Жами тайёрланган мантиқий саволлар сони:
|
45 та
|
№
|
Казуслар
|
Саволни тайёрлаган профессор-ўқитувчининг Ф.И.Ш.
|
1
|
Дедуктив хулоса чиқаришда умумийроқ билимга таянамиз, индуктив хулоса чиқаришда эса умумий эмас, торроқ, жузъийроқ билимга таянамиз. Индуктив хулоса чиқариш дедуктив хулоса чиқариш билан чамбарчас боғлиқ. Бири иккинчисиз мавжуд бўлолмайди.
Савол: Индуктив хулоса чиқаришнинг дедуктив хулоса чиқаришдан фарқи нимада? Фикрингизни ҳуқуқий мисоллар билан асосланг.
|
Х.Обломуродова
|
2
|
Юридик аргументациянинг мақсади – мунозара иштирокчилари томонидан илгари сурилган назарияларни қабул қилишдир. Ҳақиқат, яхшилик ва ёмонлик аргументнинг оралиқ мақсадлари ёки далилларнинг бир қисми бўлиши мумкин, аммо мақсади эмас. Пировард мақсад эса тингловчилар эътиборига тақдим этилган муайян позициянинг тўғрилигига ишонтириш, уни муайян нуқтаи назар, позиция (тезис)ни қабул қилишга кўндириш, акс эттириш ёки ҳаракатни рағбатлантиришдан иборат.
Савол: Юридик аргументацияни самарали ташкил этиш усулларини мисоллар ёрдамида асосланг. Юридик аргументация қоидаларини юридик амалиёт билан боғланг.
|
Х.Обломуродова
|
3
|
Мантиқий фикрлаш – фикрлашнинг олий поғоналаридан бири бўлиб, изчиллик, кетма-кетлик асосида фикрларнинг боғланишини билдиради ва шахс ижодий фаоллигининг муҳим қиррасини ўзида акс эттиради.
Савол: Замонавий юрист мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириб бориши билан қандай кўникмаларга эга бўлади?
|
Х.Обломуродова
|
4
|
Биз танқидий фикр юритганимизда ўз тафаккур ва иш жараёнимизнинг натижаларини, уларнинг самарадорлигини баҳолаймиз, муайян хулосаларга келамиз.
Топшириқ: Сизнинг фикрингизча, танқидий фикрлаш ҳамма нарсани бирдек танқид қилишни англатадими? Бу икки ҳолатни аниқ мисоллар асосида изоҳланг.
|
Г.Носирходжаева
|
5
|
Маълумки, танқидий фикрлаш мулоҳазаларнинг салбийлиги ёки фақат танқидни англатмайди, балки ёндашувларни оқилона ўрганиб, асосланган мулоҳаза ва қарорларни қабул қилиш ҳисобланади.
Топшириқ: Ижтимоий ҳаётдан танқидий фикрлаш билан боғлиқ бир нечта мисол келтириб, юқоридаги фикрни асосланг.
|
Г.Носирходжаева
|
6
|
Танқидий фикрлаш оддий қарорлар ва бир томонлама хулосани хоҳлайдиган тоифалар учун мўлжалланмаган, деган қараш мавжуд.
Топшириқ: Мазкур қараш билан қандай ҳаётий ҳақиқат эътироф этилаётганини шахсий фикрингиз асосида изоҳланг.
|
Г.Носирходжаева
|
7
|
CV ҳар бир вакансия учун мослаштирилиши шарт бўлмаган ҳужжатдир. Бу ҳолда ҳар бир вакансия учун махсус ёзилиши керак бўлган ягона ҳужжат – бу илова хати. Унинг ёрдами билан сиз вакансияга ўз қизиқишингизни билдирасиз.
Савол: CVдан фарқли ўлароқ, нима учун резюмеларнинг турли хил кўринишлари мавжуд ва улардаги маълумотлар нега бир-биридан фарқланади? Бунинг сабабларини аниқ мисоллар ёрдамида баён этинг.
|
Ф.Хусаинова
|
8
|
Яхши тайёрланган резюме ёки CV сиз ҳақингизда батафсил маълумотни иш берувчига етказишга хизмат қилади.
Савол: CV ва резюмеда бериладиган сиз ҳақингиздаги маълумотлар бир-биридан қандай фарқланади? Конкрет мисоллар ёрдамида фарқларни ёритиб беринг.
|
Ф.Хусаинова
|
9
|
Сифатли резюменинг аҳамияти ва зарурлигини иш излаган киши тушунади. Самарали резюме ишлаб чиқишга алоҳида вақт ажратиш, албатта, жуда муҳим. Яхши иш топишга тезроқ ёрдам берадиган ушбу муҳим ҳужжатни ёзиш учун босқичма-босқич, сўзма-сўз ўзингиз ҳақингизда иш берувчилар учун қизиқарли бўлган маълумотларни ёзиб беришингиз керак бўлади.
Савол: Резюмедаги барча босқичлар ва ундаги маълумотлар нималардан иборат бўлиши маъқуллигини ўз резюмеингиз (ё фактик ёхуд хаёлий) мисолида кўрсатиб беринг.
|
Ф.Хусаинова
|
10
|
Тасаввур қилинг: бир муассасага сизни раҳбар этиб тайинлашди. Ишга чиқиб билдингизки, жамоа бошқа бир ходимни ўзининг лидери деб билади – унга ишонади, уни бошқача ҳурмат қилади, унга эргашади ҳам.
Топшириқ: мана шу шароитда сиз қандай йўл тутишингизни босқичма-босқич, изоҳи билан ёритиб беринг.
|
Р.Қўчқоров
|
11
|
“Ҳуқуқшунослар гуруҳи ва жамоасида ишни тўғри ташкил этиш усуллари” мавзуси учун тайёрланган маъруза матнидан билиб олдингизки, жамоада ҳар бир аъзо ўзининг индивидаул хусусиятлари, қобилиятидан келиб чиқиб муайян бир ролни бажаради.
Топшириқ: сиз ўзингизда қайси роль ижрочисининг хусусиятлари бор, деб ҳисоблайсиз. Айни шу хусусиятларингиз ёрдамида эришган муваффақиятларингизни ҳаётий мисоллар билан ёритиб беринг.
|
Р.Қўчқоров
|
12
|
Жамоа ишининг афзалликлари сифатида келтирилган омиллар орасида “жамоа аъзоларининг ўзаро маълумот ва тажриба алмашиши” ҳам санаб ўтилган.
Савол: Бугунги бозор шароитида, рақобат муҳитида агар сиз шу тамойилга амал қилсангиз, шахсий карьерангизга, жамоада индивидуал эътибор қозонишингизга, амал поғоналаридан кўтарилишингизга хавф пайдо бўлмайдими? Жавобингизни асослашга ҳаракат қилинг.
|
Р.Қўчқоров
|
13
|
“Этикет – бу оғизни очмасдан эснаш қобилияти” (Эдли Стивенсон). Эталон сифатида қабул қилинган одоб-ахлоқ ва ижтимоий муносабатлар меъёрларини этикет деб атаймиз.
Савол: Нима деб ўйлайсиз, ижобий имижни яратишда этикет қоидаларининг ҳам ўрни борми?
|
Ф.Хусаинова
|
14
|
Инсон хотирасида қоладиган ҳаёт мангуликка дахлдордир. Шундай экан, бугунги кунда қаттиқ кўникмаларга эга ва касбдагина малакали бўлиш етарли эмас.
Савол: Юрист имижини шакллантиришда қандай жиҳатларга эътиборни қаратиш лозим, деб ўйлайсиз? Ахир муваффақиятли юристнинг қиёфаси, қоида тариқасида, кўп йиллик меҳнатнинг натижаси ҳисобланади-ку.
|
Ф.Хусаинова
|
15
|
Баъзилар имиж яратиш фақат санъаткорлар ва сиёсатчилар учун зарур, деб ҳисоблашади. Бироқ ўзгаларда яхши таассурот қолдириш истаги ҳаммада ҳам мавжуд. Сиз бўлажак касбингиз тақозосига кўра одамлар билан муносабатга киришишга эҳтиёж туғилади. Бошқаларнинг сизга бўлган муносабати эса, биринчи навбатда, имижингизга қараб белгиланади.
Савол: Одамлар сиз ҳақингизда қандай тасаввурда бўлишини хоҳлайсиз? Ўзгаларга таъсир ўтказишнинг қандай усуллари бор? Кўзлаган мақсадингизга қандай эришмоқчисиз? Жамоада қандай қилиб ҳурмат қозонишни ўйлаганмисиз? Раҳбар бўлишга иштиёқингиз борми? Карьера қилишга тобингиз қандай? Барча саволларга танқидий фикрлаб жавоб беришга ҳаракат қилинг.
|
Ф.Хусаинова
|
16
|
Ҳуқуқ ва ахлоқ ўртасидаги муносабатлар оддий эмас, шунинг учун уни таҳлил қилиш қуйидаги тўрт компонентни таҳлил қилишни назарда тутади:
бирлиги ва ўхшашлиги;
фарқли томонлари;
ўзаро таъсири;
қарама-қаршилиги.
Савол: Ҳуқуқ ва ахлоқ ўртасидаги муносабатларнинг ҳар бир компонентини мисоллар келтириб изоҳлаб беринг.
|
Д.Тожибоева
|
17
|
Ўқишни битириб, бир муассасага ишга кирдингиз. Раҳбарингиз гап-сўзлари, феъл-атворида Сиз кутган ахлоқий сифатлар ўрнига қўполлик, андишасизлик, сурбетлик аломатларини пайқадингиз.
Савол: Қандай йўл тутасиз? Ҳаракатларингиз кетма-кетлигини батафсил тавсифлаб беринг.
|
Д.Тожибоева
|
18
|
Тасаввур қилинг, Сиз фаолият юритаётган жамоада ўзаро муносабатлар муҳити анча таранглашиб, ходимлар ўртасидаги муомалада қўполлик, туҳмат, андишасизлик ҳолатлари кучайиб бораяпти.
Савол: Мазкур вазиятни юмшатиш, жамоа аъзолари ўртасида инсоний муносабатларни қайта тиклаш, ўзаро ҳурматни жойига қўйиш борасида қандай йўл тутасиз? Ҳаракатларингиз кетма-кетлигини батафсил тавсифлаб беринг.
|
Д.Тожибоева
|
19
|
Сиз аъзо бўлган адвокатлар коллегияси раҳбари янги адвокат – Ғуломовни ишга олаётганини билиб қолдингиз. Адвокат Ғуломов билан бирга ўқигансиз ва ҳозиргача дўстона муносабатдасиз. Ғуломов ўзининг шахсий сифатлари (масъулиятсизлик, дангасалик ва спиртли ичимликларга ружу қўйганлиги) билан жамоангизга фойда келтирмаслигини ҳам яхши биласиз. Шунингдек, Ғуломовни моддий аҳволи оғир эканлигидан ҳам хабарингиз бор.
Савол: Шу шароитда қандай йўл тутасиз? Ҳаракатларингиз сабабини изоҳлаб беринг.
|
Д.Тожибоева
|
20
|
Файласуф Хуршид Йўлдошев “Ўзбек жамияти ахлоқий инқирозда” деб номланган мақоласида қуйидаги фикрларни билдиради: “Одамлар ўғрилик, товламачилик, ёлғончиликни, айниқса у юқори синфга мансуб одам томонидан қилинса, нормал қабул қиляпти... Одамлар нопок йўл билан бирор нарса қозонишдан ҳазар қилмаяпти, балки буни ишнинг кўзини билиш, уддабуронлик, ишбилармонлик деб атаяпти”.
Савол: Жамиятимиздаги бундай ахлоқий инқирознинг сабаблари нимада? Ҳаётий мисоллар билан ёритиб беринг.
|
Д.Тожибоева
|
21
|
“Мақсад воситани оқлайди” деган принцип негизида эзгу мақсад йўлида ҳар қандай воситаларни қўллаш мумкин, деган қараш мавжуд. Мазкур фикрни этика инкор қилади. Юридик этикада ҳам бу тамойилни амалда қўллаб бўлмаслиги сабабини мисоллар билан изоҳлаб беринг.
|
Д.Тожибоева
|
22
|
Кузатаётган бўлсангиз, деярли бир хил ёш ва шароитдаги, бир замон ва маконда яшаётган турли кишиларнинг ҳаётда эришадиган натижалари бир-биридан жуда жиддий фарқ қилади. Бу ҳолни собиқ синфдошларингиз, тенгдошларингиз ҳаётида ҳам кўрмоқдасиз.
Савол: Айни ҳолат вужудга келишининг асосий сабаби нимада, деб ўйлайсиз?
|
Р.Қўчқоров
|
23
|
“Ҳамкорлар ва мижозларда яхши таассурот ҳосил қилиш усул ва талаблари” мавзуси учун тайёрланган маъруза матнидан қуйидаги гап ўрин олган: “Агарда сиз биринчи учрашувнинг ўзидаёқ тўғри мулоқот қилишни ва алоқа ўрнатишни билсангиз, аксарият иш вақтингиз тежалади, акс ҳолда бу вақт аниқлаштиришга, саволларга жавоб топишга, суҳбатдош ёхуд шерикни тушунмасликка, хатоларни тузатиш ва ҳоказоларга сарф қилинади”.
Савол: Айни гапда қандай салбий ҳолат ифодаланмоқда? Унинг олдини олиш учун, яъни биринчи учрашувнинг ўзидаёқ тўғри мулоқот қилиш ва алоқа ўрнатишни билиш учун кишидан нималар талаб этилади?
|
Р.Қўчқоров
|
24
|
Эмпатия – ўзга инсоннинг қарашини қабул қила олиш, уни тушуна олиш лаёқати. Эмпатия – бу вазиятни, ўзганинг нуқтаи-назари ва ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиш ва буни унга сездириш эканини билиб олдингиз.
Топшириқ: юридик амалиётда эмпатиянинг намоён бўлиш ҳолатларини конкрет бирор мисол ёрдамида кўрсатиб, унинг фойдали жиҳатларни шарҳлаб беринг.
|
Р.Қўчқоров
|
25
|
Инсон мияси муаммонинг фақат бир томонига қаттиқ эътибор бериб, бошқа жиҳатларини эътибордан четда қолдириши жуда оддий ҳол. Бу эса нотўғри қарор қабул қилишга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун психологлар турли хил мантиқий усуллардан фойдаланишни тавсия қилишади.
Топшириқ: Декарт квадрати усулидан фойдаланиб, тўғри қарор қабул қилишнинг аҳамиятини мисоллар билан изоҳланг.
|
Х.Обломуродова
|
26
|
Мулоқот маълумот, фикр ёки ғоянинг бир одамдан бошқасига узатилиш йўли бўлиб, у одамлар орасида ва жамиятдаги ижтимоий муносабатларни ўрнатиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Мулоқот самарали бўлиши учун учта асосий омил талаб қилинади: восита, сабаб ва имконият.
Топшириқ: ҳуқуқшунослар фаолиятида мулоқотнинг самарали ташкил этилишидаги омилларни конкрет бирор мисол ёрдамида кўрсатиб, унинг воситаси, сабаб ва имкониятларини шарҳлаб беринг.
|
Х.Обломуродова
|
27
|
Муайян вазиятларда амалдаги қонунчиликка асосан профессионал маслаҳат бериш ҳуқуқий консультация деб юритилади.
Топшириқ: Ҳуқуқий консультацияларни тўғри ташкил этиш учун нималарга эътибор қаратиш керак? Ҳуқуқий консультацияларни олиб бориш тамойиллари юридик амалиётда ўзини қанчалик оқлайди? Фикрингизни мисоллар билан асосланг.
|
Х.Обломуродова
|
Жами тайёрланган казуслар сони:
|
27 та
|