Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имкониятлари. Ҳайвон маҳсулотлари гуруҳлари карнитиннинг асосий манбаидир. Рациондан 63 ... 75 % карнитин ўзлаштирилади. Танқислик ривожланиши ёш ўтганида, ашаддий вегетарианларда, шунингдек, алмашинувнинг турли даражаларидаги метаболизланишнинг генетик бузилишларида, гемодиализ қўлланилганда ва Фанкони синдромида ривожланиши мумкин. Карнитинга бўлган ортиқча эҳтиёж спортчиларда кузатилиб, уларнинг жисмоний юкламаларига тўғри пропорционал бўлади.
Тавсия этилувчи истеъмол даражаси. Митохондрияларда липидлар оксидланишининг худди шунга ўхшаш бошқарилишини таъминлаш учун карнитиннинг овқат билан тушиши 300 мг/сут.дан кам бўлмаслиги лозим.
Танқислиги ва ошиқчалигининг белгилари ва асоратлари. Карнитин танқислиги ошиқча чарчоқ ва миалгиялар тарзида намоён бўлдаи. Шунингдек, сперматозоидлар ҳаракатчанлиги пасайиши ҳам қайд этилиши мумкин. Карнитин истеъмолининг йўл қўйилувчи юқори даражаси 900 мг/сут бўлиб, у оширилганида ошқозон-ичак йўллари шикастланиши (кўнгил айниши, қайт қилиш, ичак санчиқлари, диарея) ва бадандан “балиқ ҳиди” келиши пайдо бўлади.
Липоат кислота. Альфа-липоат кислота – органик бирикма бўлиб, оксидловчи-тикловчи реакцияларда иштирок этади. Липоат кислота организмда 8-карбонли ёғ кислоталари ва оддий олтингугуртдан синтезланади. У оқсил билан мажмуада (липоамид шаклида) пируватнинг митохондриялардаги қувват маҳсулотининг муҳим субстрати – А ацетилкоэнзимга ташилишида иштирок этади. Липоат кислота аминокислоталарнинг тармоқланган занжир (лейцин, изолейцин ва валин) билан метаболизланишида ва нуклеин кислота синтезланишида иштироок этади.
Липоат кислота организм томонидан юқори ҳужайралар даражасидаги антиоксидант сифатида фойдаланилиб, кислородли ва азотли радикалларни бевосита нофаоллаштиришга қодир α-дигидролипоат кислотага айланади.
Дигидролипоат кислота, шунингдек, бошқа антиоксидантлар: аскорбат кислота, глутатион ва Q10 коэнзимнинг тикланишини таъминлайдики, у ўз навбатида, Е витамини оксидланишини тиклайди.
Липоат кислотанинг антиоксидант йўналтирилганлиги, шунингдек, ҳужайрага цистеин ташилиши ортиши натижасида энг муҳим сувда эрувчи антиоксидант – глутатион синтезланишининг фаоллашиши ва мис ҳамда темир ионлари прооксидант потенциали уларнинг хелатинланиши ҳисобига пасайиши билан ҳам боғлиқдир.
Липоат кислотанинг яллиғланиш ва атеросклероз, саратон ва диабет каби бир қатор касаллик ҳолатлари ривожланиши билан боғлиқ генлар трансскрипцияси бошқарилишида иштирок этиши аниқланган. Липоат кислота кўрсатиб ўтилган генларнинг транскрипцион омили бўлган NF-κ-B оқсилининг ингибирланишини фаоллаштиришга қодир.
Do'stlaringiz bilan baham: |