Ҳуқуқий кўникмалар ва методология



Download 30,04 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi30,04 Kb.
#226090
  1   2
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникмалар ва методология


Умумтаълим фанлар кафедраси томонидан
2020/2021-ўқув йили баҳорги семестрида ўтиладиган “Ҳуқуқий кўникмалар ва методология” модулидан тайёрланган якуний назорат тури бўйича имтиҳон саволлари (казус ва мантиқий саволлар)




I.

Модуль номи: “Ҳуқуқий кўникмалар ва методология”



Мантиқий саволлар

Саволни тайёрлаган профессор-ўқитувчининг Ф.И.Ш.

1

Фактлар ва бошқа далилларга таяниб юритиладиган фикр юксак ишонтириш кучига эга бўлади, кишиларда ишонч-эътиқодни шакллантиради.
Мантиқий исботлаш нима ва у қандай элементлардан ташкил топган?

Х.Обломуродова

2

Мантиқий фикрлаш ҳаракат билан чамбарчас боғлиқ. У орқали инсон ҳақиқатни англайди, унга амал қилади, дунёни тушунади, уни ўзгартиради. Зеро, ҳаракат фикрлашнинг асосий шартидир.
Мантиқий фикрлашнинг ривожланганлик даражасини белгиловчи яна қандай мезонларни биласиз?

Х.Обломуродова

3

Суд тажрибасида билишга шундай талаблар қўйилади: суд қарори судда ишни кўриб чиқиш жараёнида тўлиқ ва ҳар томондан асослангандагина одил, адолатли деб ҳисобланади.
Дедуктив, индуктив ва аналогия бўйича хулоса чиқаришга юридик амалиётдан мисоллар келтиринг.

Х.Обломуродова

4

Юридик аргументация юридик нормаларни ишлаб чиқишда, юридик фанда ҳамда талабалар ва ўқитувчилар ўртасида қўлланилади.
Юридик аргументацияни самарали ташкил этиш усулларини изоҳланг.

Х.Обломуродова



5

Ҳуқуқшунос учун мантиқий фикрлаш мантиқий изчил, асосланган нутқни ижод этиш, қонун лойиҳасини тайёрлаш, ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш ҳамда уларга ноодатий ечим тақдим этиш, ҳуқуқ тўғрисидаги янги ғояларни ишлаб чиқиш, расмий ҳужжатни изчил ва асосланган тарзда тузишга ёрдам беради.
Ҳуқуқшуноснинг мантиқий фикрлашига ёрдам берувчи қандай усулларни биласиз? Уларнинг бир нечтасини мисоллар билан изоҳланг.

Х.Обломуродова

6

Танқидий фикрлаш – ғоя ва имкониятларнинг ижодкорлик билан уйғунлашуви, концепция ва ахборотларни қайта фикрлаш ва қайта қуришдек мураккаб жараёндир. Танқидий фикрлаш мутахассисдан қандай малака ва кўникмаларни талаб қилади? Изоҳлаб беринг.

Г.Носирходжаева

7

Скептицизм, танқидий фикрлаш нуқтаи назаридан, инсон ҳар қандай нарсага шубҳа билан қарайди, деб даъво қилади. Сизнинг бу борадаги қарашингизни қандай? Тушунтириб беринг.

Г.Носирходжаева

8

Бошқа инсонлар мулоҳазалари танқидий таҳлил қилинганда тафаккурнинг қандай амаллари бажарилади? Билганларингизни баён этинг.

Г.Носирходжаева

9

Танқидий фикрлашда ғоялар ва уларнинг аҳамияти кўп фикрлилик нуқтаи назаридан кўриб чиқилади ҳамда улар бошқа ғоялар билан таққосланади. Танқидий фикрлаш мутахассисдан қандай малака ва кўникмаларни талаб қилади? Изоҳлаб беринг.

Г.Носирходжаева

10

Самарали қарор қабул қилиш учун мутахассисдан нималар талаб этилади? Ижодий ва танқидий тафаккурнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтириб, уларнинг бир-биридан фарқини изоҳлаб беринг.

Г.Носирходжаева

11

Бугунги кунда ишга қабул қилувчилар ҳар бир лавозим учун юзлаб резюмеларни олишади ва резюмелар учун илова хатига бир неча сония диққат сарфлашади. Уларнинг эътиборини кўпроқ жалб қилиш учун илова хатига шахсий брендлаш элементларини киритиш тавсия этилади. Масалан, шиор, тавсиянома ёки ҳаётий миссия бўлиши мумкин.
Савол: Илова хати нима учун керак? Илова хатига шиорингизни киритадиган бўлсангиз, сиз учун қадрият даражасига етган жумла қандай бўлади? Илова хатидаги ҳаётий миссиянгизга эса қандай мисолни келтирган бўлардингиз?

Ф.Хусаинова

12

Бугун кузатувлар натижасидан шу нарса маълумки, аксарият ҳолларда ишга кирмоқчи бўлганлар ўз резюмеларида ўзларининг шахсий фазилатларини кўникмалар билан аралаштириб ёзишади.
Савол: Ушбу маълумотлар бир-биридан қандай фарқланади? Шахсий фазилатлар ва кўникмаларга бир неча мисоллар келтириб, фарқини тушунтиринг.

Ф.Хусаинова

13

Эълон қилинган вакансиялар бўйича ишхоналар электрон почтасига юзлаб резюмелар, илова хатлар келиб тушади. Афсуски, уларнинг кўпчлигини нотўғри тўлдирилган резюмелар, хатоларга бой хатлар ташкил қилади.
Савол: Резюме ва илова хатини тўлдиришдаги энг кўп учрайдиган хатолар нималардан иборат?

Ф.Хусаинова

14

Сизнинг резюмеингизда унинг муваффақиятига кафолат берадиган сеҳрли иборалар йўқ албатта, аммо резюме ёзишнинг баъзи сирларини билиш сизни бошқалардан ажралиб туришингизга ёрдам беради. Ва иш берувчининг эътибори айнан сизнинг номзодингизга қаратилади.
Савол: Бунинг энг асосий сабаб ва омилларини мисоллар орқали ёритиб беринг.

Ф.Хусаинова

15

Эҳтимол сиз “CV” сўзини кўп марта учратгансиз, эшитгансиз. Ва резюме ҳақида гап кетганида кўпчилик “CV”ни ҳам у билан бир хил ҳужжат деб ўйлайди.
Савол: CVнинг резюмедан фарқли энг асосий параметрларини санаб беринг.

Ф.Хусаинова

16

Ишчи гуруҳ ва жамоанинг шаклланиши субъектив эмас, балки объектив зарурат натижаси ҳисобланади. Айтинг-чи, қайси вазиятда ишчи гуруҳ тузилади-ю, қачон мустаҳкам жамоа шаклланади? Жавобингизни мисоллар билан асосланг.

Р.Қўчқоров

17

Ҳуқуқшунослар жамоасининг керакли аъзоси бўлиш учун кишидан қандай сифатлар талаб этилади? Ўзингиз санаган сифатларнинг ҳаммаси айни дамда сизда мавжудми? Уларнинг ҳаммасига эга бўлиш учун нималар қилишингиз кераклигини биласизми?

Р.Қўчқоров

18

Агар сиз бирор муассасага раҳбар этиб тайинлансангиз, самарадор жамоани туза оламан, деб ишонасизми? Бунинг учун ишни нимадан бошлаб, нима билан якунлаган бўлардингиз?

Р.Қўчқоров

19

Жамоада бир пайтнинг ўзида ҳам раҳбар, ҳам лидер мақомига эришиш учун киши қандай ҳаракатлар қилмоғи керак, деб ўйлайсиз? Фикрларингизни ҳаётий мисоллар билан асосланг.

Р.Қўчқоров

20

Миллий ёхуд халқаро миқёсда бугунги куннинг сиз ҳурмат қиладиган лидер шахслари борми? Агар бўлса, улардан бирининг мисолида хулосангизни асосланг.

Р.Қўчқоров

21

Имиж инсонни жамиятга тақдим этадиган ва ўзгаларга таъсир ўтказишга хизмат қиладиган восита, таъсир технологиясидир.
Савол: Нима учун имиж яхши мутахассиснинг омад калити, муваффақият гарови ҳисобланади?

Ф.Хусаинова

22

“Инсон имижи у ҳақида доим орқасидан гапириб туради” (Эльбион Хау). Имиж инсоннинг ўзлигига мос бўлиши жуда муҳим. Образли қилиб айтсак, инсоннинг ўзлиги ва унинг имижи гўёки унинг сийрати ва сурати кабидир. Сурат аслида сийратдан қувват олади, уни акс эттиради.
Савол: Шахсий имижни яратишда нималарга эътиборни кўпроқ қаратиш лозим?

Ф.Хусаинова

23

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега баъзан яхши мутахассиснинг қобилиятларини, имкониятларини унинг бошлиғи ёки касбдошлари сезмайди, кўрмайди. Нега айрим билимли ва илми кенг инсонлар доим ҳам муваффақиятга эриша олмайди, ишида “ўсмайди”. Бу омадсизликми ёки лаёқатсизликми? Асло ундай эмас. Бунинг бош сабабларидан бири – киши ўзига мос имиж ярата олмагани!
Савол: Профессионал имиж қандай яратилади? Унинг аниқ технологиялари ёки қоидалари мавжудми?

Ф.Хусаинова

24

Америкалик иқтисодчи Кеннет Болдуинг имижни муваффақият қозонишда фойдали восита эканини исботлаб берган ва ХХ асрнинг 60 йилларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи иқтисодчилар фаолиятида имижга зарурат сезилган.
Савол: Имижеология фан соҳаси нимани ўрганади ва имижмейкерлар ҳақида қандай маълумотларга эгасиз?

Ф.Хусаинова

25

Шахснинг дастлабки кўриниши ёки ўзини тақдим қилиши бошқаларнинг у ҳақидаги тасаввурларини шакллантиради. Ижобий ёки салбий таассуротлар мажмуасидан иборат бу тасаввурлар йиғиндиси ривожланиб, муайян воситалар ёрдамида ва маълум босқичлар якунида шахс имижи яратилади.
Савол: Қандай омиллар инсон имижини шакллантиришга хизмат қилади? Индивидуал жиҳатлардан ташқари яна нималар инсон қиёфасини шаклланишида ўзига хос ўрин тутади?

Ф.Хусаинова

26

Юрист касб этикасининг энг муҳим хусусиятларини ёритиб беринг. Юрист қандай инсон бўлиши керак?

Д.Тожибоева

27

Ватанпарварлик умуминсоний ахлоқий тамойиллар сирасига киради. Ватанни севиш ватанпарварликнинг негизини ташкил қилади. “Ватанни севмоқ иймондадир”деган эдилар пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисаллом.
Савол: Сиз ватанпарварлик деганда нимани тушунасиз? Ўзингизни ватанпарварман, дея оласизми?

Д.Тожибоева

28

Қандай қилиб одамларни пора бермай иш битириш мумкинлигига ишонтириш мумкин? Коррупцияга қарши тура олиш учун қандай тизимли чоралар кўриш зарур, деб ўйлайсиз? Ўзингизнинг ҳалоллик вакцинангизни яратинг.


Д.Тожибоева

29

“Манфаатлар тўқнашуви” деганда нимани тушунасиз? “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида “манфаатлар тўқнашуви” тушунчасининг асосий тушунчалар сифатида берилиши сабабини изоҳлаб беринг.

Д.Тожибоева

30

Прокуратура ходимлари “Касб одобномаси”нинг асосий мақсадини изоҳлаб беринг.

Д.Тожибоева

31

Судъялар фаолиятида бир неча халқаро ҳужжатлар муҳим аҳамиятга эга. “Судьяларнинг хулқ-атворига оид” Бангалор принциплари шулар жумласидандир. Мазкур ҳужжатда белгиланган принципларнинг айримларини изоҳлаб беринг.

Д.Тожибоева

32

Барча макон ва замонларда судьялик касби доимо жамият эътиборида бўлиб келган, унинг маънавий-ахлоқий сифатига нисбатан қатъий талаблар қўйилган.
Грек файласуфи Эпиктетнинг “Судьялик курсисини эгаллашга лойиқлигингга дилингдан иқрор бўлмагунингча бошқаларни судлай кўрма” деган сўзларини изоҳлаб беринг.

Д.Тожибоева

33

Ахлоқий сифатлар адвокат фаолиятига қандай ижобий таъсир кўрсатади? Мисоллар ёрдамида ёритиб беринг.

Д.Тожибоева

34

Прокурорга меҳнат фаолиятида ва касбий ютуқларга эришишида қандай ахлоқий сифатлар ёрдам бериши мумкин? Мисоллар билан ёритиб беринг.

Д.Тожибоева

35

“Ақлни ўлдирсанг, ахлоқ ҳам ўлади. Ақл ва ахлоқ ўлган он миллат бўлинади. Қозини сотиб олган кунинг адолат ўлади. Адолатни ўлдирган кунинг эса, давлат ҳам ўлади”.
Савол: Юқоридаги фикрни ҳаётий мисоллар билан изоҳлаб беринг.

Д.Тожибоева

36

Мутахассислардан, жумладан, ҳуқуқшунослардан энг кўп талаб этиладиган сифат айнан коммуникативлик (ўзбекчада “киришимлилик” десак, тўғри бўлар!) эканини нималар билан изоҳлаган бўлардингиз?

Р.Қўчқоров

37

Нима деб ўйлайсиз: ҳамкорларда уйғотилган яхши таассурот мижозларда ҳам айни шундай таассурот уйғотиш учун етарли бўлармикин? Фикрингизни мисоллар билан изоҳланг.

Р.Қўчқоров

38

Бир ҳуқуқшунос мижозни шунчаки эшитиш билан чекланса, иккинчи ҳуқуқшунос уларни астойдил тинглашдан эринмайди. Сизнингча, қай бирининг иш услуби тўғрироқ ва фойдалироқ? Жавобингизни асосланг.

Р.Қўчқоров

39

Бошқаларда ўзингизга нисбатан симпатия уйғотиш антипатия ҳосил қилишдан қийинроқ эканини тан олсангиз керак. Шу ҳолатнинг сабабларини изоҳлаб бера оласизми?

Р.Қўчқоров

40

Ҳамкорлар ва мижозларда яхши таассурот пайдо қилишнинг машғулотлар пайтида айтилмаган яна қандай усулларини, йўлларини таклиф этган бўлардингиз?

Р.Қўчқоров

41

Ҳуқуқий консультация ҳуқуқшунослик соҳасида маслаҳат ва тавсиялар беришга ихтисослашган фаолият тури ҳисобланади.
Ҳуқуқий консультацияни тўғри ташкил этиш учун ҳуқуқшуносда қандай кўникмалар ривожланган бўлиши керак? Фикрингизни мисоллар билан асосланг.

Х.Обломуродова

42

Суҳбат ва музокаралар вақтида қизиқарли нутқ ва фикрнинг таъсирчан ифодаси муҳим саналади. Шунинг учун суҳбатдан олдин унда айтилмоқчи бўлган фикрлар бир сидра ўйлаб олинса, зарар қилмайди. Бу ишни қандай амалга оширган маъқул?

Х.Обломуродова

43

Аниқланишича, одамларнинг ақлий фаоллиги кўпроқ кундузги вақтларга тўғри келар экан. Шу туфайли муҳим учрашувларни куннинг биринчи ярмига белгилаш тавсия этилади. Учрашувнинг вақт чегараларини-чи, қандай белгилаш мумкин? Умуман, бу чегарани ким белгилагани маъқул?

Х.Обломуродова

44

Музокарадан кўзланган мақсадга тўлиқ эришиш, унинг самарали якунланиши учун ҳуқуқшунос мутахассисдан қандай кўникмалар талаб қилинади?

Х.Обломуродова

45

Музокаралар олиб боришнинг миллий услублари нимаси билан фарқ қилишига қараб, миллатлар менталитети юзасидан хулосалар чиқариш мумкинми? Жавобингизни мисоллар билан асосланг.

Х.Обломуродова




Download 30,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish