ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet63/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Витаминсимон моддалар


Яна 10 га яқин бирикмалар витаминларникига ўхшаш хусусиятларга эга ва ҳужайравий алмашинув жараёнларида асосий ўрин тутади. Улар ҳақиқий витаминлардан одатдаги овқатланишда танқис миқдорда бўлмаслиги, метаболизм йўлларида етарлича синтезланиши, организмдаги дисбаланс(мувозанат бузилиши)нинг белгиланган биомаркерлари ва физиологик эҳтиёжларнинг аниқ меъёрлари йўқлиги билан фарқ қилади. Илло, шунақанги вазиятлар ҳам бўладики, турли сабабларга кўра, хусусан, моддалар алмашинувининг интенсивлашиши туфайли қўшимча синтез қилиш алмаштирилмас нутриентларнинг сарфланишига ёки метаболик тизимларнинг дисбалансига олиб келгани учун ҳам организм учун оптимал бўлмайди ва рационда витаминсимон моддаларнинг кўпроқ тушиши талаб қилинади.


Витаминсимон бирикмаларга қуйидагилар киради: холин, бетаин, карнитин, липоат кислота, Q10 коэнзим, инозит, оротат кислота, пангамат кислота, пара-аминобензоат кислота, шунингдек, S-метилметионсульфоний.
Холин (бетаин). Бир карбонли гуруҳлар циклида, глициннинг S- аденозилметионин иштирокидаги уч босқичли метилланиш натижасида
фосфатидилэтаноламинга узлуксиз айланишида фосфатидилхолин (лецитин)дан унча кўп бўлмаган миқдордаги холин бевосита организмда синтезланади. Бу холиннинг биосинтезланишидир. Бироқ инсон ўз эҳтиёжларини de novo синтези ҳисобига қондира олмайди – холиннинг кўпроқ қисми организмда овқатдаги лецитиндан ҳосил бўлади. Шунингдек, овқат билан глицерофосфохолин, фосфохолин ва сфингомиелин ҳам тушади.
Физиологик функциялари. Холиннинг асосий овқат манбаи – лецитиндир. У ичакда – глицерофосфохолингача, жигарга тушгач эса – холингача гидролизланади. Гепатоцитлардаги холин асосан лецитинга рефосфорланади, бироқ унинг унча кўп бўлмаган қисми мияга тушади, бу ерда нейромедиатор ацетилхолинга эврилади. Холин биомембраналар липидли қатламининг синтези учун алмаштирилмасдир, чунки у фосфолипидлар, лецитин ва сфингомиелинга трансформацияланади. Ҳужайралар ичидаги молекулавий ташувчилар – диацилглицерин ва керамидларнинг юзага келтирувчилари лецитин, таркибида холин бўлган фосфолипидлар ва сфингомиелинлардир.
Холин зичлиги жуда паст липопротеинлар (ЗЖПЛП)нинг фосфолипидли таркибий қисми шаклланишида ўта муҳим ўрин тутиб, гепатоцитларнинг триглицеридлар, холестерин ва ёғ кислоталарининг қолдиқларидан озод бўлишини таъминлайди, шу билан бирга жигарда ёғлар инфильтрацияланиши оқибатида гепатоцитларда оксидловчи стресс ривожланиши ва уларнинг ҳалок бўлишига тўсқинлик қилади. Холиннинг бу хусусияти уни овқатланишнинг липотроп омиллари сафига киритиш имконини беради. Рацион билан бирга ниациннинг ошиқча тушиши холиннинг липотроплик хусусиятларини чегаралаб қўяди.
Бу бирикма организмда ацетилхолиннинг яратувчиси – нейромедиатор бўлиб, мушаклар қисқариши, ҳотира механизми ва асаб тизимининг бошқа муҳим функциялари назорат қилинишида иштирок этади.
Бир карбонли гуруҳларнинг циклида иштирок этадиган ва бетаинга эвриладиган холин фолат, В12 ва S-аденозилметионин билан ўзаро метаболизланиш йўлларидаги метилланиш реакцияларининг барча спектрини таъминлайди, жумладан, фосфолипидлар, гормонлар, карнитин, аминокислоталар биотрансформацияланишида ва ДНК метилланишида асосий ўрин тутишни таъминлайди. Фолат кислотаси, рух, В6, В12 витаминларининг танқис бўлиши организмнинг холинни самарали қўллаш имкониятини пасайтиради.
Овқат билан тушаётган ёки холиндан синтезланаётган бетаин ҳозирги вақтда холин гуруҳидаги трансметилланиш жараёнларида ва ҳужайраларнинг ҳужайравий осмотик бошқарувида биологик фаолликка эга бўлган мустақил асосий бирикма сифатида қаралмоқда. Липотроплик борасида унинг фаоллиги холиндан тахминан уч марта камроқдир.
Бетаин ўсимликлар томонидан уларнинг ҳужайраларини осмотик ва ҳарорат стрессларидан ҳимоялаш учун синтезланади. Масалан, шўрҳок тупроқда ўсадиган исмалоқ бетаинни ўз массасининг 3 % и миқдорида тўплайди. Ҳайвон хужайралари ҳам уни худди шундай мақсадларда қўллаши
кузатилган. Метаболизланмаган бетаин жигар, буйрак, юрак, томирлар эндотелийси, ичаклар эпителийси, лейкоцитлар, макрофаглар, эритроцитлар томонидан электролитларнинг мембраналараро ташилишини маромлаштириш, сув статуси ва ҳужайралар алмашинуви учун органик осмолитик таркибий қисм сифатида қўлланилади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish