ЎҚув адабиёти овқатланиш


Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имкониятлари



Download 2,56 Mb.
bet62/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имкониятлари.


Таркибида филлохинлар кўринишидги К витамини мавжуд бўладиган табиий ўсимлик озиқ-овқат манбаларининг рўйхати анчагина кенг бўлиб
(2.26-жадвал), уларга яшил сабзавотлар (хлорофилл билан мажмуалашган кўринишда)
ва баъзи ўсимлик ёғлари (соя, зайтун, рапс, пахта) ҳам киради. Ёғларнинг гидрогенизланиши К витаминининг биологик жиҳатдан етарли бўлиши ва биологик самарасини пасайтиради. Сут, тухум, балиқ, гўшт ва яшил маҳсулотларнинг 100 грамм ейиладиган қисмидаги унинг миқдори 7 мкг.дан ошмайди.
2.26-жадвал

К витаминининг озуқа манбалари





Маҳсулот

Порция, г

К витамини миқдори, мкг

Кашнич (ошкўки)

30

300

Брокколи карами

100

270

Исмалоқ

50

200

Карам

100

145

Олмалар:







кўк

200 (1 дона)

120

қизил

200 (1 дона)

40

Кўк пиёз

50

104

Авокадо

140 (1 дона)

56

Кўк нўҳат

100

36

Киви

140 (2 дона)

35

Соя ёғи

15 (1 ош қошиқ)

29

Ҳандонписта

30

21

Рапс ёғи

15 (1 қошиқ)

21

Ловия

100

19

Майонез

15 (1 қошиқ)

12

Зайтун ёғи

15 (1 қошиқ)

7

Иссиқлик ишлови берилганда К витаминининг пазандалик йўқотишлари аҳамиятсиз бўлади.


Физиологик эҳтиёж меъёри ва овқат статусининг биомаркерлари. К витаминига бўлган эҳтиёж 200 ... 300 мкг/ сут.га тенг бўлади.
Соғлом одамда организмнинг К витамини билан таъминланганлиги кўрсаткичи қон ивиш тизимининг хусусиятлари, хусусан, потромбин индекси (меъёрда 80 % дан кам эмас) бўлади. К витаминининг биомаркерлари эса қон плазмасидаги филлохиноннинг концентрацияси ва қон плазмасидаги карбоксилланмаган остеокальцин фоизи бўлади.
Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. Одатда катта ёшдаги соғлом одамларда К витамини танқислиги учрамайди. Бу бир нечта сабаблар билан боғлиқ: биринчидан, унинг кўпгина маҳсулотларда етарлича миқдорда мавжудлиги, иккинчидан, организмнинг метаболик жараёнларда айнан битта К витаминидан фойдаланиб, узоқ вақтгача унинг ўрнини тўлдиришга эҳтиёж сезмаслиги имконияти, ва учинчидан, йўғон ичаклар микрофлораси томонидан К2 юқори даражада синтезланишидир (тўғри, бактериал менахинонларнинг абсорбцияланиш ва йўқотилиш механизми охиригача аниқланмаган).
К витамини тақислигининг асосий сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: унинг сўрилиши бузилиши, йўғон ичакларда бактериявий синтезланиш интенсивлиги пасайиши ва унинг алмашинув жараёнларидаги иштироки чекланиб қолиши. К витамини сўрилишининг бузилиши кўпинча сурункали ичак касалликлари (энтеритлар, колитлар) ёки гепабилиар тизим
шикастланиши (гепатит, ўт-тош касаллиги)дан азият чекувчиларда учрайди. Филлохинонлар сўрилишини катта миқдордаги А витамини ҳам камайтиради: энтероцитлардаги фаол трансмембраналар ташилишида К витамини ва ретинолнинг рақобатлашиши исботланган. К витаминининг абсорбциясини ёғлар сўрилишини чекловчи дори-дармонлар (статинлар, холестераминлар) ҳам салмоқди пасайтиради.
К витаминининг ичакларда бактериал синтезланиши узоқ вақт давомида антибиотиклар билан даволаш ва ичаклар дисбактериозига олиб келувчи бошқа омиллар ривожланиши оқибатида ингибирланади.
Бевосита таъсир қилмайдиган антикоагулянтлар гуруҳига кирувчи дори- дармонлар (дикумарин, варфарин) эса К антивитаминлари бўлиб, унинг қон ивиш тизимидаги иштирокини чеклаб қўяди. Α-токоферолнинг катта миқдори ҳам К витаминига боғлиқ бўлган карбоксилазани ингибирлаб қўйиши ва унинг танқислиги белгиларини келтириб чиқариши мумкитн.
К витаминининг мутлақ ва нисбий танқислигининг касаллик кўринишлари бурундан, ошқозондан ва ичакдан қон кетиши, гематурия, тери гематомалари тарзида намоён бўлиши мумкин. Қон плазмасида филлохинон концентрацияси кескин камаяди ва карбоксилланмаган остеокальцин фоизи ошади.
К1 ва К2 витаминлари заҳарли эмас. К витаминининг синтетик аналоглари, хусусан, метадион қайта тикланган глутатион – антиоксидант ҳимоянинг асосий ҳужайравий субстратининг функционал фаоллигини пасайтириши ва биомембраналарнинг шикастланишига олиб келиши мумкин. Бу эритроцитларнинг гемолизи кучайиши кўринишида намоён бўлиши мумкин.



    1. Download 2,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish