин (1842- 1880 ) Петербург жаррохлик академиясида биринчи бўлиб гигиена кафедрасини ташкил қилди. Унинг ташаббуси билан Петербургда озиқ-овқат маҳсулотларини сифатини текширувчи биринчи шаҳар лабараторияси очилди. Россияда илмий ишлар олиб борган Швейцариялик гигиенист олим Ф.Ф. Эрисмон (1842-1915 ) гигиена сохасида биринчи қўлланма ёзган 1882 йили Ф.Ф. Эрисмон Москва университетида гигиена кафедрасига асос солган ва 1891 йили унинг ташаббуси билан Москва санитария станцияси очилган. бу станциянинг асосий вазифаларидан бири озиқ-овқат маҳсулотларини сифатини аниқлаш бўлган. Г.В. Хлопин (1863-1929) озиқ - овқат маҳсулотларини текшириш бўйича биринчи қўлланма муаллифи.
Г.В. Хлопин иштирокида Россияда 1916 йилда ҳарбийлар учун, 1920 йилда денгиз қўшинлари учун биринчи овқатланиш меъёрлари ишлаб чиқилди. 1920-1941 йилларда овқатланиш физиологияси сохасида ва овқатланиш меъёрларини тузишда И.М.Сеченов, М.Н. Шатерников, З.М.Аграмовский, И.П. Барченко, Ф.Е. Будагиянларнинг хизматлари катта бўлди.
Урушдан кейинги давирда К.С. Петровский , А.А. Покровский , И. А. Крилок, В.Д. Вонҳам ен Е.А. Лебедева, К.С. Лададоларнинг хизматлари катта бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |